Ilmiy-tadqiqot va ilmiy pedagogik ish hamda


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ



Yüklə 1,22 Mb.
səhifə49/57
tarix18.05.2023
ölçüsü1,22 Mb.
#116432
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Ilmiy-tadqiqot va ilmiy pedagogik ish hamda

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 2 март,
36-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарорига
ИЛОВА
Магистратура тўғрисида
низом
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарорига мувофиқ магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган ва олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлашнинг асосий қоидалари ва тартибини, умумқабул қилинган халқаро стандартларга биноан магистрлик диссертацияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган мезонлар ва талабларни белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган, ўрнатилган тартибда фаолияти хусусиятлари инобатга олиниб, магистрлар тайёрлашни амалга ошираётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилиш ва ўқитиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент давлат юридик университети томонидан белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июлдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом.
[СПиТ:
1.Таълим / Магистратура]
2. Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида ўқитиш камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
Магистратура дастури якунланиши «магистр» даражасини берувчи якуний давлат аттестацияси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлашни ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
3. Тегишли мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлаш давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланадиган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
4. Олий таълим муассасаларида магистрларни тайёрлашни мувофиқлаштиришни магистратура бўлимлари амалга оширади, улар кафедралар ва деканатлар билан биргаликда қуйидагиларни:
магистрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишга, уларга тақдим этилаётган таълим ва ўқитиш сифатини назорат қилишга кўмаклашишни;
ўқув-изланиш ва илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилишини;
олий таълим муассасалари барча бўлинмаларининг магистрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни;
магистрларни ўқитиш ва уларнинг келгусида ишга жойлашиши устидан мунтазам мониторингни амалга оширишни, магистрлар тайёрлаш масалаларини таҳлил қилиш ва улар юзасидан мунтазам равишда ҳисоботлар тайёрлашни таъминлайди.
5. Магистратура мутахассисликлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Yüklə 1,22 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin