10-модда. Таълим турлари Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
мактабгача таълим;
умумий ўрта таълим;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
олий таълим;
олий ўқув юртидан кейинги таълим;
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш;
мактабдан ташқари таълим.
11-модда. Мактабгача таълим Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга
тайѐрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-етти
ѐшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъи назар, бошқа таълим
муассасаларида олиб борилади.