Моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш таҳлилининг аҳамияти, вазифалари ва манбалари



Yüklə 315 Kb.
səhifə1/14
tarix22.06.2020
ölçüsü315 Kb.
#32121
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
17-90 Мухаммадалиев Х мустакил саноат

Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари
Режа:


  1. Моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш таҳлилининг аҳамияти, вазифалари ва манбалари.

  2. Моддий ресурслар билан таъминланиш ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари, уларнинг мазмуни ва ҳисоблаш усуллари.

  3. Материаллар қайтимининг омилли таҳлили.

  4. Материаллар сиғимининг омилли таҳлили.

  5. Моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирининг таҳлили.

Моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш таҳлилининг аҳамияти, вазифалари ва манбалари.
Ҳар қандай қишлоқ хўжалик корхонаси ишлаб чиқариш фаолиятини мўътадил юриш ва унинг самарадорлигини ошириш учун моддий ресурслар билан етарли даражада таъминланган ва улардан самарали фойдаланган бўлиши керак.

Моддий ресурслар деганда нима тушунилади? Моддий ресурслар деганда маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган уруғ, ўғит, ёқилғи, ем-хашак ва бошқа турдаги хом ашё ва материаллар қийматларининг йиғиндиси тушунилади.

Барча турдаги яроқли ва сифатли моддий ресурслар билан хўжалик етарли даражада (меъёр чегарасида) таъминланса ва улардан самарали фойдаланса, албатта, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига ижобий таъсир қилади, натижада моддий неъматлар етиштириш кўпаяди, сифати яхшиланади, соф фойдаси кўпайиб, иқтисоди мустахкамланади, оқибатда миллий иқтисодиётнинг ривожланишига, ҳамда халқнинг турмуш даражасининг ўсишига сабабчи бўлади.

Шу нуқтаи назардан хўжаликнинг моддий ресурслар билан таъминланиши ва улардан фойдаланиш даражасини узлуксиз равишда таҳлил қилиб туриш ва улар асосида мавжуд имкониятларни аниқлаш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эгадир.

Таҳлилнинг асосий вазифалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

1. Хўжаликнинг моддий ресурслар билан таъминланиш даражасини ўрганиш ва баҳолаш;

2. Моддий ресурслардан фойдаланиш даражасини аниқлаш ва унинг ўзгаришига омиллар таъсирини ҳисоблаб, баҳо бериш;

3. Моддий ресурслар билан таъминланишни яхшилаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича мавжуд имкониятларни аниқлаш.

4. Моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш даражасининг ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсирини ўрганиш ва баҳо бериш.

Моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш даражасини таҳлил этишнинг асосий манбалари бўлиб, қуйидаги ахборот маълумотлари ҳисобланади:

1. Бухгалтерия баланси (1-шакл);

2. Ташкилот, корхоналарнинг асосий фаолияти кўрсаткичлари (6-АСК шакли);

3. Ўсимликчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархи тўғрисидаги ҳисобот (9-АСК шакли);

4. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархи тўғрисидаги ҳисобот (13-АСК шакли);

5. Бухгалтерия ҳисобининг бош ва аналитик счётларининг маълумотлари;

6. Бизнес-режа маълумотлари.
Моддий ресурслар билан таъминланиш ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари, уларнинг мазмуни ва ҳисоблаш усуллари.
Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига бошқа омиллар билан бир қаторда моддий ресурслар билан таъминланиш ва улардан фойдаланиш даражаси ҳам таъсир қилади.

Моддий ресурслар билан таъминланиш даражаси қандай аниқланади? Моддий ресурслар билан таъминланиш даражасини аниқлаш учун корхонада мавжуд бўлган моддий ресурсларнинг хақиқий ҳажмини (миқдорини) меъёр бўйича талаб қилинадиган ҳажмига (миқдорига) бўлиш керак. Ушбу кўрсаткич хўжалик бўйича ҳам, ҳар бир моддий ресурснинг тури (уруғ, ўғит, ёқилғи ва бошқалар) бўйича ҳам аниқланади.

Моддий ресурслар билан таъминланиш аҳволининг таҳлили солиштириш, кўрсаткичлар фарқи, занжирли боғланиш усуллари ёрдамида амалга оширилади. Биринчи навбатда улар билан таъминланиш даражасининг умумий ўзгариши, сўнгра ушбу ўзгаришга омилларнинг таъсири аниқланиб, моддий ресурслар билан таъминланиш даражасига баҳо берилади. Шундан сўнг моддий ресурслардан фойдаланиш даражасининг таҳлили амалга оширилади.

Моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлар тизими орқали ифодаланади. Буларга қуйидаги нисбий миқдорлар киради:

1. Моддий ресурслар қайтими;

2. Моддий ресурслар сиғими;

3. Моддий ресурслар рентабеллиги;

4. Моддий ресурслар харажати коэффициенти;

5. Сарфланган моддий ресурсларнинг таннархдаги ҳиссаси.



Моддий ресурслар қайтими деганда нима тушунилади? Моддий ресурслар қайтими деганда бир сўмлик моддий харажатлар ҳисобига етиштирилган маҳсулот ҳажми тушунилади. Бошқача айтганда 1 сўмлик моддий харажат ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ифодаловчи кўрсаткич моддий ресурслар қайтими деб аталади.

Моддий ресурслар қайтими истеъмол қилинган моддий ресурснинг ҳар бир сўми ҳисобига қанча маҳсулот ишлаб чиқарилганлигини ифодалайди. Ушбу кўрсаткич истеъмол қилинган моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи бевосита кўрсаткичдир. Ушбу кўрсаткич қанча юқори бўлса, моддий ресурслардан фойдаланиш даражаси шунча юқори бўлади. Демак, маҳсулот ҳажми қиёсланаётган даврга нисбатан ошиб борган бўлади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг харажатга нисбатан ошиб бориши корхона иқтисодини ўсишига сабабчи бўлади.



Моддий ресурслар қайтими коэффициентини аниқлаш учун ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ҳажмини шу маҳсулот учун сарф бўлган моддий харажатлар ҳажмига бўлиш керак:

КМҚ

бунда, КМҚ – моддий ресурслар қайтими коэффициенти (кўрсаткичи)

ЯМ – етиштирилган ялпи маҳсулотлар ҳажми (суммаси)

МХ – моддий харажатлар суммаси.

Бу коэффициент 1 дан катта бўлса, истеъмол қилинган моддий ресурслардан фойдаланиш самарали бўлганлигини, агар паст бўлса – ишлаб чиқариш моддий зарар билан ишлаётганлигини билдиради.

Моддий ресурслар сиғими кўрсаткичи нимани ифодалайди?

Моддий ресурслар сиғими кўрсаткичи бир сўмлик ишлаб чиқарилган маҳсулот учун сарф бўлган моддий (материал) харажатлар суммасини ифодалайди. Моддий ресурслар сиғими моддий ресурслар қайтимининг аксини ифодаловчи кўрсаткичдир. Бу кўрсаткич материаллар сиғими деб ҳам аталади. Материаллар сиғими даражаси қанча паст бўлса, моддий ресурслардан фойдаланиш даражаси шунча юқори бўлади, бошқача айтганда 1 сўмлик моддий харажат ҳисобига етиштирилган маҳсулот ҳажми ошиб боради. Бу хўжалик иқтисодиётининг, қолаверса, мамлакат миллий иқтисодиётининг ривожланиши ва мустаҳкамланишига сабабчи бўлади.



Материаллар сиғими кўрсаткичи қандай аниқланади?

Маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарф бўлган моддий харажатлар суммасини етиштирилган ялпи маҳсулот ҳажмига (суммасига) бўлиш орқали аниқланади.



бунда, КМС – материаллар сиғими коэффициенти

МХ – ялпи маҳсулот учун сарф бўлган моддий харажатлар суммаси;

ЯМ – ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот қиймати.



Моддий ресурслар рентабеллиги нимани билдиради ва у қандай аниқланади?

Моддий ресурслар рентабеллиги сарф бўлган моддий харажатларнинг ҳар бир сўми ҳисобига олинган фойда суммасини билдиради.



Моддий ресурслар рентабеллигини аниқлаш учун маҳсулот сотишдан олинган фойда суммасини сарф бўлган моддий ресурсларнинг жами суммасига бўлмоқ керак:

бу ерда, КМР – моддий ресурслар рентабеллиги коэффициенти;

ЯФ – маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда;

МХ – сарф бўлган моддий ресурслар ҳажми.

Моддий ресурслар рентабеллиги истеъмол қилинган моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи асосий умумлаштирувчи кўрсаткичлардан биридир.

Бу коэффициент қанча юқори бўлса моддий сарфлардан фойдаланиш даражаси ҳам шунча юқори бўлади, демак, самарадорлик даражаси ошади. Бошқача айтганда 1 сўмлик моддий харажат ҳисобига олинган фойда ошган сайин, хўжаликни молиявий аҳволи ҳам мустаҳкамланиб боради.



Моддий ресурслар харажати коэффициенти нимани билдиради?

Бу коэффициент ҳисобот даврида сарф бўлган ҳақиқий моддий ресурслар ҳажмининг меъёр бўйича ҳисобланган ҳажмига ёки базис даврида истеъмол қилинган моддий ресурсларнинг ҳажмига нисбатан тежалганлигини ёки ортиқ харажат бўлганлигини билдиради.

Бу коэффициент қандай аниқланади?

Бу коэффициентни аниқлаш учун ҳисобот даврида сарф бўлган ҳақиқий материал ресурслар суммасини ҳисобот даврида етиштирилган маҳсулот миқдорига нисбатан меъёр бўйича ҳисоблаб олинган шартли материал харажатлар суммасига (ёки базис давридаги харажат даражаси бўйича ҳисоблаб олинган шартли харажатлар суммасига) бўлиш керак.



Yüklə 315 Kb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin