Davlatiy moliya


 мавзу. Асосий ва айланма капитал доиравий айланишнинг



Yüklə 8,01 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə349/402
tarix24.10.2023
ölçüsü8,01 Mb.
#161216
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   402
moliya umk sirtqi (3)

23 мавзу. Асосий ва айланма капитал доиравий айланишнинг 
молиявий жиҳатлари 
Асосий капитал доиравий айланишининг моҳияти, таркибий тузилмаси 
ва самарадорлиги. Меҳнат ва маҳсулотни яратиш жараёнида асосий 
капиталнинг намоён бўлиш шакллари. Асосий капиталнинг доиравий 
айланиши ва унга тегишли бўлган қийматнинг уч функционал шакллари. 
Иқтисодий мўлжалланганлигига кўра асосий фондларнинг таркиби. Асосий 
ишлаб чиқариш фондлари. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг таркибий 
тузилмаси. Амортизация ажратмаларини ҳисоблашнинг асосий методлари 
ва уларнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари. Асосий фондларни 
шакллантириш учун жалб қилинадиган пул маблағларининг манбалари. 
Асосий капиталнинг доиравий айланиши жараёнида иштирок этадиган 
молиявий ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлиги. Асосий 
капиталдан самарали фойдаланишни баҳолашда ХЮС молия-хўжалик 
фаолиятининг натижалилигини очиб берувчи умумий молиявий-иқтисодий 
кўрсаткичлар. Ишлаб чиқаришнинг умумий рентабеллиги кўрсаткичи. 
Фонд қайтими ва фонд сиғими кўрсаткичлари. Айланма капитал: мазмуни, 
таркибий тузилмаси ва фойдаланиш самарадорлиги. Айланма капиталнинг 
бир неча асосий гуруҳларга классификация қилиниши. Айланма 
капиталнинг функциялари ва уларни амалга ошириш шакллари. Айланма 
капиталнинг таркибий тузилмаси. Айланма капиталнинг фойдаланиш 
самарадорлигини характерловчи умумлаштирувчи кўрсаткичлар. Соф 
айланма капитал. Бозор иқтисодиёти шароитида айланма капиталдан 
фойдаланишнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар.
24 мавзу. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш 
чиқимлари, фойдаси ва рентабеллиги 
ХЮСларнинг ҳаражатлари: моҳияти, таркиби, классификацияланиши 
ва самарадорлигини баҳолаш.

Ишлаб чиқариш ҳаражатлари” ва “ишлаб 
чиқариш чиқимлари” тушунчалари. Уларнинг фарқли жиҳатлари. Ишлаб 
чиқариш чиқимларининг гуруҳланиши. Аниқ ёки амалдаги, ҳақиқатдаги 
чиқимлар. Аниқ бўлмаган, алмашган чиқимлар ёки қўлдан бой берилган
қўлдан чиқарилган имкониятлар чиқимлари. Иқтисодий элементларига кўра 
ҳаражатларни гуруҳларга ажратиш ва уларнинг таркиби. Калкуляция 


768 
моддалари бўйича ҳаражатларнинг бўлиниши. Тўғри (бевосита) ҳаражатлар 
ва эгри (билвосита) ҳаражатларнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари. Давлат 
томонидан тартибга солиниш даражасига қараб ҳаражатларнинг бўлиниши. 
Чиқимларни камайтиришнинг асосий йўллари.

Yüklə 8,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   402




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin