13-модда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим олиш мақсадида ҳар ким умумий ўрта
таълим асосида академик лицейда ѐки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг
йўналишини ихтиѐрий равишда танлаш ҳуқуқига эга.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари эгалланган касб-ҳунар
бўйича ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ѐки таълимни навбатдаги
босқичда давом эттириш учун асос бўладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
беради.
Академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал
ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб-ҳунарга йўналтирилган
билим олишларини таъминлайдиган уч йиллик ўрта махсус ўқув юртидир.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат ва
малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган касблар бўйича бир ѐки бир неча
ихтисос олишни таъминлайдиган уч йиллик ўрта касб-ҳунар ўқув юртидир.