O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan



Yüklə 3,37 Mb.
səhifə48/74
tarix07.01.2024
ölçüsü3,37 Mb.
#205016
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74
Arxeologiyaga kirish O\'UM

Азата

Авесто”га кўра ўша замон (милоддан аввалги
биринчи минг йилликлар) жамоасининг аъзолари







асосан “азата”лардан ташкил топган. Эркин шахс,
озод маъносида ишлатилган.

Азархўрро

муqаддас олов. Милоддан аввалги VI-V асрларда то ислом дини тарqалгунга qадар оташпарастлар ўртасида азархўррога эътиqод жуда кучли бўлган. Муqаддас олов ҳар бир мамлакат ва шаҳарда, махсус жойларда – оташкадаларда саqланиб, у кеча-кундуз ёниб турган. Оташкада хизматчиси бўлган кохин эса
атрабон деб юритилган.

Акинак

Милоддан аввалги 1 минг йилликларда qадимги форслар ва скиф (сак)лар ишлатган узунлиги 40-60 сантиметр келадиган калта темир qилич, ҳанжар. Qўл жангида санчувчи qурол
сифатида ишлатилган.

Антик давр

(лот. antiquus – qадимги) – Ўрта Осиё тарихида милоддан аввалги IV асрдан (юнон- македон истилосидан) бошлаб милодий V асрга qадар бўлган давр антик давр деб юритилади. Qадимий ноёб моддий ёдгорликлар антиквар
буюмлар дейилади.

Аршакийлар

ҳозирги Туркманистоннинг жануби ва Эрон ҳудудларида милоддан аввалги 250 йилдан милодий 224 йилга qадар ҳукмронлик qилган Парфия давлатидаги сулола. Сулолага дах qабиласининг бошлиg’и Аршак асос солганлиги учун шундай номланган. Аршакийлар давлатининг илк пойтахти Ашхабод яqинидаги Нисо шаҳри бўлган. Кейинчалик у Эрондаги Ктесифонга кўчирилган. Парфия давлати Митридат II (123-87) даврида жуда кучайиб,
Шарqнинг qудратли давлатига айланади.

Бадахшон

Амударёнинг юqори оqимида, унинг ҳар
икки соҳилида жойлашган тоg’лик мамлакат. Файзобод унинг пойтахти бўлган.


Yüklə 3,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin