Mavzu: Пул кредит сиёсати


Пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг усул ва механизмлари (инфляцион таргетлаш режимига ўтишнинг аҳамияти)



Yüklə 491,5 Kb.
səhifə7/13
tarix29.05.2022
ölçüsü491,5 Kb.
#59956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Пул кредит сиёсати

Пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг усул ва механизмлари (инфляцион таргетлаш режимига ўтишнинг аҳамияти)


Ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш вазифаси пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг аниқ стратегияси ва батафсил режаси бўлишини ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун самарали инструментлар ва механизмларни талаб этади. Ривожланган ва ривожланаётган давлатлар марказий банклари томонидан кенг қўлланилаётган усуллар инфляцион таргетлаш, монетар таргетлаш, валюта курсини таргетлаш ва номинал якорсиз режимларни ўз ичига олади. Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш вазифаси аксарият марказий банклар учун бош мақсад ҳисобланса-да, юқорида қайд этилган услублар асосан тезкор ва оралиқ мўлжалларга қараб фарқланади. Пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг ушбу усулида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида пул агрегатлари, резерв пуллар ва пул массаси ҳажмлари ўзгаришини назорат қилиш назарда тутилади.
Ушбу стратегиянинг самарали қўлланилиши инфляция кўрсаткичлари ва пул агрегатлари ўртасидаги мустаҳкам доимий боғлиқлик бўлишини талаб этади. Бунда инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларига пул агрегатлари ҳажмини мақбул даражада ушлаб туриш воситасида эришилади.
Монетар таргетлаш режими 1970-чи ва 1980-чи йилларда АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Швейцария ва бошқа ривожланган давлатларда фаол қўлланилган.
Шу билан бирга, сўнгги йилларда молия бозорларининг ривожланиши ва янги молиявий инструментларнинг амалиётга жорий этилиши ҳисобига пулга нисбатан талабнинг нобарқарор даражада бўлиши мазкур усул самарадорлигининг пасайишига олиб келди.
Натижада марказий банклар пул массасидаги ўзгаришларга самаралари таъсир кўрсатиш ва инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларини таъминлаш имконияти чекланиши кузатилди.
Пул агрегатлари ва инфляция даражаси ўртасидаги боғлиқликнинг кучсизланиши туфайли кўпчилик марказий банклар томонидан пул агрегатларини таргетлаш амалиётидан воз кечилиб, инфляцион таргетлаш режимини жорий қилинишига сабаб бўлди.
Монетар таргетлаш режими пул таклифи ва талабининг кескин ўзгаришлари кузатилган ривожланаётган ва ўтиш давридаги мамлакатларда иқтисодий ривожланишнинг дастлабки йилларида самарали стратегия сифатида кенг кўлланилган. Бунда инфляция бўйича тегишли кўрсаткичларни белгилашда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадларидан келиб чиқилган.
1994 йилдан бошлаб 1 Ўзбекистонда амалга оширилган пул-кредит сиёсати ҳам пул массасининг кескин ўсиб кетишини олдини олиш орқали миллий валюта барқарорлигини таъминлаш мақсадларига қаратилди. Бунда резерв пуллар ва пул массасининг ўзгариши операцион ҳамда оралиқ мўлжаллар сифатида қўлланилди.
Мазкур режим расман монетар таргетлаш деб таснифланса-да, амалиётда миллий валютанинг алмашув курсини долларга боғлаш орқали босқичма-босқич девальвация қилиб борилганлиги туфайли баъзи халқаро институтлар ва мутахассислар томонидан ушбу режим аралаш турга киритилган.
Бир вақтнинг ўзида икки мақсадга йўналтирилган алмашув курси сиёсати ташқи шоклар вужудга келган шароитларда самарасиз эканлигини кўрсатди. Бунда бир томондан олтин-валюта заҳираларини ошириш вазифаси қўйилган бўлса, иккинчи томондан сўмнинг алмашув курсини маълум бир даражада ушлаб туриш мақсади кўзланган. Ўз навбатида, мазкур алмашув курси тўлов баланси ҳолати ва ташқи иқтисодий шароитларни ўзида акс эттирмаган.
Бундай сиёсат, ўз навбатида, ички валюта бозорида муаммоларни юзага келтириб, самарали пул-кредит сиёсатини юритиш имкониятларини пасайтирди. Бундан ташқари, пул-кредит инструментларидан фойдаланишнинг пассив режими монетар таргетлашни самарали қўллашда қўшимча қийинчиликлар туғдирди.
Ўз навбатида, Давлат бюджетининг мувозанатли ижроси ва ҳукумат ҳисобрақамларида маблағлар йиғилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобрақамларида маблағларнинг жамланиб борилиши пул массаси ўсишини мақбуллаштирув чи омиллардан бўлган.
Айни пайтда иқтисодиётни кредитлашнинг асосий манбалари марказлашган маблағлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилганлиги ҳамда ушбу маблағлар асосан ишлаб чиқариш технологиялари ва хомашё материалларини импорт қилиш мақсадида фойдаланилганлиги туфайли иқтисодиётда пул массаси ўсишига ва мос равишда инфляция даражасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаган.



Yüklə 491,5 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin