Jahon adabiyoti tarixi



Yüklə 2,24 Mb.
səhifə141/183
tarix26.10.2023
ölçüsü2,24 Mb.
#161590
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   183
NAMUNAVIY TESTLAR
1. Франц Кафканинг қайси асарида қаҳрамон Грегор Замза кўрқинчли жониворга айланиб қолади?
А) «Эврилиш»
В) «Қўрғон» («Замок»)
С) «Жараён»
Д) «Отамга хат»
2. Сентиментализм адабиётнинг ёрқин намунаси ҳисобланган асарни топинг.
А) «Юлия, ёки янги Элоиза» (Жан-Жак Руссо)
В) «Фауст» (Гёте)
С) «Қароқчилар» (Шиллер)
Д) «Сид» (Корнель)
3.«Дублин ҳикоялари» модернизм адабиётининг қайси вакили қаламига мансуб?
А) Ж.Жойс
В) Ф.Кафка
С) А.Камю
Д) М.Пруст
4. Жаҳолат қурбони бўлган Исо Масиҳ саргузаштлари қайси қатордаги асарларда ўзининг бадиий ифодасини топган?
А) «Уста Маргарита» (М.Булгаков), «Қиёмат» (Ч.Айтматов)
В) «Тирилиш» (Л.Толстой), «Оқ гвардия» (М.Булгаков)
С) «Оқ кема» (Ч.Айтматов), «Ошкора қотиллик…» (Г.Маркес)
Д) «Уруш ва тинчлик» (Л.Толстой), «Горио ота» (О.Бальзак)
5. Кўрку камоли инсон аклу идрокини лол қолдирувчи гўзал Ремедиос қайси асар қаҳрамони?
А) «Танҳоликнинг юз йили»
В) «Евгения Гранде»
С) «Уч қалб»
Д) «Бахтиқаро Керри»
6. «Ҳаётга муҳаббат» ҳикоясининг муаллифи?
А) Ж.Лондон
В) О. де Бальзак
С) Т.Драйзер
Д) О.Генри
7. Р.Тҳокур қайси асари учун Нобель мукофотига сазовор бўлган?
А) «Гитанжали»
В) «Хонадон ва жаҳон»
С) «Оқшом қўшиклари»
Д) «Ҳалокат»
8. Нобель мукофоти совриндори М.А.Шолоховнинг фуқаролар уруши даври тасвирига бағишланган роман-эпопеясини топинг.
А) «Тинч Дон»
В) «Очилган қўриқ»
С) «Улар Ватан учун жанг қилдилар»
Д) «Инсон тақдири»
9. Э.Хемингуэйнинг «Чол ва денгиз» қиссасидаги кекса балиқчи чолнинг оти нима эди?
А) Е) Сантьяго
В) Родриго
С) Генрих
Д) Эрнест
10. Бугунги кунда ўзбек китобхонларини дунё адабиёти намуналари билан таништирувчи асосий нашр номини топинг.
А) «Жаҳон адабиёти» журнали
В) «Звезда Востока» журнали
С) «Сирли олам» журнали
Д) «Марказий Осиё маданияти» газетаси
11. Ҳомер «Илиада»сининг ўзбек мутаржимлари номи қайд этилган жавобни топинг.
А) Ойбек, Миртемир, Қодир Мирмуҳаммедов
В) Ғафур Ғулом, Шуҳрат, Жамол Камол
С) Асқад Мухтор, Мурмуҳсин, Омон Матжон
Д) Ҳамид Олимжон, Рамз Бобожон, Иброҳим Ғафуров
12. Софоклнинг «Шоҳ Эдип» асарида илгари сурилган бош ғояни топинг.
А) Такдири азалдан қочиб қутулиб бўлмайди*
В) Инсон ўз такдирини ўзи яратади
С) Мамлакатда фаровонлик аввало биринчи ҳукмдорга боглиқ
Д) Қизлар отага ўғиллардан кўра вафодоррокдирлар
13. Қадимги юнон фалсафий насри намояидаси ҳисобланмаган сиймони топинг.
А) Бекон
В) Демокрит
С) Аристотель
Д) Эпикур
14. «Илиада» достонида тасвирланиши бўйича Ахилл кимларнинг фарзанди?
А) Фессалия шоҳи Пелей ва рафиқаси, денгиз маъбудаси Фетиданинг
В) паҳлавон Геракл ва гўзаллик маъбудаси Афродитанинг
С) қонли урушлар маъбуди Арес ва малика Клитемнестранинг
Д) аргонавт Ясон ва унинг рафиқаси Медеянинг
15. Қадимги Рим қаҳрамонлик эпосининг энг буюк намунасини топинг.
А) «Энеида» (Вергилий)
В) «Илоҳий комедия» (Данте)
С) «Африка» (Петрарка)
Д) «Даргазаб Роланд» (Ариосто)
16. Аристотель қайси жанрни, фалл (таносил) қўшиқлари пешталқинларидан келиб чиққан, деб ҳисоблаган?
А) комедияни
В) трагедияни
С) гимнни
Д) одани
17. У. Шекспир қайси асарини Плутархнинг «Қиёсий таржимаи ҳол» деб номланадиган китобидаги сюжет асосида яратган?
А) «Юлий Цезарь»
В) «Отелло»
С) «Ҳамлет»
Д) «Қирол Лир»
18. «Ҳамлет» драматик шоирлар шоҳи бошидаги тож ўртасига қадаб қўйилган энг порлоқ гавҳардир»-фикр кимга тегишли?
А) В.Белинский
В) Н.Добролюбов
С) А.Герцен
Д) В.Гюго
19. «Бахтли оилалар бир-бирига ўхшаб кетади, лекин ҳар бир бахтсиз оила ўзича бахтсиздир» - қайси асар шундай гаплар билан бошланади?
А) «Анна Каренина» (Л.Толстой)
В) «Неточка Незванова» (Достоевский)
С) «Бечора Лиза» (Жуковский)
Д) «Бовари хоним» (Флобер)
20. Француз маърифатпарварларининг номлари қайд этилган жавобни топинг.
А) Вольтер, Дидро, Руссо
В) Корнель, Расин, Мольер
С) Бальзак, Стендаль, Мопассан
Д) Гейне, Шиллер, Гёте
21. Саҳнага қўйишга эмас, ўқишга мўлжалланган машҳур драматик асарни белгиланг.
А) «Фауст» (Гёте)
В) «Макбет» (Шекспир)
С) «Қароқчилар» (Шиллер)
Д) «Антигона» (Софокл)
22. Жорж Гордон Байрон чинакам маънодаги шоҳ асарини топинг.
А) «Чайлд-Гарольд саёҳатлари»
В) «Шильон асири»
С) «Манфред»
Д) «Дон Жуан»
23. Номи ўзбекчада «Ўн куннинг юз қиссаси» деган маънони англатувчи асарни ва унинг муаллифини топинг.
А) «Декамерон», Жованни Боккаччо
В) «Манфред», Жорж Гордон Байрон
С) «Фауст», Иоганн Вольфганг Гёте
Д) «Макбет», Уильям Шекспир
24. Рашк туфайли туғилган жаҳолат оқибатида ҳаёти фожиага юз тутган қаҳрамонлар қайси драматик асарларда акс этган?
А) «Медея», «Отелло»
В) «Сўнгги могикан», «Дубровский»
С) «Горио ота», «Бошсиз чавандоз»
Д) «Шоҳ Эдип», «Қирол Лир»
25. Жюльен Сорель - қайси романнинг бош қаҳрамони?
А) «Қизил ва қора» (Стендаль)
В) «Америка фожиаси» (Драйзер)
С) «Ҳаёт» (Мопассан)
Д) «Ўт» (Барбюс)
26. «Буюк Темурланг» трагедиясининг муаллифи ким?
А) Кристофер Марло
В) Уильям Шекспир
С) Жорж Гордон Байрон
Д) Михаил Шевердин
27. Ф.М.Достоевскийнинг қуйидаги беш буюк романидан қайси бири энг олдин яратилган?
А) «Жиноят ва жазо»
В) «Ўсмир»
С) «Иблислар»
Д) «Телба»
28. Ромен Роллан қаламига мансуб асарни топинг.
А) «Жан-Кристоф»
В) «Ругон-Маккарлар»
С) «Доктор Фаустус»
Д) «Улисс»
29. Лейтенант Генри - қайси асарнинг бош қаҳрамонларидан бири?
А) «Алвидо, қурол» (Э.Хемингуэй)
В) «Сарсонлик-саргардошшкда» (А.Толстой)
С) «Улар Ватан учун жанг қилдилар» (М.Шолохов)
Д) «Уруш ва тинчлик» (Л.Толстой)
30. «Америка фожиаси» романининг муаллифи?
А) Теодор Драйзер
В) Уильям Фолкнер
С) Оноре де Бальзак
Д) Жек Лондон
31. Мопассаннинг «Азизим» романи қаҳрамони Жорж Дюруа қуйидаги машҳур қаҳрамонлардан қайси бирига яқин туради?
А) фикри хотин-қизлар қалбини забт этиш бўлган Дон Жуанга
В) рашк оловида ёнган Отеллога
С) дунё сирларини охиригача англамоқчи бўлган Ҳамлетга
Д) қалбини Шайтонга топширган Фаустга
32. 1958 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган «Доктор Живаго»асарининг муаллифи?
А) Борис Пастернак
В) Александр Солженицин
С) Иосиф Бродский
Д) Михаил Булгаков
33. Қайси буюк асарда “инсонни жисман маҳв этиш мумкин, лекин унинг руҳини енгиш мумкин эмас”, деган ғоя илгари сурилган?
А) «Чол ва денгиз» (Э.Хемингуэй)
В) «Мартин Иден» (Жек Лондон)
С) «Танҳоликнинг юз йили» (Г.Маркес)
Д) “Авессалом, Авессалом» (Уильям Фолкнер)
34. 1982 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган «Хосиятсиз соат», «Оқсоқолнинг кузи», «Танҳоликнинг юз йили» романлари муаллифини топинг.
А) Габриэль Маркес
В) Уильям Фолкнер
С) Жон Голсуорси
Д) Томас Манн



Yüklə 2,24 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   183




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin