Олий таълим муассасаларида Жамоатчилик кенгашларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад нимадан иборат?



Yüklə 1,98 Mb.
səhifə6/29
tarix28.06.2020
ölçüsü1,98 Mb.
#32189
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Тест умумий


89. Тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар аттестация жадвалини ҳамда аттестация текширувига оид ҳужжатларни аттестация бошланишидан неча ой олдин Давлат тест марказидан оладилар?

А.* 3 ой олдин

В. 1 ой олдин

С. 2 ой олдин

Д. 6 ой олдин.

90. Қандай лавозимларга танлов эълон қилинмайди?

А.*Ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар эгаллаб турган лавозимларга

В. Ҳомиладор аёллар эгаллаб турган лавозимларга

С. Бўш бўлмаган лавозимларга

Д. ОТМ рахбарлари эгаллаб турган лавозимларга.



91. Олий таълим муассасаларига қандай шахслар танловсиз, ректор буйруғи билан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади?

А.* Ўқитувчи лавозимига соатбай ҳақ тўлаш шартларида ишга кираётган шахслар

В. ОТМ рахбарлари

С. Ёш педагог ўқитувчилар

Д. Нафақа ёшидаги педагоглар.

92. Олий таълим муассасасини битирган мутахассис тақсимот бўйича ўқитувчи лавозимига танловдан ташқари неча йил муддатга тайинланади?

А. 1 йил муддатга

В. 2 йил муддатга

С.* 3 йил муддатга

Д. 5 йил муддатга.

93. ОТМларда профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича муддатидан олдин танловлар ўтказишга қачон йўл қўйилмайди?

А.* Кафедралар бирлаштирилганда ёки кафедра бўлинганда

В. Кафедра тугатилганда

С. Кафедра қўшилганида

Д. Танлов эълон қилинмаганда.

94. Кафедралар бирлаштирилган тақдирда янгидан ташкил этилган кафедра мудири лавозимини эгаллаш тўғрисидаги масала қандай хал этилади?

А. Олий таълим муассасасининг илмий кенгашида ҳал қилинади

В. Олий таълим муассасасининг илмий кенгаши олдиндан танлов эълон қилмасдан ҳал қилади

С. Олий таълим муассасасининг илмий кенгаши олдиндан танлов эълон қилиб очиқ овоз бериш йўли билан ҳал қилади

Д.* Олий таълим муассасасининг илмий кенгаши олдиндан танлов эълон қилмасдан, яширин овоз бериш йўли билан ҳал қилади.

95.Таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қайси давлат органининг ваколати доирасига киради?

А.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси

В. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

С. Олий таълим муассасаси

Д. Ваколатли давлат органи.

96.Давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш қайси давлат органининг ваколати доирасига киради?

А. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси

В. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

С. Олий таълим муассасаси

Д.*Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари.

97.Таълим муассасалари фаолиятининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлаш қайси давлат органининг ваколати доирасига киради?

А. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси

В. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

С.* Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Д. Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари.

98.Магистрлик диссертацияси мавзусини белгилаш олий таълим муассасасида ким томонидан расмийлаштирилади?

А.* ОТМ ректори томонидан

В. Факультет декани томонидан

С. Кафедра мудири томонидан

Д. Магистратура бўлими бошлиғи томонидан.

99. Давлат таълим стандартини билиш ...............................?

А. Профессор-ўқитувчилар учун танлов шарти хисобланади

В. Профессор-ўқитувчилар учун ихтиёрий хисобланади

С. Профессор-ўқитувчилар учун мажбурий хисобланади

Д.*Профессор-ўқитувчилар таркибини танлов асосида саралаш шартларидан бири ҳисобланади.

100. Давлат таълим стандартларини такомиллаштириш бўйича асосий тамойиллардан қайси бири нотўғри?

А.Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторида кадрларни илдам тайёрлаш, жаҳон тажрибалари, мамлакат ва жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини тегишли соҳаларга мувофиқлик нуқтаи назаридан имкон даражасида унификациялаш.

В.Бакалавриат таълим йўналиши ва унга тегишли магистратура мутахассисликларининг ДТСлари бир вақтда ишлаб чиқилиши ва биргаликда экспертизадан ўтказилишига амал қилиш.

С.ДТСларни ишлаб чиқишда таълимни демократлаштириш, инсонпарварлаштириш, глобаллашув шароитида ўзига хосликни сақлаш ва жаҳон таълим маконига интеграллаштириш тамойилларига амал қилиш.

Д.*Малакавий талабларда келтирилмаган сифатларни шакллантирувчи энг зарур фанларнинг киритилиши, уларнинг ҳажмлари ва кетма-кетлиги узлуксиз таълим турлари билан узвийлигини инобатга олган ҳолда илмий асослаш.

101. Талабалик гувоҳномасининг шакли ва тайёрланиш қоидалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қайси буйруғи билан қачон тасдиқланган?

А. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги№ 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

В. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 26 июлдаги№ 185-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

С. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 29 августдаги№ 340-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Д.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 23 июлдаги№ 200-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

102. Рейтинг дафтарчаси Олий таълим муассасаларида ким томонидан расмийлаштирилади?

А.Рейтинг дафтарчаси факультет декани томонидан расмийлаштирилади

В.Рейтинг дафтарчаси факультет декани муовини томонидан расмийлаштирилади

С. Рейтинг дафтарчаси ўқув бўлими томонидан расмийлаштирилади

Д.*Рейтинг дафтарчаси деканат масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилади.

103. Олий таълим муассасасини тугатганлик ва диплом берилганликни қайд этиш китоби неча йил сақланади?

А. 25 йил сақланади

В. Зарурият қолмагунча сақланади

С. 75 йил сақланади

Д.*Доимий сақланади.

104. ОТМларда талабалар контингенти ҳаракатини ҳисобга олиш тўғрисида маълумот ким томонидан юритилади?

А.Талабалар контингентига маъсул бўлган шахс томонидан юритилади

В. Ходимлар бўлими томонидан юритилади

С. Ўқув бўлимитомонидан юритилади

Д.* Факультет томонидан юритилади.

105.Малака ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан неча фоизга кўпайтирилади?

А. 20 фоизга

В.*25 фоизга

С. 50 фоизга

Д.Амалда белгиланган миқдорлардан кўпайтирилмайди.

106. Олий таълим муассасаларида юритиладиган таълим жараёнига тааллуқли асосий ҳужжатларнинг шакллари ва уларни юритиш бўйича йўриқнома қачон тасдиқланган?

А. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги№ 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

В. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 26 августдаги№ 262-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

С. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 июлдаги№ 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Д.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги № 114- сонли буйруғи билан тасдиқланган.

107. Катта илмий ходимлар-изланувчилар учун назарий ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўқув юкламаси ҳажми ҳафтасига неча соат бўлиши керак?

А.* 36 соат

В. 32 соат

С. 28 соат

Д. 12 соат.

108.Катта илмий ходимлар-изланувчилар учун аудитория машғулотларига неча соат ажратилади?

А.* 12 соат

В. 16 соат

С. 24 соат

Д. 36 соат.

109. Мустақил изланувчилар учун ўқув юкламаси ҳажми ҳафтасига неча соатни ташкил қилади?

А.* 12 соат

В. 16 соат

С. 8 соат

Д. 4 соат.

110. Мустақил изланувчилар учун аудитория машғулотларига неча соат ажратилади?

А.* 4 соат

В. 16 соат

С. 8 соат

Д. 12 соат.

111. Катта илмий ходимлар-изланувчилар диссертацияни ҳимоя қилгунгача таълим муассасаларида неча соат ҳажмида педагогик иш тажрибасига эга бўлиши керак?

А.* Камида 300 соат

В. 100 соат

С. 200 соат

Д. 300 соат.

112. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 24.07.2012 йилдаги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига неча ой муддат ичида мазкур Фармоннинг ижроси бўйича тегишли Ҳукумат қарорини қабул қилиш юклатилган?

А.* 3 ой муддат ичида

В. 1 ой муддат ичида

С. 2 ой муддат ичида

Д. 6 ой муддат ичида.



113. Докторлик диссертациясини расмийлаштириш ва уни ҳимоя қилиш қайси тилда амалга оширилади?

А.*Ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёхуд ОАК билан келишган ҳолда бошқа тилда амалга оширилади.

В. Ўзбек, рус, қорақалпоқ тилида амалга оширилади

С. Ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида амалга оширилади

Д. ОАК билан келишган ҳолда барча тилларда амалга оширилади.

114. Республика олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини қайси орган мувофиқлаштиради?

А.*Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

В. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

С. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси

Д. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

115. Ҳар йили қайси муддатга қадар олимлар, фаол илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб бораётган, шу жумладан давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-техник лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган фан докторлари томонидан докторлик диссертацияларининг тавсия этиладиган мавзулари ишлаб чиқилади?

А.* 1 майгача

В. 1 мартгача

С. 1 апрелгача

Д. 1 июнгача.

116. Тавсия этилган диссертация мавзулари уларнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқлиги юзасидан қайси кенгаш экспертизасидан ўтказилади?

А.*Олий таълим муассасаси кенгашида ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий кенгашида

В. Ихтисослашган кенгашда

С. Диссертацион кенгашда

Д. Илмий кенгашда.

117.Олий таълим муассасасида катта илмий ходимлар-изланувчилар билан олиб борилган иш учун илмий консультантларга хар бир катта илмий ходимлар-изланувчилар учун бир йилда неча соат вақт ажратилади?

А.* 100 соат

В. 50 соат

С. 150 соат

Д. Камида 100 соат.

118.Катта илмий ходимлар-изланувчиларнинг ўқиш муддати уларнинг иш стажига қўшиладими?

А.* Умумий стажига қўшилади

В. Педагогик стажига қўшилади

С. Умумий стажига қўшилмайди

Д. Умуман иш стажига қўшилмайди.

119. Катта илмий ходимлар-изланувчилар қайси холларда ўқишдан четлатилади?

А.* Якка тартибдаги режалар бажарилмаганда, олий таълим муассасаси ёки илмий-тадқиқот муассасасининг ички тартиби ва қоидалари бузилганда

В. Амалдаги қонун хужжатларига асосанкатта илмий ходимлар-изланувчилар томонидан тасдиқланган режалар бажарилмаганда

С.Катта илмий ходимлар-изланувчиларнинг ўз мажбуриятларни бажармаганлиги хамда ОТМ ички тартиб ва қоидалари бузилганда

Д. Олий таълим муассасаси ёки илмий-тадқиқот муассасасининг ички тартиби ва қоидалари бузилганда.

120. Катта илмий ходим-изланувчи сифатида ўқиган, бироқ диссертация ҳимоя қилмаган шахсга нималарга рухсат берилмайди?

А.* Мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга

В. Диссертация химоя қилишга

С. Педагогик фаолият билан шуғулланишга

Д. Иккинчи марта ўқишга.

121. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасаларига қабул қилиш қандай амалга оширилади?

А.* Қабул квоталаридан ортиқча тўлов-контракт асосида

В. Қабул квоталаридан ташқари

С. Қабул квоталари доирасида

Д. Тўлов - контракт асосида.

122. Малака ошириш таълим дастури (ўқув режа, фанларнинг дастурлари, ўқув-дидактик воситалар, тарқатма материаллар, саволномалар) кимлар томонидан ишлаб чиқилади?

А.*Малака ошириш таълим муассасаси томонидан МОТМ ташкил этилган базавий олий таълим муассасалари кафедралари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади

В.Малака ошириш таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади

С.Малака ошириш таълим муассасаси ва бошқа олий таълим муассасалари кафедралари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади

Д. Малака ошириш таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади.

123. ОТМларда AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиш, ажратиш, бўлиш, бирлаштириш, қайта ўзгартириш) қандай тартибда амалга оширилади?

А.* Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

В. Олий таълим муассасасининг кенгаши томонидан амалга оширилади

С. Олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади

Д. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

124. Профессор ва доцент илмий унвонлари олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида қандай тартибда берилади?

А. Кафедра бўйича

В. Ихтисослик бўйича

С. Йўналиш ва мутахассислик бўйича

Д.* Кафедра ва ихтисослик бўйича.

125. Профессор ва доцент илмий унвонлари олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида кимларга берилади?

А. Педагогик фаолият олиб бораётган шахсларга

В. Профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларга

С. ОТМнинг илмий-тадқиқот тузилмасида ишлаётган ходимларга

Д.* Педагогик фаолият олиб бораётган, чуқур касбий билим ҳамда илмий ва педагогик соҳада ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга.

126. Илмий унвон берилган шахсларга қандай хужжат берилади?

А. Сертификат

В. Диплом

С. Гувохнома

Д.* Аттестат.

127. Катта илмий ходим илмий унвони ўз мақомига кўра қандай илмий унвонга тенглаштирилади?

А. Ихтисослик бўйича профессор илмий унвонига

В. Кафедра бўйича профессор илмий унвонига

С. Кафедра бўйича доцент илмий унвонига

Д.* Ихтисослик бўйича доцент илмий унвонига.

128. ОАK Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг Аттестат қанча муддат ичида расмийлаштирилади?

А. 10 кун ичида Аттестат расмийлаштирилади.

В. 2 хафта ичида Аттестат расмийлаштирилади.

С. Икки ой ичида Аттестат расмийлаштирилади.

Д.* Бир ой ичида Аттестат расмийлаштирилади.

129. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори неча йил олдин қабул қилинган бўлса, илмий унвондан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди?

А. 5 йил олдин

В.* 10 йил олдин

С. 20 йил олдин

Д. 25 йил олдин

130. ОАК Раёсатининг апелляция бўйича қабул қилинган якуний қарори неча иш куни ичида апелляция берган шахсларга тақдим қилинади?

А. 3 иш куни

В.* 5 иш куни

С. 7 иш куни

Д. 1 иш куни.

131. Талабгорнинг аттестация иши Кенгаш томонидан илмий унвонга тақдим этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан қанча муддат ичида ОАКга юборилади?

А.* 1 ой ичида

В. 2 ой ичида

С. 3 ой ичида

Д. 10 кун ичида.

132. Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия неча йил муддатга берилади?

А. 1 йил муддатга берилади

В. 3 йил муддатга берилади

С.* 5 йил муддатга берилади

Д. Муддатсиз берилади.

133. Нодавлат таълим муассасаларига фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади?

А. Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида

В. Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида

С.* Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида

Д. Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида.

134. Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг пулли шакли қайси ўқув йилидан бошлаб жорий этилган?

А.1997-1998 ўқув йили 1 сентябрдан

В.* 1998-1999 ўқув йили 1 сентябрдан

С.1999-2000 ўқув йили 1 сентябрдан

Д. 1996-1997 ўқув йили 1 сентябрдан.

135. Қайси йилдан бошлаб ОТМларда давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг кундузги шаклида таълим олаётган барча талабаларни стипендия билан таъминлаш жорий этилган?

А. 2000 йил 1 сентябрдан бошлаб

В.*2001 йил 1 сентябрдан бошлаб

С. 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб

Д. 2003 йил 1 сентябрдан бошлаб.

136. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида”ги Қарори қачон қабул қилинган?

А. 17.08.2000 йил

В.* 17.08.2001 йил

С. 17.08.2002 йил

Д. 17.08.2003 йил.

137. Якуний давлат аттестацияси синовлари бошланишидан олдин ОТМ ректори нима ўтказади?

А.Якуний давлат аттестация комиссияси раислари билан комиссия раислари ва аъзоларининг вазифалари хамда ОТМ битирувчиларига қўйилаётган талаблар хусусида учрашув ўтказади

В.Кадрларни буюртмачилари билан ОТМ битирувчиларини ишга жойлаштириш хусусида учрашув ўтказади

С.ОТМнинг битирувчи талабалари билан якуний давлат аттестацияси комиссияларининг тайёргарлик даражаси ва битирувчиларга қўйиладиган талаблар бўйича учрашув ўтказади

Д.*Якуний давлат аттестацияси комиссияларининг тайёргарлик даражаси, комиссия раислари ва аъзоларининг вазифалари, битирувчиларга қўйилаётган талаблар, тартиб-интизом тўғрисида семинар - кенгаш ўтказади.

138.“Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳақида”ги Низомда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари нечта йўналишда малака оширадилар деб кўрсатилган?

А. Битта йўналишда

В. Иккита йўналишда

С. Учта йўналишда

Д.* Тўртта йўналишда.

139. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан неча кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади?

А. Бир кун

В. Уч кун

С. Етти кун

Д.* Ўн кун.

140. ОТМ Кенгаши котиби танлов натижалари тўғрисида унда қатнашган шахсларни қанча муддатда ёзма равишда хабардор қилади?

А. Бир кун

В. Уч кун

С. Етти кун

Д.* Ўн кун.

141. Олий таълим муасасаларида кимлар томонидан синов лекциялари ўтказилади?

А.Асистент ўқитувчилар томонидан

В. Магистрлар томонидан

С. Ёш мутахассислар томонидан

Д.* Илгари кафедрада ишламаган шахслар томонидан.

142. Давлат таълим стандартини билиш..................................................?

А. Профессор-ўқитувчилар учун мажбурий ҳисобланади.

В. Профессор-ўқитувчилар учун зарурий ҳисобланади.

С. Профессор-ўқитувчилар учун ихтиёрий ҳисобланади.

Д.*Профессор-ўқитувчилар таркибини танлов асосида саралаш шартларидан бири ҳисобланади.

143. Давлат таълим стандартининг амал қилиш муддати неча йил?

А. Доимий

В. 5 - йил

С.* Камида 5 йил

Д.Янги стандарт қабул қилингунича.

144.ДТСнинг амал қилиш муддати қайси холларда ўзгариши мумкин?

А. Давлат бошқаруви ваколатли органларининг қарорига асосан.

В. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғига асосан.

С.*Давлат бошқарувининг ваколатли органлари томонидан ДТСни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва жорий этиш тўғрисида янги тартиб-қоидалар қабул қилинганда.

Д. Янги ДТС амалга киритилган бўлса.

145. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси неча бўлимдан иборат?

А. 4 та бўлимдан

В. 5 та бўлимдан

С.* 6 та бўлимдан

Д. 26 та бўлимдан.

146. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккинчи бўлими нима деб номланган?

А.Инсон ва фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари.

В.Инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари.

С.Инсон ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари.

Д.*Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари.

147. Ўзбекистон халқи номидан ким иш олиб бориши мумкин?

А. Ўзбекистон Республикаси Президенти

В. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

С.*Ўзбекистон халқи сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти

Д. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати.

148. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас. Ушбу норма Конституциянинг қайси моддасида келтирилган?

А. 14-моддасида

В. 15-моддасида

С.* 16-моддасида

Д. 17-моддасида.

149. Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Ушбу норма қайси бобда келтирилган?

А. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бобида

В. Сиёсий хуқуқлар бобида

С.* Ижтимоий ва иқтисодий хуқуқлар бобида

Д. Инсон хуқуқлари ва эркинликларининг кафолотлари бобида.

150. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан нималар қабул қилади?

А. Қонунлар қабул қилади

В.* Қарорлар қабул қилади.

С. Норматив хужжатлар қабул қилади

Д. Тегишли кўрсатмалар қабул қилади.

151. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисларини биргаликда ўтказилиши қайси жавобда тўғри берилган?

А. Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда.

В.Чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда, бош вазир мажлисларда иштирок этганда.

С.Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда.

Д.*Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда.

152. Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз фаолиятини давом эттирадими?

А. Давом эттирмайди

В. Ўз фаолиятини тўхтатади

С. Давом эттиради

Д.*Тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.

153.Ўзбекистон Республикаси Олий МажлисинингСенати мажлислари йилига неча марта ўтказилади?

А. Камида тўрт марта

В. Тўрт марта

С. Уч марта

Д.* Камида уч марта.


Yüklə 1,98 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin