MAY 2023 ISSN: 2181-3558 62
INTEGRATSIYALASHGAN TA’LIM VA TADQIQOTLAR JURNALI JOURNAL OF INTEGRATED EDUCATION AND RESEARCH “БОБУРНОМА” АСАРИНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИ ВА ЎЗБЕК ТИЛИДАН ИНГЛИЗ ТИЛИГА ҚИЛИНГАН ТАРЖИМАЛАРИ АСОСИДА “КАЙФИЯТ” КОНСЕПТИ ВЕРБАЛИЗАТОРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ Абдусатторова Бегойим Пўлатжон қизи АДЧТИ 2-курс магистранти begoyimabdusattorova@mail.ru Аннотация. Ушбу мақолада сўзловчи ўз ички кечинмаларини
тингловчига етказиб беришда бевосита фонетик воситалар орқали
ифодаланиши ва нутқда экспрессивликни кучайтириш ва кучсизлантиришда
урғунинг аҳамияти катта еканлиги алоҳида ажратиб кўрсатилгани тўғрисида
маълумот берилган.
Калит сўзлар: нутқ, эмоционаллик, таъсирчанлик,руҳий холат, кўнгил-
кўтаринки кайфият,вербализатор.
Annotation. This article provides information on the fact that the speaker
conveys his inner experiences to the listener directly through phonetic means, and
emphasizes the importance of emphasis in strengthening and weakening
expressiveness in speech.
Key words: speech,emotionality, sensitivity, state of mind, cheerful mood,
verbalizer.
Аннотация. В данной статъе приводится информация о том, что
говорящий
выражает
слушателю
свои
внутренние
переживания
непосредственно с помощъю фонетических средств, и подчеркивается
значение ударение в усилении и ослаблении выразителъности в речи.
Ключевые слова: Речъ,
эмоционалъностъ,
впечатлителъностъ,состояние души веселое , настроение.
Инсоннинг тил орқали фикр ва хис-туйғуларини ифодалаши тилнинг
тафаккур билан бевосита боғлиқлигини намоён қилади ва фонетик воситалар
билан ҳам ифода этилади. Маълум бўладики, тилнинг энг мухим
бирликларидан бири бу фонетик усуллар орқали хар бир сўзловчи ўзининг
кайфиятини ва хис туйғуларини тингловчиларга етказиб бера олишдир.
Демак, нутқ жараёнида нутқ товушларидаги эмоционаллик, таъсирчанлик,
талаффуздаги жарангдорлик, уларнинг бадиий қўлланиш қоидалари, фонетик
стилистиканинг ўрганиш объекти хисобланади..
Сўзловчи ўз ички кечинмаларини тингловчига етказиб беришда
бевосита фонетик воситалар орқали ифодалайди. Нутқда экспрессивликни
кучайтириш ва кучсизлантиришда урғунинг аҳамияти катта. Урғу орқали
сўзловчи бирон бир сўзни ёки сўзнинг маълум бир бўғинини алоҳида
ажратиб кўрсатишдан ташқари, берилаётган фикрга ўз муносабатини қай
даражада эканлигини ифодалашда урғудан фойдаланиши мумкин.