Ҳисобот йилидаги (V-боғланишдаги) материаллар сиғими кўрсаткичидан базис йилидаги (I-боғланиш) кўрсаткичини чегириш орқали унинг умумий ўзгариши аниқланади.
Демак, ҳисобот йилида 1 сўмлик пахта ялпи маҳсулоти учун 18,2 тийинлик, базис йилида 8,9 тийинлик материал ресурслар сарф бўлган, оқибатда материаллар сиғими даражаси ҳисобот йилида 9,3 тийинга ёки 104 % га ошган. Материаллар сиғими даражасининг ошиши моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг пасайганлигини билдиради. Бошқача айтганда материаллар қайтими даражаси пасайган. Базис йилида 1 сўмлик материал харажат ҳисобига 11,2 сўмлик ялпи маҳсулот ишлаб чиқарилган:
Ҳисобот йилида эса – 5,5 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган:
Демак, материаллар қайтими 5,7 сўмга ёки 50,9 % га камайган.
Материаллар сиғими даражасининг ўзгариши 4 та омил ҳисобига содир бўлган.
1-омил – маҳсулот миқдори ва таркибий тузилиши ўзгаришининг таъсири:
Демак, маҳсулотлар таркибий тузилишида ўзгариш содир бўлмаганлиги учун материаллар сиғими даражасига ушбу омил таъсир қилмаган. Биз бу ерда фақат битта маҳсулот – пахта бўйича кўриб чиқдик. Шунинг учун таркибий ўзгариш бўлган эмас. Агар 2 ва ундан ортиқ маҳсулот бўйича таҳлил амалга оширилганда албатта ушбу омил таъсири бўлган бўлар эди.
2-омил – маҳсулот баҳоси ўзгаришининг таъсири:
Демак, ҳисобот йилида 1ц. пахтанинг ўртача баҳоси базис йилидаги баҳосига нисбатан 2016 сўмга ёки 11,3 % га ошган. Натижада у ҳисобот йилидаги ялпи маҳсулот қийматини ошириб, 1 сўмлик маҳсулот учун сарф бўлган материал харажатлар ҳажми (материал сиғими)ни 0,9 тийинга ёки 10,1 фоизга камайишига олиб келган.
3-омил – бир-бирлик маҳсулот учун сарфланган материал ресурслар миқдори ўзгаришининг таъсири:
Демак, маҳсулот бир бирлиги учун сарф бўлган материал ресурслар миқдорининг ошиши натижасида материаллар сиғими даражаси ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 1,5 тийинга ёки 18,8 фоизга ошган.
4-омил – истеъмол қилинган бир бирлик материал ресурслар қиймати ўзгаришининг таъсири:
Демак, истеъмол қилинган 1 ц. материал сарфлар қийматининг ошиши натижасида 1 сўмлик маҳсулот ҳисобига тўғри келадиган харажатлар ҳажми (материаллар сиғими) 8,7 тийинга ёки 91,6 фоизга ошган.
Ушбу 4 та омил таъсирларининг йиғиндиси материаллар сиғими кўрсаткичининг умумий ўзгаришига тенг келиши керак.
Юқоридаги ҳисоб китоблардан кўриниб турибдики, материаллар сиғимининг ўзгаришига 1- омил таъсир қилмаган, қолган уч омил таъсир қилган, натижада у базис йилига нисбатан 104 % га ошган (демак моддий ресурслардан фойдаланиш даражаси икки мартадан зиётроқ миқдорга камайган). Унга баҳонинг ўзгариши ижобий, сарфланган материал ресурслар миқдори билан қийматининг ўзгариши салбий таъсир қилган.
Материаллар сиғими даражасини пасайтириш учун қуйидаги мавжуд имкониятлардан фойдаланиш зарур:
1. Сарфланган материал ресурслар миқдорини тежаш чораларини кўриш зарур. Таҳлил қилинган даврда уларнинг сарф бўлган миқдори 18,8 % га ошган, натижада материаллар сиғимини ошишига олиб келган.
2. Материал ресурсларни арзонроқ нархларда сотиб олиш чораларини кўриш зарур. Уларнинг қиймати таҳлил қилинаётган даврда 91,6 % га ошган, натижада материаллар сиғими даражасининг кескин ошиб кетишига сабабчи бўлган.
3. Маҳсулотларни сотиш баҳосини янада ошириш чораларни кўриш зарур. Сотиш баҳосининг ўсиш даражаси сотиб олинаётган моддий ресурслар нархининг ўсиш даражасидан юқори бўлмаса, моддий ресурслардан фойдаланиш даражаси албатта пасаяди.
Моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирининг таҳлили.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми билан истеъмол қилинган моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш даражаси орасида бевосита функционал боғлиқлик мавжуд. Ушбу боғлиқликни қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:
ЯМ = МХ МҚ
Бунда, ЯМ – ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот суммаси (ҳажми);
МХ – ишлаб чиқаришга сарфланган моддий харажатлар (ресурслар) ҳажми;
МҚ – материаллар қайтими кўрсаткичи.
Ушбу формуладан кўриниб турибдики, ялпи маҳсулот ҳажми (ЯМ) сарф бўлган моддий ресурслар ҳажми (МХ) билан материаллар қайтими кўрсаткичи (МҚ) кўпайтмаларининг йиғиндисига тенг. Демак, ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига шу икки омил бевосита таъсир қилади:
моддий харажатлар ҳажмининг ўзгариши;
материаллар қайтими даражасининг ўзгариши
Ушбу омилларнинг ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсирини «Занжирли боғланиш», «Кўрсаткичлар фарқи» усулларидан фойдаланиб, аниқлаш мумкин.
Биз бу ерда омилларнинг таъсирини «Занжирли боғланиш» усули орқали аниқладик. Бунинг учун аввало, ялпи маҳсулотни ифодаловчи учта боғланиш кўрсаткичи ҳисоблаб олинади:
I. МХ0 МҚ0 – базис даврида етиштирилган ялпи маҳсулот;
II. МХ1 МҚ0 – шартли ялпи маҳсулот;
III. МХ1 МҚ1 – ҳисобот даврида етиштирилган ялпи маҳсулот.
Шундан кейин ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини ва унга омилларнинг таъсирини аниқлаш мумкин.
Ҳисобот йилидаги ялпи маҳсулот ҳажмидан (III-боғланишдан) базис йилидаги (ёки режа бўйича кўзда тутилган) ялпи маҳсулот ҳажмини (I-боғланишни) чегириш орқали ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгариши аниқланади:
(МХ1 МҚ1)-(МХ0 МҚ0)=МХ,МҚ
Шартли ялпи маҳсулот ҳажмидан (II-боғланишдан) базис даврида етиштирилган ялпи маҳсулот ҳажмини (I-боғланишни) айириш орқали ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига моддий ресурслар ҳажми ўзгаришининг таъсири аниқланади:
(МХ1 МҚ0)-(МХ0 МҚ0)=МХ
Ҳисобот даврида етиштирилган ялпи маҳсулот ҳажмидан (III-боғланишдан) шартли ялпи маҳсулот ҳажмини (II-боғланишни) айириш орқали ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига моддий ресурслар қайтими ўзгаришининг таъсири аниқланади:
(МХ1 МҚ1)-(МХ1 МҚ0)=МҚ
Шу икки омил таъсирларининг йиғиндиси ялпи маҳсулот ҳажмининг умумий ўзгаришига тенг келиши керак. Шундан кейин ҳар бир омил таъсирига баҳо берилади ва хулоса қилинади.
Энди, ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига омиллар таъсирларининг таҳлилига тўхталамиз. Буни 25-жадвалдан кўриш мумкин:
жадвал
Ялпи маҳсулотнинг ўзгаришига материаллар ҳажми ва материаллар қайтими таъсирининг омилли таҳлили.
Т.р
|
Кўрсаткичлар
|
Базис йили
|
Ҳисобот йилидаги материаллар ҳажми ва базис йилидаги материаллар қайтими бўйича
|
Ҳисобот йили
|
ўзгариши (+,-)
|
Ш.ж. ўзгариши
|
Моддий харажатлар ҳажми ўзгариши ҳисобига
|
Матери-аллар қайтими ўзгариши ҳисобига
|
1.
|
Моддий (материал) харажатлар ҳажми, минг сўм
|
5738,8
|
13673
|
13673
|
+7934,2
|
Х
|
Х
|
2.
|
Материаллар қайтими,сўм
|
11,2
|
11,2
|
5,5
|
-5,7
|
Х
|
Х
|
3.
|
Ялпи маҳсулот, минг сўм
|
64404
|
153138
|
75311
|
+10907
|
+88734
|
-77827
|
Ялпи маҳсулот ҳажми ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 10907 минг сўмга кўпайган
(МХ1 МҚ1)-(МХ0 МҚ0)=(13673 5,5) - (5738,8 11,2)=
= 75311 – 64404 = + 10907 минг сўм
Ушбу ўзгариш икки омил ҳисобига содир бўлган.
1-омил – моддий харажатлар ҳажми ўзгаришининг таъсири. Моддий харажатлар ҳажми ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 7934,2 минг сўмга ошган, натижада шу омил ҳисобига ялпи маҳсулот ҳажми 88734 минг сўмга кўпайган:
(МХ1 МҚ0)-(МХ0 МҚ0)=(13673 11,2) - (5738,8 11,2)=
= 153138 – 64404 = + 88734 минг сўм
Демак, моддий харажатлар ҳажмининг ошиши ҳисобига ялпи маҳсулот ҳажми 88734 минг сўмга ошган.
2-омил – материаллар қайтими ўзгаришининг таъсири. Материаллар қайтими ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 5,7 сўмга камайган, натижада шу омил ҳисобига ялпи маҳсулот ҳажми 77827 минг сўмга камайган:
(МХ1 МҚ1)-(МХ1 МҚ0)=(13673 5,5) - (13673 11,2)=
= 75311 –153138 = - 77827 минг сўм
Ушбу таҳлилий маълумотлардан кўриниб турибдики, ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига 1-омил ижобий, 2-омил салбий таъсир қилган. Экстенсив омил таъсирининг натижаси интенсив омилнинг таъсирига нисбатан юқори бўлганлиги учун ҳам ялпи маҳсулот ҳажми 10907 минг сўмга ошган. Ялпи маҳсулот ҳажмини кескин ошириш учун материаллар қайтими даражасини кескин ошириш чораларини кўриш керак.
Хулосалар
Ушбу бобда моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш таҳлилининг аҳамияти, мақсади ва вазифалари, ресурслар билан таъминланиш даражасининг таҳлили, улардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларининг таҳлили, моддий ресурслар ва улардан фойдаланишнинг ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсирининг таҳлили каби саволларга жавоблар етарли даражада ёритилган. Ушбу масалаларни яхши ўзлаштириб олиш учун, талабага дарсликдаги ушбу мавзуни ўқиб, ўзлаштиришини ҳамда мавзу бўйича келтирилган назарий саволларга жавоб қайтаришни ва берилган машқни мустақил бажаришини тавсия қиламиз.
Адабиётлар рўйхати:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси . Тошкент- «Ўзбекистон», 1992
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги қонуни. Т.: «Ўзбекистон», 1992
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. - Қишлоқ хўжалигида ислоҳатларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар тўплами (2-кисм). Тошкент-1998й.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида» ги Қонуни (янги таҳрири). – Халқ сўзи газетаси, 2004 й.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликларини ривожлантириш Консепцияси тўғрисида» ги 2003 йил 27-октябрдаги ПФ–3342–сонли Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш бўйича махсус камиссия тўзиш тўғрисида» ги Фармойиши. – Халқ сўзи, 2004йил 5 ноябр.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 – апрелдаги «Аудиторлик фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» ги 2003 йил 24 мартдаги фармони. «Ҳалк сўзи» 2003 йил март.
Каримов И.А. –Янгиланиш ва барқарор тараққиёт йўлидан янада изчил ҳаракат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий вазифамиздир. “Халқ сўзи”, 2007 йил 14 феврал.
Dostları ilə paylaş: |