16-mavzu. Adobe Photoshop grafik muharririda matn va konturlar bilan ish-lashda qo‘llanaladigan tushunchalar (2 soat amaliy, 2 soat laboratoriya ishi). Қорли матн. Янги варақ хосил қилинг.
Варақни ҳаворанг билан бўянг.
Текст қуролини танлаб, бирор матн ёзинг. Масалан қуйидагича:
Палец қуроли ёрдамида қор тасвирини хақиқатга яқинроқ кўринишга келтириш мумкин.
Энди қор ёғаётгандек холатни тасвирлаш керак. Бунинг учун кист қуролини танланг ва кист номли ойнани очинг. Бу ойнада интервал деб номланган қатордаги сургични 1000% гача кўтаринг.
Сўнгра яна кичикроқ нуқтали холатни танлаб, унда хам интервални 1000% гача кўтаринг.
Кейинги босқичда Динамика формы қаторини танлаб, унда Колебание размера қаторидаги сургични энг юқори даражага кўтаринг.
Шундан сўнг Рассеивание қаторини танлаб, шу номли қатордаги сургични энг юқори даражага кўтаринг.
Самолёт тасвири берилган расмда «Волшебная палочка» («Magic Wand Tool») инструменти ёрдамида белгилаш киритамиз. Орқа фон бир хил рангда бўлган холларда ушбу инструментдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки бу инструмент ранги бир бирига яқин бўлган пикселлар группасини белгилайди.
Белгилангандан сўнг самолётдан нусха олиб бошқа тасвирга қўйилса, самолёт четларида фон рангидан қолдиқлар қолган бўлиши мумкин. Бу камчиликни йўқотиш учун, аввал белгиланган тасвирни инвертлаш лозим. Яъни, контекст менюдан «Инверсия выделенной области» («Select inverse») буйруғи танланади ва “Уточнит край” (“Refine Edge”) тугмасидан фойдаланилади. Шу номли ойна очилганда тасвир оқ фонга алмашган бўлади. Қуйидаги хосил бўлган ойнада турли ўзгаришларни бажариб ОК тугмаси босилади. Яъни самолёт четидаги фон рангидан қолган қолдиқларни йўқотиш лозим.
Шундан сўнг самолётни CTRL+X тугмалари комбинацияси ёрдамида кесиб олиб, CTRL+V тугмалари комбинацияси ёрдамида кейинги тасвирга, яъни чақмоқли осмон тасвирига қўйилади. Самолёт тасвири катта бўлгани учун CTRL+T тугмалари ёрдамида хажмини кичиклаштирамиз.
Кейинги басқичда самолёт ранги об хавога мос бўлиши учун “layer” (слои) ойнасидан “Multiply” (Умножение) қатори танланади.