Фаннинг ўқув дастури Тошкент Давлат аграр университети Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (200_ йил _____ даги «____»- сонли баённома).
КИРИШ.
Қишлоқ хўжалиги таълим йўналишларида ўқиётган талабалар «Микробиология ва қишлоқ хўжалик биотехнологияси» фанини ўзлаштириш жараёнида микроорганизмларнинг биологияси, морфологияси, физиологик ва биокимёвий хусусиятлари ҳамда уларнинг табиатда тарқалиш қонуниятлари, қишлоқ хўжалиги ва табиатдаги аҳамияти, биотехнология усуллари ёрдамида эса қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, зараркунанда хашаротлар, касалликлар, атроф-муҳитнинг стресс омилларига чидамли ўсимликларини олиш, ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини бошқариш, хужайралар мухандислиги усулларини қўллаб соғломлаштирилган ўсимликларни клонли микрокўпайтириш, тупроқ унумдорлигини оширишда инсонлар ҳаёти учун хавфсиз биопрепаратлар яратиш каби муҳим муоммоларни ҳал этиш бўйича билимларга эга бўлади. Шунинг учун бу фан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш, уларни сифатини ва экологик тозалигини яхшилаш, табиатни ифлослантиришдан сақлаш ва аграр ишлаб чиқаришининг бошқа барча тармоқларида бу усулларни қўллаш орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жаҳон талабларига жавоб берадиган ҳолда тайёрлашни, жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари Фаннинг мақсади – талабаларга микробиология ва биотехнология усулларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш, уларни сифатини ва экологик тозалигини яхшилаш, табиатни ифлослантиришдан сақлаш ва аграр ишлаб чиқаришининг бошқа барча тармоқларида бу усулларни қўллаш тўғрисидаги билимларни беришдан иборат.
Фаннинг асосий вазифаси – микроорганизмларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришдаги aҳамияти, микроорганизмларни тавсифлаш, микроорганизмларни генетикаси ўрганиш, ўсимлик ва бактерия ҳужайраларидан нуклеин кислоталар ва оқсилларни ажрата олиш, рекомбинант ДНК (дезоксирибонуклеин кислота) олиш, уларни ўсимликлар хужайрасига ўтказиш, ўсимликларнинг ташқи ноқулай таъсирга, зараркунандаларга, гербицидларга чидамли шаклларини ген муҳандислиги усуллари ёрдамида яратиш, трансген ўсимликлар олиш технологиясини, орган тўқима ва протопластларни сунъий озиқ муҳитда ўстириш, каллус тўқимасидан регенерант ўсимлик олиш, ўсимликларни микроклонал кўпайтириш ва соғломлаштирилган экиш материаллари олиш, ўсимликшуносликда фитогармон ва фиторегуляторларни қўллаш, фитогармон ва фиторегуляторларни олишнинг биотехнологик усуллари, ўсиш регуляторларини қўллашда экологик ва генетик хавфсизликни таъминлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш биотехнологияси тўғрисидаги билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдир.