Методические указания по их выполнению. Учебно-методическим комплексом могут пользоваться студенты специального образования для самостоятельного выполнения межсессионных заданий по курсу «Микробиологии и вирусологии»


Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлар мазмуни



Yüklə 2,55 Mb.
səhifə5/217
tarix12.10.2023
ölçüsü2,55 Mb.
#154741
növüМетодические указания
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   217
portal.guldu.uz-MIKROBIOLOGIYa VA QIShLOQ XO’JALIGI BIOTEXNOLOGIYaSI

Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлар мазмуни
Фан бўйича бериладиган назарий машғулотлар микроорганизмларни анатомик ва морфологик тузилишини, улардан халқ хўжалигида фойдаланишни, биотехнологик усуллар ёрдамида янги касалликларга чидамли рекомбинант ўсимлик навларини яратиш, тупроқ унумдорлигини оширишда фойдали микроорганизмларни олиш, касаллик келтириб чиқарувчи патоген замбуругларни ўрганиш ва уларга қарши замонавий ва илгор қарши кураш чораларини ўз ичига олади.
Микробиология ва қишлоқ хўжалик биотехнологияси фанининг предмети, вазифаси ва ривожланиш тарихи
Микробиология фанининг вазифалари, унинг ҳозирги замон биология фанлари тизимида тутган ўрни. Микроорганизмларнинг табиатда, қишлоқ хўжалигида ва соғлиқни сақлашдаги аҳамияти.
Микробиология ва биотехнология фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи. Антон ван Левенгук томонидан микроорганизмларни кашф этилиши. Отта Мюллер, Луи Пастер, Роберт Кох, И.И.Мечников, Д.И.Ивановский, С.Н.Виноградский, В.Л.Омелянскийларнинг қилган ишлари.
Классик ва замонавий биотехнология. Қишлоқ хўжалик биотехнологияси фанининг асосий йўналишлари, фан сифатида бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Аграр ишлаб чиқаришда замонавий биотехнология ютуқларининг қўлланилиши.
Микроорганизмларнинг морфологияси, тузилишии,
кўпайиши ва классификацияси
Микроорганизмлар олами, умумий белгилари ва ҳар хиллиги. Прокариот ва эукариот микроорганизмлар. Прокариотлар морфологияси ва ҳужайра тузилиши. Эукариот хужайраларининг тузилиши. Микроорганизмлар классификацияси.
Микроорганизмлар дунёсида вирусларни тутган ўрни. Вирусларни ўзига хос хусусиятлари. Вирусларни тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. Бактериофаглар ва уларнинг амалий аҳамияти. Микоплазмаларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти.
Бактерия ҳужайрасининг структура асоси. Бактерия ўлчамлари ва морфологияси. Грамм мусбат ва грамм манфий бактериялар. Бактерия ҳужайрасининг қўшимчалари, таркиби ва аҳамияти. Бактерия эндоспоралари. Спора ҳосил бўлиши цитологияси. Бактерия ҳужайрасига моддаларнинг ўтиш жараёни. Актиномицетларнинг хужайрасининг тузилиши. Уларнинг кўпайиши ва тарқалиши. Актиномицетларни тупроқ ҳосил бўлишидаги аҳамияти. Замбуруғларни вегетатив танасини ўзига хос тузилиши. Замбуруғларнинг мицелийсини шакл ўзгаришлари. Замбуруғларни асосий синфлари. Уларни ўсимлик қолдиқларини чиритишдаги ва тупроқ ҳосил бўлишидаги роли. Микроорганизмларнинг кўпайиши ва ўсиши. Микроорганизмларнинг узлуксиз кўпайиш усуллари. Узлуксиз кўпайишнинг микроорганизмлар хусусиятларини тадқиқ қилишдаги аҳамияти ва амалиётда ишлатилиши.

Yüklə 2,55 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   217




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin