Menda bir tuyg‘u bor bo‘lmas aytmasam, Buni har yurtdoshim sezsa qaniydi… Dunyoda o‘zbekni bilmaganlar ham Islom Karimovni yaxshi taniydi



Yüklə 1,02 Mb.
səhifə7/10
tarix16.12.2023
ölçüsü1,02 Mb.
#181880
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Test

Mate jasorati
Turk xalqining zaiflashib qolganidan foydalangan dushman elchi jo‘natib turk xoqoni Matedan uning eng yaxshi ko‘rgan otini, so‘ngra kanizagini so‘rattirdi.
Mate kеngash chaqirdi. Barcha bеklar, lashkarboshilar: “Ot yigitning qanoti, kanizak esa or-nomusi, bеrma!” – dеganiga qaramasdan, xoqon el osoyishtaligini o‘ylab, ularni bеrib yubordi.
Bu bilan kifoyalanmagan dushman ikkala mamlakat o‘rtasidagi tashlandiq yеrni so‘rab elchi yubordi. Mate yana kеngash chaqirdi. Kеngash qatnashchilari: “Bеrib yubor, baribir, foydalanmayapmiz-ku”, – dеganlarida, Mate: “Yo‘q! Bu gal ona yurt, ona tuproq sha’ni haqida gap kеtayotibdi. Undan bir qarichini ham dushmanga bеrib qo‘ymaymiz!” – dеb xalqini jangga boshladi va haddidan oshib kеtgan yovni tor-mor kеltirdi.
Vatanning bir qarich yeri ham barchamiz uchun qadrli.

Умумтаълим мактабларида фанлар бўйича ўқувчилар ўртасида Билимлар беллашувини ўтказиш бўйича баҳолаш мезонлари
1. Она тили ва адабиёт
Она тили ва адабиёт фанидан билимлар беллашуви умумтаълим мактабларининг 4-8 синфларида ўтказилиб, 4-синф ўқувчилари фақат биринчи босқичда, 5-6-синф ўқувчилари 1-,2-босқичда, 7-8-синф ўқувчилари
1-,2-,3-,4-босқичларда иштирок этадилар. Барча босқичларда ёзма иш ва тест синови ўтказилади.
Ёзма иш:
Беллашувнинг,1-босқичида 4-синфлар диктант; 1-2-босқичида 5-6-синфлар диктант, 1-,2-,3-,4-босқичида 7-8-синфлар ижодий баён ёзадилар. Мазкур босқичларда ўқувчининг ижодий, мустақил фикрлаш қобилияти ҳамда саводхонлиги синовдан ўтказилади. Ёзма ишлар учун матнлар кўп вариантлилик (3 вариант) асосида тайёрланади. Ҳар бир вариантда 1 тадан матн тақдим этилади. Бу вариантлардан биттаси танлаб олинади. Танланган битта матн бўйича диктант (баён) ёзилади. Ёзма иш мавзулари ўқувчиларни ижодий изланишга, шахсий фикр-мулоҳаза билдиришга, бир хил мавзудаги бир неча манбаларда ифодаланган фикрлардан умумлашма хулосалар чиқара олиш ва уни ёза билишга кўмаклашувига қаратилиши лозим. Ўқувчилар томонидан ёзиладиган матнларнинг минимал ҳажми қуйидагича бўлади:
диктантдаги сўзлар ҳажми 4-синфда 75-80 тагача, 5-синфда 100-110 тагача, 6-синфда 110-120 тагача бўлади. Диктант ёзиш учун 45 минут вақт берилади. Диктант 40 балл билан баҳоланади. Диктант ва ижодий баён учун Ватан, миллий ва умуминсоний қадриятлар, дўстлик, ота-онага ҳурмат, устозлар, табиат, китоб, одоб, бурч каби мавзулардаги матнлар танлаб олиниши тавсия этилади;
баён ўтказишда ўқувчилар матн мазмунини қандай тушунганликлари, ўз фикр ва тушунчаларини ижодий ва мустақил ифодалаганлари, ёзма нутқ малакаси ва саводхонлиги синаб кўрилади. Баён ёзиш учун 90 минут вақт берилади. Ижодий баён ҳажми 7-синф учун 2-2,5 бет, 8-синф учун эса 2,5-3 бет бўлиши мумкин. Ижодий баён матни 40 балл билан баҳоланади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, таълимий баённинг мураккаб турларидан бири – ижодий баён танланган матн мазмунига ўқувчининг ижодий ёндашиши жиҳатидан баённинг бошқа турларидан фарқ қилади. Бунда ўқувчи матнга тасвир унсурларини қўшиб ёки лисоний ҳамда имловий топшириқлар киритган ёҳуд ўқитувчи бошлаб берган ҳикояни давом эттирган ҳолда баён ёзиши мумкин.
Она тили таълими методикасида ижодий баённинг шахсини ўзгартириб ёзиш, лисоний топшириқли баён, тасвирий ифодалардан фойдаланиб баён ёзиш, бошлаб бериш йўли билан баён ёзиш турлари мавжудлиги таъкидланади.
Тасвирий воситалардан фойдаланиб баён ёзишда ўқувчи матн мазмунига боғлаб, мустақил равишда айрим нарса, воқеа-ҳодисаларни тасвирлайди. Бошлаб бериш йўли билан баён ёзишда бошланиши берилган матнни ўқувчилар ижодий давом эттириб, уни тўлиқ матн шаклига келтирадилар. Баён матни ўқитувчи томонидан бир марта ўқиб берилади.
Ўқувчи баёни мазмун изчиллиги ва лисоний қурилиши жиҳатидан талаб даражасида бўлиши билан бирга, саводли бўлиши керак. Шунингдек, баённинг режа асосида ёзилишига эришиш зарур. Аниқ тузилган режа ўқувчи баёнининг изчил, мантиқий бўлишини таъминлайди.

Yüklə 1,02 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin