www. kokanduni.uz қилиш; асосий муаммо, ғоя ва хулосаларни ажрата олиш; асосий мазмунни ўз сўзлари
билан қисқача ёзиб олиш; тақдим этилган ахборотларни қайта ишлаш, сақлаш ва улар
мазмунини таълимий мақсадларда қўллаб
бориш.
5. Электрон дарслик билан ишлаш кўникма ва малакалари: электрон дарслик
билан умумий ҳолатда танишиш, унинг муаллифи, мазмуни, хулосаси,
иллюстрациялари ҳамда аннотацияларини билиш; электрон дарсликнинг мантиқий
тузилмасини ажратиб олиш; ўрганилаётган мавзуни тўлақонли тушуниб олиш учун
қўшимча қўлланмалар: анимация, луғат, энциклопедия, маълумотномалардан
фойдалана олиш; олинган маълумотларни тезислар, конспектлар кўринишида қайд
этиб бориш.
Хулоса қисми. Масофавий таълим муҳити қуйидаги учта асосий вазифаларни
бажаради: ташқи муҳит субъектларига замонавий ахборот технологиялар ёрдамида
таълим муассасасининг ахборот таълим муҳити тўғрисида тасаввур ҳосил қилишга
ёрдамлашиш; таълим муассасаси ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини ошириш ва
ўзаро масофавий таълим ресурслари алмашиши муҳитини юзага келтириш; таълим
муассасасида масофавий таълим муҳити воситалари орқали самарали ахборот
алмашинувини ташкил этиш ва бошқариш. Олий таълим муассасасида хорижий
тилларни ўқитишда таълим муҳити мақсадини белгилаш учта жараённинг даврий
кетма
-
кетлигини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади:
биринчи даврда муҳитни таҳлил қилиш натижалари ўрганилади;
иккинчи даврда –
мос равишда амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб
олинади;
учинчи даврда бевосита таълим муассасасининг ахборот
-
таълим муҳити мақсади
ишлаб чиқилади.
Олий педагогик таълим муассасасида электрон ахборот таълим муҳитининг
мақсади бўлажак хорижий тил ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар билан
бевосита боғлиқ
ҳолда ишлаб чиқилади. Ўз навбатида бўлажак ўқитувчи шахсини
шакллантиришда олий педагогик таълим муассасасини битиргандан кейинги меҳнат
фаолияти давомида доимий равишда ўз
-
ўзини ривожлантириб боришига қаратилган
сифатларни таркиб топтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шу ўринда, таъкидлаш
жоизки республикамизда амалга оширилаётган таълим ислоҳотлари «касб»
тушунчасига янгича талқинда қарашни талаб этмоқда. Санаб ўтилган сифатлар
асосини бутун умр давомида янги билимларни эгаллаш орқали узлуксиз касбий
тайёргарликни амалга оширишга қаратилган ривожланиш жараёни ташкил қилади.
Шундай қилиб, касбий таълим жараёнларини ахборотлаштиришни ташкил этиш ва
бошқариш педагогик таълимнинг электрон таълим муҳитини, интеграллашган
ахборот
-
таълим ресурсларини яратишни таълим сифатини оширувчи технология
сифатида тадқиқ
этишни тақозо этади.