161
(шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома) берилади. Давлат томонидан
тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат оилада таълим олган ѐки
мустақил равишда билим олган ва аккредитация қилинган таълим
муассасаларининг тегишли таълим дастурлари бўйича экстерн тартибида
имтиҳонлар топширган шахсларга ҳам берилади, давлат таълим муассасаларида
ўқитилиши шарт бўлган ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйиладиган мутахассисликлар бундан мустасно.
Олий маълумот тўғрисидаги дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати,
уларнинг ҳажмлари ва фанларга қўйилган баҳолар ѐзилган варақа илова
қилинади.
Диссертация ҳимоя қилган шахсларга белгиланган тартибда фан номзоди
ѐки фан доктори илмий даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган
намунадаги диплом топширилади.
Давлат таълим стандартларига мос келган тақдирда Ўзбекистон
Республикаси билан хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасидаги икки
томонлама битимлар асосида ҳар икки томоннинг маълумот тўғрисидаги
ҳужжатлари белгиланган тартибда ўзаро тан олиниши мумкин.
Тегишли босқичдаги таълимни тугалламаган шахсларга белгиланган
намунадаги маълумотнома берилади.
Давлат тасдиқлаган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат навбатдаги
босқич таълим муассасаларида таълим олишни давом эттириш ѐки тегишли
ихтисослик бўйича ишлаш ҳуқуқини беради.
Dostları ilə paylaş: