123
4.10. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЯХЛИТ АХБОРОТ МАКОНИНИ ВУЖУДГА
КЕЛТИРИШ
Замонавий ахборот технологиялари, компьютерлаштириш ва компьютерлар
тармоқлари негизида таълим жараёнини ахборот билан таъминлаш ривожланиб
боради. Таълим жараёнида оммавий ахборот воситаларининг мавқеи ошиб боради,
телевидение ва радионинг таълим дастурлари интеллектуаллашуви таъминланади.
Фан ва таълимнинг нашриёт базаси ривожлантирилади, ўқув, ўқув-услубий, илмий,
қомусий адабиётлар ва маълумотномалар билан таъминлашнинг барқарор
тизими
шакллантирилади.
4.11. ТАЪЛИМ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни ривожлантириш йўли
билан
таълим
хизмати
кўрсатишнинг
рақобатга
асосланган
бозори
шакллантирилади. Давлат ва нодавлат таълим муассасалари ривожлантирилади,
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобатга асосланган муҳит
вужудга
келтирилади, таълим хизмати кўрсатиш бозори давлат йўли билан бошқариб
борилади. Асосий таълим дастурларида назарда тутилмаган консультатив ва
қўшимча таълим хизматларидан иборат пуллик таълим хизмати кўрсатиш тизими
ривожлантирилади.
Dostları ilə paylaş: