Jumaxanov Sh. Z. ««biogeografiya» fanidan


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари



Yüklə 1,04 Mb.
səhifə102/145
tarix28.02.2023
ölçüsü1,04 Mb.
#85938
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   145
ed8b378ada240a4db3f80addadbc87d9 BIOGEOGRAFIYA

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фани ўқитишдан мақсад – талабаларда биосфера таркибида тирик организмлар ва уларнинг гуруҳлари ўртасидаги ўзаро таъсири ва роли, экологик муҳитнинг ёмонлашиб бориши натижасида тирик табиатнинг ўзгаришини маконда ва замонда кўрсатиб бера олишга доир билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборатдир.


Фаннинг вазифаси - талабаларга Ер юзининг турли ҳудудлари ўсимлик ва ҳайвонот олами жамоаларининг эволюцион келиб чиқиши, шаклланиши, географик тарқалиш қонуниятларини, фаунистик ва флористик таркиби, биогеографик районлаштириш, уларнинг ўзаро ўхшашлик ва фарқларини, биохилма-хилликни сақлашни ўргатишдан иборат.

Фан бўйича талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларига


қўйиладиган талаблар
“Биогеография” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- биогеография фани ҳақидаги умумий тушунчалар; биогеографиянинг ривожланиш тарихи; экологик омиллар; тирик организмларнинг классификацияси; ареаллар ва уларнинг кўлами; Ер юзасининг флористик ва фаунистик комплекслари; биохилма-хиллик ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак;
- тирик организмларнинг ривожланиши ва географик тарқалиш қонуниятларини; ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаёт формаларини; флористик ва фаунистик регионларнинг тавсифини; маданий ўсимлик ва уй тирик организмларининг келиб чиқишини; асосий биогеографик қонуниятлар ва уларнинг фаолият чегараларини, биосфера ва биогеоценоз компонентларининг ўзаро муносабатларини аниқлаш ва таърифлаш, турли таксономик даражадаги ландшафтларда ўсимликлар ва ҳайвонлар турларини аниқлай олишни; биогеографик тадқиқотларини ташкил этиш ҳамда турли карта билан ишлашни билиши ва улардан фойдалана олиши керак;
- биогеографик тадқиқотларнинг замонавий методларини, муайян ҳудудлар биологик ресурсларини баҳолаш, ареалларни карталаштириш, муҳофаза қилиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак.



Yüklə 1,04 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   145




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin