Talabaning fan bo’yicha baholash turlarida to’plagan ballari reyting qaydnomasiga butun sonlar bilan qayd qilinadi. Reyting daftarchasining “O’quv rejasida ajratilgan soat” ustuniga fanga ajratilgan umumiy yuklama soatlari, “Fandan olgan baho” ustuniga esa, talabaning mazkur Nizomining 3.1. – bandiga muvofiq 100 ballik tizimdagi o’zlashtirish bali qo’yiladi.
Talabaning saralash balidan past bo’lgan o’zlashtirishi “Reyting daftarchasi”da qayd etilmaydi.
Dekanat va kafedralar tomonidan belgilangan tartibda fan bo’yicha talabaning JB, OB hamda YaB turlarida ko’rsatilgan o’zlashtirish reyting ko’rsatgichlarining monitoringi olib boriladi. O’zlashtirish natijalari kafedralar tomonidan reyting nazorati ekranida muntazam ravishda yoritib boriladi va belgilangan tartibda qaydnomalarga kiritiladi. Reyting nazorati ekranini tashkil etish va uni belgilangan muddatlarda to’ldirish vazifasi kafedra mudiri va fakultet dekani zimmasiga yuklatiladi.
Talabaning reyting ko’rsatgichlari oliy ta’lim muassasasining Ilmiy kengashida muntazam ravishda muhokama etib boriladi va ular bo’yicha tegishli qarorlar qabul qilinadi.
ADABIYОTLAR RO’YXATI Asosiy: 1. K.K.Nuriev. O’zaro almashinuvchanlik metrologiya va standartlashtirish. Toshkent 2005.
2. S.M.Mahkamov. U.S.Azimova. Metrologiya va standartlashtirish asoslari. T.Talqin 2006.
Qo’shimcha: 1. Muxamedov B.E. Metrologiya, texnologik parametrlarini o’lchash usullari va asboblari.- T. O’qituvchi. 1991y. –320 b.
2. Ismatullaev P.R. va boshqalar. Standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish. T. 2000 y.
3. Axrorov N. O’lchovshunoslik asoslari va elektr o’lchashlaridan amaliy ishlar: .T.: O’zbekiston 1994. – 222 b.
4. Inog’omov S. Metrologiya va elektr o’lchashlar bo’yicha laboratoriya ishlari. T. 2007 y.
1. S.F. Amirov. Standartlash va metrologiya ma’ruzalar matnlari tuplami, Toshkent 2000 y.
2. Ismatullaev P.R, Abdullaev A.X , Kodirova Sh.A, A’zamov A.A, Miralieva A.K, «Metrologiya standartlashtirish va sertifi- katlashtirish fanidan ma’ruza matnlari tuplami» Toshkent1999.
3. Ismatullaev P.R va boshkalar. Standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirishga mukaddima. Ukuv kullanmasi. Konstruktor IGB Toshkent 1995y.
4. Ismatullaev P.R., Abdullaev A.X., Turg’unboev A., A’zamov A.A. O’lchashlarning fan va turmushdagi tutgan o’rni.Toshkent 1995y.
5. Qodirov A. va boshqalar. Metrologiya va elektr o’lchashlar. Laboratoriya ishlari uchun qo’llanma. T. 1995 y.
6. Osnovu metrologii, standartizasii i kontrolya kachestvom. I.F.Shishkin. Uchebnoe posobie. –M.Izdatel’stvo standartov 1991g.
7. Teoreticheskaya metrologiya. I.F.Shishkin. Uchebnik-M.Izdatel’stvo standartov 1990 g.
Метрология фанидан маърузалар матни
Метрологияга кириш
Метрология-ўлчашлар, уларнинг бирлигини таъминловчи усуллар ва воситалар ҳамда талаб қилинган аниқликка эришиш усуллари ҳақидаги фандир. Ушбу мавзуда метрология фанишшг умумий масалалари қаторида биология ва тиббиётдаги ўлчашларнинг хусусиятлари кўриб чиқилади.
МЕТРОЛОГИЯ ФАНИНИНГ АСОСИЙ МУАММОЛАРИ ВА ТУШУНЧАЛАРИ Техник воситалар ёрдамида физик, катталикларнинг қийматини тажрибада топиш ўлчаш деб аталади. Ўлчашлар табиат қонуниятларини аниқлашга ёрдам беради ва бизни ўраб олган оламни билиш элемента ҳисобланади.
Ўлчашнинг бир-биридан фарқ қилувчи икки усули: бевосита ва билвосита усуллар мавжуд. Бевосита ўлчашда натижа катталикнинг ўзини бевосита ўлчаб олинади (масалан, тананинг ҳарорати термометр билан, буюмларнинг узунлиги чизғич билан ўлчанади), билвосита усулда ўлчашда изланаётган катталикнинг қиймати у билан бевосита ўлчанаётган катталиклар орасидаги маълум боғланиш бўйича топилади (масалан, жисмнинг массасиии итарувчи кучни ҳисобга олиб тарозида тортиб аниқдаш, суюқликнинг қовушоқлигини шарчанинг суюқликда тушиш тезлигига кўра аниқлаш). Ўлчашларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситалар (ўлчаш воситалари) турлича бўлиши мумкин. Ҳаётда жуда таниш бўлган ўлчаш воситаси ўлчов асбоби бўлиб, унда ўлчанадиган катталиклар кузатувчи учун энг қулай шаклда берилади (масалан, термометрда ҳарорат симоб устунининг узунлиги билан, ток кучи амперметрнинг стрелкаси кўрсатган рақамлар билан нфодаланади). Ўлчаш воситаларига берилган ўлчашдаги физик катталикни ифодалаш учун мулжалланган ўлчовни хам киритиш мумкин (масалан, аниқ массага эга бўлган тошлар).
Кенг тарқалган ўлчаш воситаларидан бири ўлчов узгартиргичи (датчик) дир. У ўлчов ахбороти сигналили узатишга, кейинчалик алмаштиришга, қайта ишлашга ва сақлашга қулай бўладиган шаклда ишлаб чиқиш учун мўлшалланган (масалан ҳарорат электр сигнали кўринишида ифодаланиши мумкин).
Физик катталикнинг ўлчаш жараёнида олинган қиймати унинг ҳақиқий қийматидан фарқ қилади. Ўлчаш натижаларининг ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматига яқинлашиш даражаси ўлчаш аниқлиги билан характерланади. Ўлчашнинг аниқлик даражаси ўлчашнинг сифат кўрсаткичидир.
Ўлчашлар натижасини миқдорий баҳолаш ўлчашнинг аниқлик даражаси билан эмас, балки хатолик билан, яъни, ўлчаш натижаларининг ўлчанаётган катталикнинг хақиқий қийматидан фарқи билан белгиланади. Хатолик қанча кичик бўлса, ўлчашнинг аниқлиги шунча юқори бўлади.
Хатоликнинг асосий манбалари ўлчаш асбобларининг мукаммал эмаслиги, ўлчовчининг малакаси пастлиги, ташўи омилларнинг таъсири ва ҳоқазолардир. Буларнинг ичидан доим таъсир қилмайдиган ва қайта ўлчашда натижага бошқача таъсир қилувчи айрим омилларни ажратиш мумкин. Бундай омиллар тасодифий хатоларни вужудга келтиради. Бу тасодифий катталиклардир, шунинг учун уларни тегишли математик аппарат, эҳтимоллик назарияси ва математик статистикадан фойдаланиб, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш мумкин.
Метрологиянинг асосий тушунчаларидан бири физик катта- ликларнинг бирликларидир. Физик катталикнинг бирлиги деб тегишли физик катталикни миқдорий баҳолаш учун келишувга мувофиқ асос сифатида қабул қилинган физик катталикка айтилади.
Физик катталикларнинг бирликлари асосан бирликлар системаси асосида группаланади. Асосий бирликлар системаси халқаро бирликлар системаси (СИ) ҳисобланади. Физик катталиклар бирликлари ҳақидаги маълумотлар [2] да келтирилган. Бу масалаларда тўлиқ тўхталиб ўтирмасдан, нисбий ва логарифмик катталикларнигина кўриб чиқамиз.
Ўлчаш амалиётида физик катталикнинг дастлабки деб қабул қилинган шундай физик катталикка нисбатидан иборат нисбий катталиклар кенг қўлланила бошланди. Мисол тариқасида қоришманинг концентрациясини, нисбий диэлектрик ва магнит сингдирувчанликни, фойдали иш коэффициентини, нисбий деформацияни, ишқаланиш коэффициентини, қон қовушқоқлигининг сувнинг қовуқоқлигига нисбатини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Нисбий катталикнинг ўлчами ва номи бўлмайди. Айрим ҳолларда нисбий катталик юз марта ёки минг марта орттириб ифодаланади. Бундай ҳолларда нисбий миқдорларнинг бирликлари процент (%) ёки промилле (%0) кўринишида ифодаланади.
Товуш босимининг даражасини, товуш интенсивлигининг даражасини, электр сигналининг кучайиш даражаснни, частота интер- валининг ифодасини ва ҳоказоларни ифодалаш учун нисбий катталик логарифмдан фойдалааиш қулай (энг кенг тарқалгани ўнли логарифмдир):
бунда a1 ва а2 бир хил иcмли физик катталиклардир.
Логарифмик катталик бирлиги учуп бел (Б) қабул қилинган.
бунда а2 =10 а1, агар «энергетик» катталик (қувват, интенсивлик, энергия ва ҳ.к бўлса) ёки
бунда a2 агар а — «куч» катталиги бўлса (куч, механик кучланиш, босим, электр майдони кучланганлиги ва ҳ.к.).
Бел бирлигннинг улуши бирлиги децибел (ДБ) анча кенг тарқалган: 1дБ=0,1Б
Шуни айтиш керакки, 1дБ энергетик катталикларнинг қуйидаги нисбатига мос келади: