Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси



Yüklə 2,23 Mb.
tarix28.06.2020
ölçüsü2,23 Mb.
#32155
Konsepsiya 2030


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси 4 боб ва 9 параграфдан иборат:
    • 1-боб. Умумий қоидалар
    • 2-боб. Олий таълим тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар
    • 3-боб. Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари
    • 4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

Сўнгги 3 йилда ташкил этилган олий таълим муассасалар сони

мавжуд олий таълим муассасалари сони

114


Олий таълим тизимининг жорий ҳолати

6 та
    • олий таълим муассасаси

14 та
    • хорижий олий таълим муассасалари

17 та
    • олий таълим муассасаларининг филиаллари

Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони

сўнгги 3 йилда талабалар сони 1,7 бараварга ошди

бакалавриат талабалар сони



410 МИНГ

магистратура талабалар сони



13 МИНГ

2019/2020 ўқув йилида

59 та
    • сиртқи таълим шакли

10 та
    • кечки таълим шакли

329 та
    • таълим йўналиши

582 та
    • магистратура мутахассислиги

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритилган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари

Олий таълим тизимининг жорий ҳолати

54,8 %
    • гуманитар ва педагогик

5,2 %
    • ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ

25,2 %
    • ишлаб чиқариш-техник

Бакалавриат талабаларининг билим соҳалари бўйича тақсимоти (фоизда)

5,9 %
    • қишлоқ ва сув хўжалиги

4,4 %
    • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

4,5 %
    • хизмат кўрсатиш

Магистратура талабаларининг билим соҳалари бўйича тақсимоти (фоизда)

40,8 %
    • гуманитар ва педагогик

13,3 %
    • ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ

23,3 %
    • ишлаб чиқариш-техник

5,9 %
    • қишлоқ ва сув хўжалиги

13,5 %
    • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

3,2 %
    • хизмат кўрсатиш

Олий таълим тизимининг жорий ҳолати

Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази

1

Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти



2

Биофизика ва биокимё институти

3

Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида ташкил этилган илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар

Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази

4

Олий таълим тизимининг жорий ҳолати

Сўнгги 3 йилда 1693 та илмий иш ҳимоя қилинди

Илмий даражалилар сони жами 9636 нафар

  • Биринчидан, илмий ишини ҳимоя қилган изланувчиларни моддий рағбатлантириш механизмлари жорий этилди.
  • Иккинчидан, Ҳимоя кенгашлари сони 84 тага етказилди.

Илмий-кенгашлар сони

Олий таълим муассасаларида фан доктори илмий даражасига эга профессорларнинг базавий лавозим маошлари 2016 йилга нисбатан 3,2 бараварга оширилди.



Олий таълим тизимининг жорий ҳолати

2017–2019 йилларда таълим жараёнига 1154 нафар хорижлик юқори малакали педагог ходим ва олим жалб этилди


  • Сўнгги 3 йилда олий таълим муассасаларининг 1611 нафар профессор-ўқитувчиси хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўташи ва малака ошириши таъминланди.
  • Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий олий таълим ва илмий муассасалар магистратура мутахассислигига 112 нафар, докторантурасига 51 нафар ёшлар таълим олишга қабул қилинди.
  • “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 46 нафар профессор-ўқитувчининг Канада, Буюк Британия ва Италия давлатларида стажировка ўташи таъминланди.

Олий таълим тизимининг жорий ҳолати

Олий таълим тизимиДА мавжуд муаммолар

олий таълим билан қамров даражаси пастлигича (20 фоиз) қолмоқда;

амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган, ўқув режаларида номутахассислик фанлари улуши юқорилигича қолмоқда;

олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари билан ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар самарали йўлга қўйилмаган, иш берувчиларнинг олий таълим мазмунини шакллантиришдаги иштироки етарли эмас;

талабаларда танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил қилиш кўникмалари шакллантирилмаган;

ишлаб чиқариш корхоналарида амалий машғулотлар самарали ташкил этилмаган, тайёрланаётган мутахассислар малакавий даражаси меҳнат бозорининг замонавий талабларига етарлича жавоб бермайди;



олий таълим билан қамров ва таълим сифатини таъминлаш соҳасида

олий таълим билан қамров ва таълим сифатини таъминлаш соҳасида

профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириш даражаси пастлиги сабабли уларнинг касбий маҳорати бугунги кун талабларидан ортда қолмоқда;

ўқув адабиётлари етишмовчилиги сақланиб қолиб, мавжудларининг аксарият қисми замон талабларига жавоб бермайди, ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланиш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган;

олий таълим муассасаларида фан олимпиадаларини ўтказишнинг шаффоф механизмлари жорий этилмаган, олимпиадалар ғолиблари билан тизимли равишда ишлаш йўлга қўйилмаган;

иқтидорли ёшлар орасидан олий таълим муассасаларига талабаларни саралаб олиш механизмлари мавжуд эмас;

олий таълимда маънавий-ахлоқий мазмунни кучайтириш, ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада ривожлантириш зарурати мавжуд;



Олий таълим тизимиДА мавжуд муаммолар

илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият соҳасида

олий таълим муассасалари илмий фаолияти ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан келиб чиқиб ташкил этилмаган, таҳлиллар асосида инновацион ривожланишни прогнозлаштириш фаолияти йўлга қўйилмаган;

инновацион фаолият, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни жалб этиш натижадорлиги етарли эмас, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграцияси таъминланмаган;

илмий-тадқиқот ишлари ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларидаги мавжуд муаммолар ечимига қаратилмаган;

илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва ёш олимлар фаолиятини рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмлари яратилмаган;

Олий таълим тизимиДА мавжуд муаммолар

Нуфузли халқаро илмий журналларда чоп этилган мақолаларга иқтибослар сони

Илмий даражага эга ходимларнинг ўртача ёши (фоизда)

Илмий даражага эга ходимларнинг ўртача ёши



49

Фан докторлари орасида нафақа ёшидагиларнинг улуши



илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият соҳасида

Олий таълим тизимиДА мавжуд муаммолар

олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш соҳасида

талабалар турар жойлари, кутубхона, ўқув устахоналари, лабораториялар, спорт соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд эҳтиёжни қаноатлантирмайди, уларнинг аксарият қисмида бугунги кун талабларига жавоб берадиган моддий-техник база шакллантирилмаган;

олий таълим муассасаларининг замонавий ўқув ва илмий лабораториялар билан жиҳозланиш даражаси етарли эмас, халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув лаборатория ускуналарининг салмоғи атиги 10 фоизни ташкил этади, шу билан бирга ўқув жараёни лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар) билан етарлича таъминланмайди;

олий таълим муассасалари молиявий харажатларининг асосий қисми иш ҳақига сарфланиб, ўқув ва илмий лабораторияларни янгилашга, бино ва иншоотларни таъмирлашга етарлича маблағ йўналтирилмаяпти;



Олий таълим тизимиДА мавжуд муаммолар

таълим соҳасидаги жозибадорликни ошириш, халқаро миқёсда рақобатбардошликни таъминлаш соҳасида

республика олий таълим муассасалари халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, уларнинг расмий веб-сайтлари Webometrics халқаро рейтингининг 1000 талик рўйхатига кирмаган;

таълим дастурлари ва талабалар билимини баҳолаш тизими халқаро стандартларга мослаштирилмаган;

мавжуд талабалар турар жойлари ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари хорижий талабалар эҳтиёжларига мослаштирилмаган;

хорижий фуқароларни мамлакатимизда таълим олишга кенг жалб қилиш борасидаги тарғибот ишлари, жумладан PR-лойиҳалар (Ўзбекистон олий таълим муассасалари кунларини ташкил қилиш, тақдимотлар ўтказиш ва бошқалар) етарли даражада ташкил қилинмаган, бу борада интерактив виртуал платформа мавжуд эмас.

Олий таълим тизимиДА мавжуд муаммолар

мамлакатни модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш;

олий таълим билан қамров даражасини ошириш, халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш;

соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш.

Қуйидагилар олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ҳисобланади:

Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг

стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари

олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш;

таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш;

олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш;

маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш;

Узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиқиб, олий таълим тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:



Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг

стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари

юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш;

олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш;

олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш;

коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш;

олий таълим тизимининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш.



Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг

стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари

олий таълим билан қамров ва таълим сифатини таъминлаш соҳасида

Соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50%дан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш;

Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш;

халқаро стандартлар ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал кадрларни тайёрловчи, етакчи таълим ва илм-фан маркази – Президент университетини ташкил этиш;

хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, талаба-ёшларнинг академик фаолияти, муаммолари ва турмуш тарзи, ўқув жараёни ҳамда яратилган шароитлар бўйича талабалар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида улар ўртасида ҳар йили республика миқёсида миллий сўров ўтказиш;

Таълим жараёнига рақамли технологиялар

ва замонавий усулларни жорий этиш

Миллий электрон таълим ресурслари яратилишини жадаллаштириш, хорижий электрон таълим ресурсларини таржима қилиш ишларини ташкил этиш, таълим жараёнида электрон ресурслар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш, электрон ўқув адабиётлар яратиш, уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш мақсадида кутубхоналарда QR-код ёрдамида электрон ресурслар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизимини яратиш;

Олий таълим муассасаларида бошқарув тизими, ўқув жараёнлари, кутубхона ва ҳужжатлар айланмасини электронлаштириш, турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечишни таъминловчи “Электрон университет” платформасига жорий қилиш белгиланди.

Маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи, шунингдек уларни электрон ахборот сақловчиларга юкловчи “E-MINBAR” платформасини амалиётга жорий этиш, таълим жараёнларида “булутли технологиялар”дан фойдаланиш, таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар (лекцияни бошқа ўқув хонасидан ёки олий таълим муассасасидан онлайн ўзлаштириш), “blended learning” (аввалдан ёзилган лекция ва семинар машғулотларини уйда ўзлаштириш) ва “flipped classroom” (лекцияни уйда ўзлаштириш, семинар машғулотини олий таълим муассасасида бажариш) технологияларини амалиётга кенг жорий этиш назарда тутилди.



Олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш

Таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришнинг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;



Технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш, уларни соҳалар ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассаса даражасига олиб чиқиш;

Нуфузли халқаро илмий журналлардаги мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, республика илмий журналларини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритилишини таъминлаш;

илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, менторлик модели асосида нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан етакчи маҳаллий олий таълим муассасалари ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

Олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш

Стартап лойиҳалари асосида тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган янги маҳсулотлар ва технологияларни яратиш орқали олий таълим муассасалари негизида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш ҳамда уларни тижоратлаштириш билан шуғулланувчи “spin-off” ва “spin-out” корхоналарини ташкил этиш белгиланди.

Олий таълим муассасалари ҳудудида ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш ва кластер усулида фаолият юритишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш ривожланган ҳудудлар, шу жумладан иқтисодий зоналарда олий таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

Инновацион инфратузилмани яхшилаш мақсадида “Ҳужайра ва молекуляр биотехнология”, “Тиббий генетика”, “Экофизиология”, “Материалшунослик”, “Энергия тежовчи технологиялар, назорат-ўлчов ва автоматлаштирилган тизимлар”, “Қурилиш материаллари” ҳамда “Озиқ-овқат маҳсулотлари ва технологияси” йўналишлари бўйича 7 та олий таълим муассасалариаро илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш кўзда тутилади.



Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш

Талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш;

олий таълим муассасаларида социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳлари ишини такомиллаштириб бориш, талаба-ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилани мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш;

талаба-ёшларни ҳунар ўрганиш, янги билим эгаллаш, ўз устида

ишлаш, замонавий технология ютуқларидан мақсадли фойдаланиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга ундаш орқали уларнинг

бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун таълим муассасаларида шарт-шароитлар яратиш;



Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш

докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга тезкор жорий этилишини таъминлаш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш, илмий фаолият нуфузини кўтариш мақсадида докторлик (таянч докторлик) илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимоялар тизимини жорий этиш;

фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар танловларида илмий натижаларнинг тижоратлаштирилиши, уларнинг амалиётга жорий этилиши муддатидан келиб чиққан ҳолда грантлар миқдори ва давомийлигини белгилаш;

васийлик кенгашлари таркибини кадрлар буюртмачилари, йирик иш берувчилар, жамоат арбоблари ва тегишли соҳада катта ютуқларга эришган тадбиркорлар ҳисобидан шакллантириш;

Олий таълим муассасаларида битирувчиларнинг ишга жойлашишида ҳар томонлама кўмаклашувчи, потенциал иш берувчилар билан ҳамкорлик қилувчи “Карьера марказлари”ни ташкил этиш назарда тутилди.

Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги

ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш

иқтисодиёт тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, шунингдек истиқболда олий таълим муассасаларининг рейтинги ва ўз харажатларини қоплаш даражасидан келиб чиқиб бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш;

Олий таълим муассасаларини ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш;

таълим ва илмий жараёнларни ўқув ва лаборатория ускуналари, шунингдек, лаборатория материаллари (реактивлар, бутловчи, биологик материаллар ва бошқ.), замонавий дастурий маҳсулотлар билан мунтазам равишда таъминлаб боришнинг самарали механизмларини яратиш;

имконияти чекланган талабаларга олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойлари биноларида қўшимча шароитлар яратиш, улар учун таълим муассасаларини зарур адабиётлар, методик қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўриш;

олий таълим муассасаларида хорижий фуқароларнинг истиқомат қилиши ва таълим олиши бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш;



Олий таълим муассасаларини тизимли ривожлан- тириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш

биринчи тоифа флагман университетлар (Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети);

иккинчи тоифа – илм-фан ва инновацион марказ функциясини бажарувчи ҳудудий олий таълим муассасалари;

учинчи тоифа – соҳалар учун таълим ва илм-фан бўйича таянч муассаса ролини бажарувчи тармоқ олий таълим муассасалари.

Илмий-тадқиқотлар ҳамда кадрлар тайёрлаш сифати ва кўламини инобатга олган ҳолда олий таълим муассасаларини қуйидаги тоифаларга ажратиш ва ривожлантириш стратегияларини белгилаш кўзда тутилди:

Тажриба тариқасида айрим давлат олий таълим муассасаларини (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) давлат тасарруфидан чиқариш, жумладан уларда давлат улушини камайтириш, корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш белгиланди.

Олий таълим муассасалари раҳбар ходимларини ротация қилиш механизмини жорий қилиш назарда тутилди.

Ўқув жараёни, таълимни ташкил этишдаги муаммолар бўйича талабалар фикрларини ўрганиш, битирувчилар малакасининг ишлаб чиқариш талабларига мос келишини аниқлаш, кадрлар тайёрлашда йўл қўйилаётган камчиликларни ўрганиш мақсадида талабалар ва кадр буюртмачилари ўртасида ҳар йили республика миқёсида миллий сўров ўтказилиши белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ректорлар кенгаши негизида нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги Республика олий таълим кенгаши ташкил этилади.



Олий таълим муассасаларини тизимли ривожлан- тириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш

Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш

олий таълим соҳасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини изчил давом эттириш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш;

профессор-ўқитувчилар билан талабалар ўртасидаги бюрократик омилларни бартараф этиш, баҳолаш мезонларидаги шаффофликни кучайтириш, талабалар билимини баҳолашда адолатни таъминлаш;

малака ошириш, илмий-тадқиқот ишларини тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш, назорат-мониторинг, ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш, олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ва тизимдаги бошқа жараёнларда шаффофликни таъминлаш;

профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини оптималлаштириш, касбий фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида олий таълим тизими ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш;

Олий таълим тизимининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш

2030 йилга қадар камида 10 та олий таълим муассасасини нуфузли рейтингларда (QS, THE ёки ARWU) 1000 таликка, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини 500 таликка киритиш;



“Study in Uzbekistan” (“Ўзбекистонда таҳсил ол”) лойиҳасини амалга ошириш, мамлакат таълим жозибадорлигини тарғиб қилувчи махсус веб-портал яратиш ва уни барча олий таълим муассасалари бўйича батафсил ва ишончли маълумотлар билан тўлдириб бориш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш фаолиятини кенгайтириш, ҳамкорликда ўтказиладиган илмий конференциялар ва семинарлар сонини кўпайтириш, халқаро илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш;

Таълимда брендлар, илмий анъаналар тизимини яратиш асосида республика олий таълим тизими ва олий таълим муассасалари имижини шакллантириш стратегияси бўйича дастур қабул қилиш белгиланди.

Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасасалари, шу жумладан нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасининг 50 фоиздан юқори бўлиши таъминланади, соҳада рақобат муҳити яратилади;

Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантирилади;

олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепцияси босқичма-босқич жорий этилади;

олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, шунингдек республика илмий журналлари халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритилиши таъминланади;

Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

Ўзбекистон олий таълим тизими Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “хаб”га айлантирилади;

талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус асосида ривожлантирилади;

халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартлари жорий этилади, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтилади;

хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказлари ташкил этилади ҳамда улар тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ этувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқилади;

Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

олий таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техник базаси, шу жумладан халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағларини кенг жалб қилиш ҳисобига яхшиланади, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади ва молиявий барқарорлиги таъминланади;

олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлиги оширилади, хорижий таълим ва илм-фан технологиялари жалб этилади;

таълимнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги йўлга қўйилади;



аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларнинг олий таълим билан қамров даражаси оширилади, улар учун инфратузилмага оид шароитлар яхшиланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг

мақсадли кўрсаткичлари

(20 та кўрсаткич)

ОЛИЙ ТАЪЛИМ БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИШ ДАРАЖАСИ (фоизда)

ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

(қўшма таълим дастурлари бундан мустасно)

2019 ЙИЛ

2030 ЙИЛ

НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ШАРТЛАРИ АСОСИДА

МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИК ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ТАЛАБАЛАР УЛУШИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари

БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИДАН МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ТАЛАБАЛАР

МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИДА ДАРС БЕРУВЧИ ХОРИЖДА МАЛАКА ОШИРГАН ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР УЛУШИ

РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ХОРИЖИЙ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР УЛУШИ (ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БУНДАН МУСТАСНО)

ХОРИЖДА МАЛАКА ОШИРГАН ЁКИ СТАЖИРОВКА ЎТАГАН

ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР УЛУШИ

(фоизда профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

2019 ЙИЛ

2030 ЙИЛ

Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари

ЎҚУВ ВА ИЛМИЙ АДАБИЁТЛАР ҲАМДА ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУАЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА МАВЖУДЛИГИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ БОШҚАРИШ АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ

2019 ЙИЛ

2030 ЙИЛ

КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИГАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

2019 ЙИЛ

2030 ЙИЛ

ЎҚУВ РЕЖАЛАРИДА АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР УЛУШИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ЎҚИТИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН «E-MINBAR» ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИ, ОНЛАЙН, ВЕБИНАР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИГИ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТГА ЙЎНАЛТИРИШ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари

ХОРИЖИЙ ТАЛАБАЛАРНИНГ УЛУШИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН “ХИРШ” ИНДЕКСИ (H-ИНДЕКС) 5 ВА УНДАН ЮҚОРИ БЎЛГАН ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР

“SCOPUS”, “SCIENCEDIRECT”, “WEB OF SCIENCE” ВА БОШҚА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИДА ИНДЕКСЛАНУВЧИ МАҚОЛАЛАР

“SCOPUS”, “SCİENCEDİRECT”, “WEB OF SCİENCE” ВА БОШҚА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИГА КИРИТИЛГАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ИЛМИЙ ЖУРНАЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!


Yüklə 2,23 Mb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin