Материаллар сиғимининг умумий ўзгариши:
III-I.
Демак, материаллар сиғими ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 9,3 тийинга ёки 104 % га ошган, яъни 1 сўмлик ялпи маҳсулот учун қилинган харажат ҳажми базис йилида 8,9 тийинни, ҳисобот йилида эса 18,2 тийинни ташкил қилган, натижада 1 сўмлик ялпи маҳсулот ҳисобига қилинган харажат ҳисобот йилида 9,3 тийинга кўпайган. Бу 1-омилнинг ижобий, 2- омилнинг салбий таъсири остида юзага келган.
Материаллар сиғимининг ўзгаришига 1-омил – ялпи маҳсулот ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун шартли материаллар сиғими (II-боғланиш) кўрсаткичидан базис давридаги материаллар сиғими (I-боғланиш) кўрсаткичини чегириб ташлаш керак.
II-I.
Демак, ҳисобот йилида ялпи маҳсулот ҳажмининг кескин ошиши материаллар сиғими даражасининг 1,3 тийинга ёки 14, 6 % га пасайишига сабабчи бўлган.
Материаллар сиғимининг ўзгаришига 2-омил – моддий харажатлар ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун ҳисобот йилидаги материаллар сиғими (III-боғланиш) кўрсаткичидан шартли материаллар сиғими (II-боғланиш) кўрсаткичини чегириб ташлаш керак:
III-II.
Демак, моддий (материал) харажатлар ҳажмининг ҳисобот йилида базис йилига нисбатан кескин ошиши материаллар сиғими даражасини 10,6 тийинга ёки 139 фоизга ошишига сабабчи бўлган.
Dostları ilə paylaş: |