106 - расм. Мажбурий тебранишлар амплитудаларининг резонанс
чизиқлари
Резонанс частотаси β -сўниш коэффициентига боғлиқ ва β →0
бўлганда, ω рез =ω0 , A → ∞ га интилади. β қанча кичик бўлса, эгри
чизиқ шунча юқорига кўтарилади ва ўткир характерга эга бўлади.
Натижада, резонанс частотаси тизимнинг ω0 хусусий частотасига
яқинлашади.
54 - §. Мажбурий электромагнит тебранишлар
Электромагнит тебранишлар сўнмаслиги учун, тебраниш
контурига R - қаршилик, L - индуктивлик ва С - сиғимга кетма-кет ва
параллел уланган, ε = ε 0 Sin ω t гармоник қонун бўйича
ўзгарадиган, мажбур этувчи ташқи ЭЮК киритилади
Dostları ilə paylaş: |