Шарqия,Шоҳруҳия–Сирдарёнингўнгсоҳилида, Оҳангарон (Илоq) дарёсининг Сирдарёга qўшилиш жойидаги карвон йўли ёqасида жойлашган qадимий шаҳархаробаси(I-XVIIIасрлар).Тадqиqотларгакўра, дастлаб (I а.) унинг мудофаа деворлари бўлмай, атрофдаги дарё ва жарликлар табииц мудофаа вазифасини бажарган. Илк ўрта асрлар(V-VI а.)да буржли мустаҳкам мудофаа девори билан ўралган. XII-XIII аср бошларида шаҳар янада кенгайган. Мўg’уллар истилоси даврида Банокат вайрон бўлган. 1392 йилда Амир Темур Банокатни qайта тиклаб, ўg’ли Шоҳрух шарафига Шоҳрухия деб атаган. Ўзаро урушлароqибатидаXVIIIасрбошларидавайрон бўлган.
Ём
жом (мўg’улча – йўл) – ўрта асрларда
тахминан бир кунлик йўлда элчилар ва чопарлар тўхтаб ўтиши учун qурилган бекат. Бу ерда
qўноqларга озиq-овqат, тунаш учун жой, от- уловга ем хашак берилган. Жўнаб кетиш олдидан отлари алмаштириб ҳам берилган. Ёмлар XIII асрда ташкил этилган. Ём хизматчиси ёмчи деб
аталган.
Изофа
Амир Темур qўшинининг заҳира (резерв)
qисми
Санад
Самарqанддаги Улуg’бек мадрасасида камида 15-16 йил таҳсил олиб, унинг дастури бўйича фанларни тўла ўзлаштирган ва имтиҳонли сабоqларда ўз билимини намойиш эта олган
толиби илмларга бериладиган шаҳодатнома.
Фулус
майда мис чаqа.
Яничарлар
(туркча – янги qўшин) – Усмонли Турк имериясида (1299-1922) давлат хазинасидан маош олиб турган мунтазам пиёда qўшинлар. Султон Мурод I даври(1359-1389 йиллар)да ташкил этилади. Сипоҳий ва отлиq qўшинлар билан бирга яничарлар турк qўшинининг асосни ташкил этганлар. Султон Маҳмуд II даври (1808- 1839) да тугатилган. 1402 йилда бўлиб ўтган Анqара жангида Амир Темур султон Боязид
яничарларини маg’лубиятга учратган эди.