Fizika, matematika va axborot texnologiyalari” kafedrasi “Tasdiqlayman” O’quv ishlari bo’yicha prorektor


БИОЛОГИЯ ВА ТИББИЁТДА ФИЗИК ЎЛЧАШЛАР



Yüklə 1,95 Mb.
səhifə28/81
tarix25.12.2023
ölçüsü1,95 Mb.
#196471
növüРеферат
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   81
Fizika, matematika va axborot texnologiyalari” kafedrasi “Tasdiq

БИОЛОГИЯ ВА ТИББИЁТДА ФИЗИК ЎЛЧАШЛАР
Тиббиётдаги ўлчашларнинг аксарият кўпчилиги физик ёки физик-химиявий катталикларни ўлчашдан иборатдир.
Миқдорий диагностикада — қон босими, биопотенциалларнинг вақтга боғлиқлигини, кузатиш оптик кучи ва ҳ. к. Лаборатория анализларида қоннпнг қовушқоқлиги, сийдикдаги шакарнинг концент­рацияси ва б. Даволашда ионловчи нурланиш дозасини гальванизациялашда ток кучини, ультратовушнинг интенсивлигини ва бошқаларни билиш муҳимдир. Бунга ўхшаш бирор ахборотнинг бўлмаслиги даволашни секинлатибгина қолмай, даволашга зарар келтиригаи ҳам мумкин. Одамни ўраб олган мухит (ҳаво намлиги, ҳарорат, атмосфера босими) нинг параметрларини миқдорий жиҳатдан баҳолаш касалликларни профилактика қилишнинг, иқлим шароитида даволашнинг зарурий шартидир.
Ҳамма физик тиббий-биологик ўлчашлар вазифавий (функционал) «белгиларига қараб ёки физиканинг мос бўлимига қараб таснифланади (классификацияланади), Физик таснифлаш келтирилган мазкур курс структурасига яқин, шунинг учун ҳам у қуйида келтирилган.
Механик ўлчашлар: тананинг антропометрик параметрлари, тана қисмларининг, қоннинг, ҳавонинг кўчиши, тёзлиги ва тезланиши, акустик ўлчашлар, организмдаги қон ва суюқликларнинг боси­ми ва атроф муҳитдаги ҳавонинг босими, вибрацияларни ўлчаш ва бошқалар.
Иссиқлик физикасига хос бўлган ўлчашлар: тана, тана қисмларининг, ташқи муҳитнинг ҳарорати, биологик объектларни, озиқ-овқатларни калориметрик ўлчаш ва бошқалар.
Электр ва магнит ўлчашлар: биопотенциаллар, юракнинг магнит майдони индукцияси, диагностик мақсадда биологик объектларнинг импедансини, электр қаршилигини, гигиена мақсадларида электро­магнит майдоннинг параметрларини ва қон концентрацияларини ўлчаш.
Оптик ўлчашлар: калориметрик ўлчашлар, диагностик мақсадларда кўз муҳитларининг оптик характеристикаларини ўлчашлар, диагностика ва суд-медицина мақсадларда спектрал ўлчашлар ва гигиеник мақсадларда ультрабинафша, иифрақизил ёруғликнинг характеристикаларини ўлчашлар.
Атом ва ядровий ўлчашлар: ионловчи нурларни ўлчаш (дози­метрия) ва бошқалар.
Булардан ташқари физик-химиявий ўлчашларни ҳам келтириш мумкин: нафас олингандаги ва чиқарилгандаги ҳавонинг таркибини,ҳаводаги газ таркибини, қоннинг ва бошқа биологик мухитларнинг pH ини миқдорий аниқлаш.
Тиббий-биологик ўлчашларнинг методлари таснифи (классификацияси)нинг вазифавий (функцонал) принципларини юрак-томирлар системаси параметрларини ўлчашда қараб чиқамиз. Бу ерда механик (баллистокардиография, фоноакардиография, қон босимини ўлчаш). электр ва магнит (электрокардиография, магнитокардиография), оптик (оксигомеметрия) ўлчашдар учрайди, Бундан бошқа физик ўлчаш усуллари ҳам қўлланилиши мумкин; масалан, ядровий магнит резонанси усули ёрдамида қон ҳаракати тезлиги аниқланади ва шунга ўхшаш кўпгина кўрсаткичлар аниқланади.


Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   81




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin