Biotexnologiya



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə80/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   141
720 (1)

1.Клонлаш учун векторлар
. Бундай векторларга бириктирилган ДНК 
фрагментларни 
репликациялаш 
орқали 
сонинини 
(амплификацияси) 
кўпайтириш учун фойдаланилади. Бундай мақсадлар учун бактерия 
плазмидалари ва фаглар қўлланилади. Геномнинг катта ўлчамдаги
фрагментларини клонлаш учун эса бактерия ва ачитқи хромосомалари 
асосида яратилган (ВАС ва ЯC) сунъий векторларидан фойдаланилади. 
2. Экспрессион векторлар.
Улардан генларнинг муайян кетма-кетлиги 
аниқлаш ва уларнинг оқсил маҳсулотларини таҳлил қилиш, муайян оқсилни
ишлаб чиқишда фойдаланилади. Кўп сонли экспрессион тизимлар, айниқса 
прокариот организмлар учун мавжуд. Шунингдек сут эмизувчилар, 
ўсимликлар ва ачитқилар ҳужайраларида генлар экспрессиясини амалга 
оширувчи векторлар ҳам яратилган.


3. Трансформация учун векторлар
. Реципиент геномига бегона ДНК 
фрагментларини киритиш учун фойдаланилади. Бундай векторлар одатда 
геномга интеграцияланишига ёрдам берувчи махсус изчилликлар тутади. 
Замонавий вектор тизимлар полифункционал бўлиб, бир нечта функцияни 
битта векторга жамлайди. Биринчи табиий векторлар бактериялардан 
ажратилган бўлиб, кўпчилиги тажриба мақсадидан келиб чиққан холда
(экспрессион векторлар, клонлаш учун векторлар, трансформация учун 
векторлар) ген мухандислиги усуллари ёрдамида қайта яратилган. 
Вектор молекулаларнинг таркибида маркер ген бўлиши, бу ген ҳужайрада 
вектор иштирок этаётгани хақида маълум қилувчи фенотип бериши яъни 
вектор селектив ирсий белгига эга бўлиши керак. Кўпинча селектив белги 
сифатида табиатда кенг тарқалган антибиотикка чидамлилик генидан 
фойдаланилади.
E.coлi 
ҳужайраларига 
вектор 
конструкциялар 
трансформацияси
Таркибида бегона ДНК фрагментлари тутувчи вектор 
конструкциялар 
E.coлiнинг 
махсус 
штаммлари 
ҳужайраларига 
трансформация қилиш учун фойдаланилади. Вектор плазмидаларнинг 
бактерияларга трансформацияси ҳужайраларнинг ДНК молекулаларини қабул 
қилиш қобилиятига асосланган (компитентлигига). E.coлi ҳужайраларига 
трансформациялаш асосан кальций шоки ёки электропорация усулларидан 
бирини қўллаш орқали амалга оширилади. Иккала холатда ҳам бактерия 
мембранасининг ДНК молекулалари учун ўтказувчанлиги ошади. 
Вектор молекуласи учун қуйидаги асосий талаблар қўйилади: 
1) вектор бегона ДНК фрагментларини ўзига бириктириши учун бир нечта
рестриктазалар учун ягона рестрикция сайтлари тутиши зарур. 
2) вектор репликация бошланиш нуқтаси изчиллигини тутиши ҳисобига 
муайян ҳужайраларда репликацияланиши шарт. 
3) вектор маркер ген изчиллигини тутиши зарур. Бу генлар вектор 
конструкцияни тутувчи ҳужайралар селекциясини енгиллаштиради. 

Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin