Biotexnologiya



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə78/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   141
720 (1)

ДНК лигаза
қўшни нуклеотидлар орасидаги фосфодиэфир боғларини тиклаш 
орқали ДНК бўлакларини боғлаш каби битта асосий вазифани бажаради. Бу 
жараён лигирлаш деб аталади. Ген муҳандислигида кўпинча лигирлаш учун Т4 
фагининг ДНК-лигазасидан фойдаланилади. Т4 лигаза ёрдамида ДНК нинг ҳар 
қандай бўлаги “ёпишқоқ учли” ёки “тўмтоқ учли” қисмлари бириктирилади. Бу 
энг кўп қўлланиладиган ферментлардан биридир.
Нуклеазалар 
- нуклеин кислотлар молекулалари гидролизи реакцияларини 
катализловчи ферментларнинг йирик гуруҳи. ДНК ёки РНК молекулалари 
нуклеазалар таъсирида бўлакларга ёки алоҳида нуклеотидларга парчаланиб 
кетади. Нуклеазаларнинг ҳужайрадаги дастлабки вазифаси – ҳаётий жараённинг 
айни вақти учун кераксиз бўлган молекулалари (масалан, мРНК ни трансляциядан 
сўнг) деградациясини ва нуклеин кислотларни бегона молекулалардан ҳимоя 
қилиш (бактерия фаг билан зарарланганда фаг ДНК сини бактерия нуклеазалари 
томонидан парчалаб юборилиши) дан иборат.
Рестриктазалар.
Ген муҳандислигида фойдалилиги нуқтаи назаридан махсус 
эндонуклеазалар алоҳида гуруҳни ташкил этади.
Генлар 
устида 
бевосита 
муолажалар 
ўтказиш 
усулларининг 
такомиллаштирилиши рестрикцион эндонуклеазалар (рестриктазалар)нинг 
очилиши билан боғлиқдир. 1953 йилдаёқ E.coлiнинг алоҳида штамми ДНК си 
бошқа штамми ҳужайраси (масалан, В штамми ДНКси С штамми ҳужайраси) га 
киритилганда, одатда, генетик фаоллик кўрсата олмайди. Чунки у махсус 
ферментлар-рестриктазалар билан тезда бўлакларга бўлиб юборилади. Ҳозирги 
вақтда турли хил микроорганизмлардан мингдан ортиқ ҳар хил рестриктазалар 
ажратиб олинган. Ген муҳандислигида 200дан ортиқ тури кенг қўлланилмоқда. 


Рестриктазалар эндонуклеазаларнинг ДНКни муайян махсус кетма-кетликлари 
рестрикция сайтлари
(нуқталари)ни ҳосил қилиб гидролиз қиладиган гуруҳи 
ҳисобланади. Ҳар бир рестриктаза ўзининг рестрикция сайтини танийди ва 
ДНКни рестрикция сайти изчилликлари ичидан ёки унинг атрофидан бошлаб 
қирқади. Шундай қилиб, муайян бир рестриктаза таъсирида битта ва айнан ўша 
ДНК кетма-кетлиги ҳар доим ҳам бир хилдаги бўлаклар йиғиндисини ҳосил 
қилади. Рестриктазаларни номлашда фермент ажратиб олинган бактерия турининг 
лотинча номини бош ҳарфлари ва қўшимча белгиларидан фойдаланилади. Чунки 
бир турдаги бактериялардан бир неча хил рестриктазалар ажратиб олинган 
бўлиши мумкин. Esсheрichia coлi-EcoР I, EcoР V, Haemophiлуs infлуenzae –Hinf I, 
Stрeptomyces aлbуs – Saл I, Theрmуs aqуaticуs – Taq I. Basillus ameloliguefaciens H 
Рестриктазалар нуклеотид кетма-кетликларини қирқишига кўра, бир неча 
типга бўлинади. I-типдаги рестриктазалар рестрикция сайтларини танийди, лекин 
таниб олган сайтдан ихтиёрий масофада (бир неча ўндан то бир неча юз минг 
нуклеотид жуфтларга қадар) қирқади. Бундай рестриктазаларни ген муҳандислиги 
муаммоларини ҳал этишда қўллаб бўлмайди. III-типдаги рестриктазалар ҳам I-
типдаги рестриктазаларга ўхшайди, улар ДНКни таниб олинган сайтдан 20-35 
н.ж. масофада гидролиз қилади, шунинг учун ҳам амалий мақсадларда кам 
фойдаланилади. 
Рекомбинант молекулалар олиш учун асосан II-типдаги рестриктазалар 
қўлланилади. Бундай рестриктазаларнинг асосий тавсифи шундаки, уларнинг 
таниш сайти ва қирқиш жойи бир-бирига мос келади. 

Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin