O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi



Yüklə 1,19 Mb.
səhifə52/70
tarix05.12.2023
ölçüsü1,19 Mb.
#173383
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   70
O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi

8-мавзу. Этика
“Этика” фанининг предмети, моҳияти, унинг асосий белгилари ва тузилмаси. Ахлоқнинг пайдо бўлиши. Гедонизм ва эвдемонизм. тушунчаларининг аҳлоқий аҳамияти. Ахлоқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги диний, эмпирик ва генетик концепциялар. ХХI асрда глобал этосфера (ахлоқий муҳит)ни яратишнинг зарурияти. Этиканинг категориялари, тамойиллари, меъѐрлари. Буюк мутафаккирлар этика категориялари ҳақида.
Никоҳ энг қадимги ахлоқий муносабат шакли. Никоҳнинг қонуний ва диний асослари. Оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг фарзанд тарбиясига таъсири. Оила номуси ва шаънини сақлашда ота-она ва фарзандлар масъулияти. Ажралиш ва унинг ахлоқий камолотга салбий таъсири. Оилавий муносабатларга ноанъанавий ѐндашувларнинг оқибатлари: бир жинсли никоҳ, никоҳсиз оилалар. Давлатнинг оила тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашдаги ўрни. Оила шартномасининг ахлоқий жиҳатлари.
Муомала маданияти – ахлоқий маданиятнинг таркибий қисми. Муомала одобининг ижтимоий-тарихий аҳамияти. Асосий ахлоқий қадриятлар. Касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги. Инсоннинг касбий одоби. Шахс ахлоқий камолотида аҳамияти. Санъатнинг шахс ахлоқий тарбиясига таъсири. Замонавий ахлоқий тарбиянинг ютуқлари ва камчиликлари. “Оммавий маданият”нинг ѐшлар дунѐқарашига таъсири. Замонавий ахлоқий тарбияда космополитизмга мойиллик. Этиканинг замонавий муаммолари. Виртуал оламнинг ахлоқий масалалари. Биоэтика – амалий этиканинг назарий асоси. Этиканинг замонавий муаммоларига диний ва илмий ѐндашувлар.
9-мавзу. Эстетика
“Эстетика” - нафосатни ўрганувчи қадимий фан. “Эстетика” фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти. “Эстетика” ҳақидаги қарашлар тарихи. Инсон эстетик эҳтиѐжини қондиришнинг замонавий муаммолари. Эстетика категорияларининг анъанавий ва замонавий таснифи. Гўзаллик ва унинг муқобиллари: ҳунуклик, бадбашаралик, беўхшовлик, номутаносиблик. Улуғворлик категориясининг фалсафий моҳияти. Улуғворликнинг тубанлик, худбинлик, сотқинлик билан зиддияти. Фожеавийлик (трагедия) категорияси. Фориғлаш - фожеавий асарнинг хусусияти сифатида. Кулгилилик категорияси. Эстетика категорияларининг ўзаро алоқадорлиги. Мўъжизавийлик, ҳаѐ (ибо-ҳаѐ) ва қизиқарлилик эстетика категорияларини ривожлантирувчи мезон сифатида.
Табиат эстетикаси. Инсоният тафаккури тарихида табиатга эстетик муносабатнинг зарурияти ҳақидаги қарашлар. Табиатнинг эстетик хусусиятлари. Экологик эстетиканинг қадриятли мақоми. Табиатни эстетик идрок этишнинг анъанавий ва ноанъанавий усули: табиатни асл ҳолида идрок этиш, табиатни бадиий образларда ифодалаш. Экоэстетиканинг ХХI аср илмий-техник тараққиѐтдаги ўрни. Техноген цивилизациянинг ишлаб чиқариш эстетикаси ва фан тараққиѐтига таъсири. Маиший турмуш эстетикаси ва унинг технологияси. Техниканинг инсон эстетик манфаатлари ва фаолияти билан боғлиқлиги. Замонавий шаҳарсозлик эстетикаси. Дизайннинг эстетик хусусиятлари. Табиат ва маиший турмуш дизайни. Халқ амалий санъати ва дизайн.
Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда тарбия шаклларининг узвийлиги: Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари. Шахсни эстетик тарбиялашда фан, таълим ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги. Меҳнат - турмуш эстетикасининг муҳим омили. Инсонда хулқ гўзаллигини шакллантиришнинг замонавий кўринишлари. Инсон табиий гўзаллиги билан эстетик диднинг мутаносиблиги: “Оммавий маданият”нинг ѐшлар эстетик дидига таъсири. Спорт ва унинг маънавий-эстетик жиҳатлари; спорт эстетикасининг замонавий аҳамияти. Воқеликка эстетик муносабатнинг миллий ва умумбашарий аҳамияти. Эстетик қадриятлар – барқарорликни таъминловчи омил. Оламни эстетик англашда жамият ахборотлашувининг роли. Рекламанинг эстетик хусусиятлари. Реклама фаолиятига эстетик қонуниятларнинг таъсири. Рекламалардаги ғайриэстетик ҳолатлар ва уларнинг кўринишлари.


Yüklə 1,19 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   70




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin