www. kokanduni.uz техник масала бўлиб қолмасдан, балки бунинг учун муассасанинг илмий
-
методик,
ташкилий
ва педагогик имкониятларини тизимли ёндашув асосида ишга солиш талаб
этилади [2].
Фикримизга кўра, «электрон ахборот
-
таълим муҳити» тушунчасини аниқ
бир
мақсадга йўналтирилган ўқув жараёнини таъминловчи дастурий, ахборот
-
техник,
ўқувметодик
тизимлар
мажмуидир, деб таърифлаш мумкин. Электрон ахборот
-
таълим
муҳити қуйидаги типологик белгиларга кўра тавсифланади:
-
Ҳар қандай даражадаги электрон ахборот
-
таълим муҳити тизимлилик табиатига
эга мураккаб тузилмали объект бўлиб ҳисобланади.
-
Электрон ахборот
-
таълим муҳитининг яхлитлиги тизимлиликка эришиш
тушунчаси билан бир маънони, уларнинг уйғунлигини англатиб, ўқув муассасаси
битирувчисининг шахсий ва касбий моделини амалга оширишдаги таълим
-
тарбия
мақсадларини ўзида мужассамлаштиради.
-
Электрон
ахборот
-
таълим
муҳити
таълим
ва
тарбия
ишларининг
самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омил бўлиши билан бирга унинг воситаси
ҳамдир[4]. Шу билан бир қаторда, ахборот
-
таълим муҳитини таърифлашда бир қанча
ўзаро фарқ
қилувчи қарашлар мавжуд, жумладан:
-
шахс билан таълим муҳитининг субъект сифатида узвий боғланган ахборот,
техник, ўқув
-
методик таъминотнинг ташкиллаштирилган мажмуаси; электрон ахборот
ташувчилар, виртуал кутубхоналар, тақсимланган маълумот базалари, ўқувметодик
мажмуаларини мужассамлаштирувчи
компьютер, ахборот ва коммуникация
технологиялари интеграцияси асосида қурилган ягона ахборот таълим муҳити [3].
Масофавий таълим муҳитини яратишда ва уни бошқаришда тизимли ёндашувни
жорий қилиш талаб этилади. Ушбу ёндашувнинг дастлабки босқичида замонавий
таълим
мазмунига мос равишда таълим муассасаси ахборот
-
таълим муҳити мақсади
белгиланади. Педагогик фаолиятда таълим мақсади тизимлаштирувчи вазифани
бажаради. Айнан белгиланган мақсад таълим мазмуни, мақсади, ташкилий
шаклларини танлаш учун асос бўлиб хизмат қилади
[5]. Замонавий таълимнинг
мақсади –
мутахассис модели талабларига мос равишда шакллантириладиган билим,
кўникма ва малакалар тизимидан таркиб топиб, у тегишли таълим стандартларида ўз
аксини топади. Бундан ташқари республикамиз Кадрлар тайёрлаш миллий модели
талабларига кўра талаба шахси педагогик жараён объектигина бўлиб қолмасдан, унинг
субъектига ҳам айланиб бормоқда. Бундай ҳолатларда талаба мустақил таълимининг
аҳамияти ортади ва қуйидаги кўникма ва малакаларни шакллантириш талаб этилади:
1. Мустақил
таълим олишни режалаштириш кўникма ва малакалари: мустақил
фаолият юритишнинг шахсий режасини тузиш; режа асосида мақсадли фаолият
юритиш; ўз фаолиятини назорат қилиб, унга зарур тузатишлар киритиб бориш.
2. Хорижий давлатлар илмий ҳамда ўқув ахборотларидан фойдалана олиш
кўникма ва малакалари: илмий ва ўқув ахборотларини мустақил аниқлаш; янги
ахборотларни мустақил таҳлил қилиш ва баҳолай олиш; ҳал этилиши лозим бўлган
муаммо нуқтаи назаридан Интернетдан ахборот манбаларини қидириш ва топиш;
олинаётган ахборотлар мазмунидаги янги ва истиқболли янгиликларни кўра олиш.
3. Электрон дарслик ресурслари устида ишлаш кўникма ва малакалари: электрон
қўлланмалар ва каталоглардан тизимли равишда фойдаланиш; Хорижий давлатлар
илмий сайтларидан олинган илмий, ўқув ва бошқа адабиётлар рўйхатини
библиография қоидалари асосида юрита олиш.
4. Замонавий ахборот технологиялари воситалари орқали тақдим этилган
маърузаларни ўзлаштириш кўникма ва малакалари: маърузалар мавзуси ва режасини,
адабиётлар рўйхатини белгилаб олиш; тақдим этилган ахборотларни тўғри қабул