ҚЎҒИРЧОҚ ТЕТРИ ЛУҒАТИ1 (ГЛОССАРИЙ) БАТЛЕЙКА – белорус халқ қўғирчоқ томошаси. Рус ва украин вертепларига ўхшаш. Батлейка репертуарида диний Исонинг туғилиши ҳақидаги асардан ташқари халқ ижоди ҳам қўйилган. Масалан «Царь – Максимилиан» ва қисқа интермедия ва бошқалар.
ВАЙАНГ – бу яванг қўғирчоқ томошаларидир. Вайанг томошалари кўпроқ сояли ва тросли (арғамчили) қўғирчоқлар билан ижро этилади.
ВЕРТЕП – кўчма театр бўлиб, унда диний характердаги афсоналар ўйналган. Масалан Исонинг туғилгани ҳақида. Рус ва украин вертеплар 2 қаватдан иборат: юқориси – жаннат. Қуйи қисми – дўзах. Жаннатда диний асарлар ўйналган. Дўзахда эса юқори табақадаги одамларни ҳаётидан олинган саҳналар ўйналган.
ВИТЯЗЬ ЛАСЛО – XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган венгер қўғирчоқ театрини қаҳрамони. Витязь Ласло жуда хушчақчақ хотинбоз ва мард ғариб одамларни ҳимоячиси. Бу қаҳрамон ҳозиргача Венгер қўғирчоқбози Генрика кеммини томошаларида сақланиб қолган.
ГАПИТ – бу калта трост ёғоч бўлиб, унга қўғирчоқни боши ўрнатилади. У жуда содда механизацияга эга ва қўғирчоқни бошини чапга, ўнгга, пастга қайиришга ёрдам беради. Агар гапитга иплар ўрнатирилса, бу иплар қўғирчоқни кўзини ва оғзини ҳаракатга келтиради.
ГАНСВУРЕТ – немис драматик ва қўғирчоқ театрини қаҳрамони. Унинг исми таржимада «Ганс колбаса»дир. У XVI асрда пайдо бўлиб, 200 йилдан кейин ўз ўрнини халқ қаҳрамони Касперга берди. Каспер Гансни айрим хусусиятларини сақлаб қолди.
ГИНЬОЛ – француз қўғирчоқ театрини қаҳрамони XIX асрни бошида Лион шахрида туғилган. У касби бўйича тўқувчи. У қатнашган саҳналарнинг мазмуни Лион ишчиларнинг ҳаётидан олинган. Шу сабабли гиньол қўғирчоқ саҳнасидан қари Полишинельни суриб чиқарди. Лионда Гиньолга хайкал қурилган.