4. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш қуйидаги
устувор йўналишларни қамраб олади:
4.1. ТАЪЛИМНИНГ УЗЛУКСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ Олдинги таҳрирга қаранг. Таълимнинг ўз ичига мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-
ҳунар таълимини қамраб олувчи янги узлуксиз ва изчил тизими барпо этилади. Олий
касб-ҳунар таълимининг бакалаврлар ва магистрлар тайёрлашни назарда тутувчи
икки босқичли тизими жорий этилади. Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими
ривожланиб боради. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича
рақобатбардош таълим муассасалари вужудга келтирилади.
(4.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543- модда) Таълим муассасаларини ҳудудий йўналишга ўтказиш ва таркибий
тузилмасини ўзгартириш иши амалга оширилади. Узлуксиз таълим тизимини
ривожлантириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш мониторинги амалга
оширилади.
Узлуксиз таълим тизими учун педагог кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
устуворлиги таъминланади.
4.2. ПЕДАГОГ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ Педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг
замон талабларига мослашувчан, таълимнинг юқори сифатли ва барқарор
ривожланишини кўзловчи тизими вужудга келтирилади. Педагог кадрларни илдам
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, рақобатбардош даражада
уларнинг касб сифатини қўллаб-қувватлаш таъминланади.
Олий таълим муассасаларида давлат таълим стандартларига мос юқори
малакали ўқитувчилар тайёрлаш бўйича махсус факультетлар, шунингдек
республика вилоятларида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун
ўқитувчилар ва мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш
юзасидан махсус марказлар ташкил этилади.