O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


III. Туман комиссиясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги



Yüklə 3,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə19/151
tarix05.07.2023
ölçüsü3,21 Mb.
#135817
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151
Toponimika majmua B. Abduraxmonov

III. Туман комиссиясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 
5. Туман комиссияси унга юкланган вазифаларнинг ижро этилишини таъминлаш 
учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларидан, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлардан географик объектларни 
номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган 
маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш; 
зарурат бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини
етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек тегишли фаолият 
соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни географик объектларни 
номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун жалб этиш; 
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви 
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини 
эшитиш. 
6. Туман комиссияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали 
бажарилиши учун жавоб берадилар. 
Туман комиссияси ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили тегишли равишда халқ 
депутатлари Кармана тумани Кенгашига ҳисобот берадилар. 
Туман комиссияси ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида географик объектларни 
номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясига ахборот тақдим 
этадилар. 
IV. Туман комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш
7. Туман комиссиясига унинг раиси ҳисобланадиган туман ҳокими бошчилик 
қилади. 
8. Туман комиссияси раиси:
туман комиссияси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган 
вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради; 
туман комиссияси аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган 
вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради; 
туман комиссиясининг иш режаларини, тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш 
жадвалларини тасдиқлайди; 
туман комиссияси мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди; 
туман комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши 
юзасидан назоратни ташкил этади; 
туман комиссиясининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни 
амалга оширади. 
9. Туман комиссиясининг аъзолари: 
туман комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама 
қилишда ва ҳал этишда иштирок этадилар
туман комиссияси томонидан муҳокама қилинадиган масалалар бўйича хулосалар 
тақдим этадилар. 
Туман комиссияси аъзолари комиссиядаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида 
амалга оширадилар. 


10. Туман комиссияси котиби:
туман комиссиясининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз 
вақтида тайѐрланишини таъминлайди; 
кун тартибидаги масалалар бўйича туман комиссиясининг мажлислари 
ўтказилишини ташкил этади; 
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек таклиф 
этиладиганлар контингентини шаҳар комиссияси раиси билан келишади; 
туман комиссияси аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг 
ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади; 
туман комиссияси қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг 
натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим қилади; 
туман комиссиясининг протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган 
протоколларни ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор 
ташкилотларга жўнатади. 
11. Туман комиссияси ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади 
ва ўз мажлисларини заруратга кўра ўтказади. Туман комиссияси раиси томонидан туман 
комиссияси аъзоларининг навбатдан ташқари мажлис ўтказиш учун сабаблар ва асослар 
баѐн этилиши лозим бўлган ѐзма илтимосномалари асосида навбатдан ташқари мажлислар 
чақирилиши мумкин. 
12. Туман комиссиясининг мажлисини унинг раиси олиб боради. Туман 
комиссияси раиси бўлмаган тақдирда мажлисни комиссия аъзоларидан бири бошқаради. 
Туман комиссиясининг мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми 
қатнашганда қонуний ҳисобланади. 
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда туман комиссиясининг 
янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун 
тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. 
13. Туман комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг 
хусусиятига қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг 
раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин. 

Yüklə 3,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin