дунѐ хақидаги энг қадимги ва замонавий билимларнинг мутаносиблиги, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларнинг профессионал фаолиятни тўғри ташкил этиш, ижтимоий масъулиятни ошириш, давлат сиѐсатига даҳлдорлик туйғусини шакллантириш; ижтимоий жараѐнларни мустақил таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши;
янги онтологиянинг йўналишлари, ген онтологияси, биоонтология, тиббиѐт онтологиясининг ижтимоий аҳамиятини аниқлаш, физик ва фалсафий онтологиянинг ўзаро алоқаси ва фарқларини билиш, ахборотлашган жамиятда технологиялардан фойдаланишда инсон ва жамият манфаатларини химоя қилиш;
табиат онтологиясида биосфера ва ноосферанинг ўрни, экология, ижтимоий экология, таълим ва тарбия ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, улардан ҳаѐтда ва касбий фаолиятда замонавий илмий тадқиқотларда фойдалана олиши;
диннинг ижтимоий, коммуникатив ва компенсаторлик, фалсафасининг дунѐқарашни шакллантирувчи ва методологик, фаннинг мафкуравий, хакикатни билиш функцияларининг мутаносиблиги;
интернет ижтимоий тармоқларида ахборотни танлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаши; ўзининг касбий фаолиятида мустақил қарорлар қабул қилиш;
бакалавриатнинг мос йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайѐргарликка эга бўлиши;
кибертерроризм, кибербоккингга қарши мафкуравий иммунитети шаклланган бўлиши;
глобаллашув ва барқарор тараққиѐтнинг омилларини, коррупциянинг глобал маънавий инқироз оқибати эканлигини билиши ва унга қарши курашда даҳлдорлик туйғуси шаклланган бўлиши, ижтимоий жараѐнларни