Biotexnologiya



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə79/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   141
720 (1)

Плазмидалар 
Бактерия ва тубан эукариот организмлар ҳужайраларида
асосий хромосомадан ташқари, кичик ўлчамга эга бўлган халқасимон ёки 
чизиқсимон структурага эга бўлган қўшимча хромасомалар мавжуддир бу мини-
хромосомалар плазмидлар деб аталади. Плазмид ДНКаси кўпи билан 3-10 тагача 
генларни ўзида сақлайди. Бу генлар, асосан антибиотик ёки заҳарли токсинларни 
парчаловчи ферментларни синтезига жавобгардир. Шу туфайли плазмидлар 
бактерия, ачитқи ва замбуруғларнинг антибиотик ва заҳарли токсинларга
чидамлилигини таъминлайди. 
Плазмиднинг антибиотик парчаловчи генлари бир плазмиддан иккинчисига 
транспозонлар билан бириккан ҳолатда ҳам кўчиб ўта олади. Бу молекуляр 
жараён касал чақирувчи микробларнинг антибиотикларга чидамлилигини 
нихоятда оширади. Плазмидалар ўз хусусиятига кўра иккига бўлинади. 


Биринчиси транспозон ёки бактериофаг ирсий молекуласи каби ҳужайра 
асосий хромосомасининг махсус ДНК изчиллигини кесиб, рекомбинация бўла 
оладиган плазмидлар. 
Бундай рекомбинацияланувчи плазмидлар трансмиссибл, яъни наслдан-наслга 
ўтувчи плазмидлар деб аталади. 
Трансмиссибл плазмид асосий хромосомага бириккандан кейин ўз 
мустақиллигини йўқотади. Асосий хромосомадан мустақил равишда ўз-ўзини 
репликация қила олмайди. Айни пайтда бундай плазмидларда жойлашаган генлар 
асосий хромосомада ўз фаолиятини бажаради. Ҳужайра бўлинганда 
рекомбинацияланувчи плазмид генлари асосий хромосома генлари бириккан 
ҳолда наслдан-наслга берилади. Иккинчи тоифа плазмидлар автоном ҳолда 
репликацияланувчи плазмидлар деб аталади. Бундай плазмидлар асосий 
хромосамага бирика олмайди, асосий хромосомалардан мустақил равишда ўз-
ўзини репликация йўли билан ўнлаб ва ҳатто юзлаб марта кўпайтира олади. 
Автоном плазмидлар бактерия ёки замбуруғ бўлинганда қиз ҳужайралар орасида 
тасодифий равишда тақсимланади. Шу билан бирга автоном плазмид бир 
ҳужайрадан иккинчисига ҳужайра қобиғи ва мембранасининг тешикларидан ўта 
олади. 
Бегона ДНКнинг репликацияси, экспрессияси ва трансформациясини 
(бошқа организмга кўчишини) таъминловчи ДНК молекуласи 
вектор
деб 
аталади. Вектор ҳужайрага қўшимча ирсий ахборот киритилишини амалга 
оширади. Вектор сифатида плазмидалар, бактериофаглар, мобил элементлар 
ва ҳайвонларнинг вирусларидан фойдаланиш мумкин. Ҳозирги вақтда жуда 
кўп векторлар яратилган бўлиб, уларни бир нечта типга бўлиш мумкин: 

Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin