бу ерда, КМФ – моддий ресурслардан фойдаланиш коэффициенти;
МХ1 – ҳисобот даврида етиштирилган маҳсулот учун сарф бўлган ҳақиқий материаллар суммаси;
МХШ – шартли материал харажатлар суммаси (ҳисобот даврида етиштирилган маҳсулот ҳажмига нисбатан меъёр бўйича ҳисоблаб олинган ёки базис давридаги маҳсулот бирлиги учун бўлган харажат даражаси бўйича ҳисоблаб олинган харажатлар суммаси).
Шартли материал харажатлар суммасини аниқлаш учун ҳисобот йилида етиштирилган маҳсулот миқдорини меъёр бўйича бир бирлик маҳсулот учун белгиланган харажат даражасига ёки базис давридаги харажат даражасига кўпайтирилади.
Моддий ресурслардан фойдаланиш коэффициенти 1 дан паст бўлса, моддий харажатларнинг тежалганлигини, 1 дан катта бўлса – ортиқча харажат содир бўлганлигини билдиради.
Сарф бўлган моддий ресурсларнинг таннархдаги ҳиссаси нимани билдиради?
Бу кўрсаткич маҳсулот таннархининг неча фоизи истеъмол қилинган моддий ресурсларга тўғри келишлигини билдиради. Бу коэффициентни аниқлаш учун моддий харажатлар суммасини (МХ) 100 фоизга кўпайтириб, натижасини таннархнинг ҳажмига (ТН) бўлиш керак.
бу ерда, КМС – сарф бўлган моддий ресурсларнинг таннархдаги ҳиссаси (коэффициенти).
Сарф бўлган моддий ресурсларнинг таннархдаги ҳиссаси қанча паст бўлса, моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги шунча юқори бўлади, яъни 1 сўмлик моддий харажат ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ошади.
Dostları ilə paylaş: |