O‘zbekiston respublikasi xalq ta’lim vazirligi farg’ona viloyat xalq ta’limi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti


Dreamweaver дастурий таъминоти имкониятлари



Yüklə 15 Mb.
səhifə54/75
tarix14.10.2023
ölçüsü15 Mb.
#155295
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   75
1.08 Kompyuter grafikasi va Web-dizayn2 Асосиййййййййййййййййййй

Dreamweaver дастурий таъминоти имкониятлари.


  1. Dreamweaver dasturning asosiy oynalari

  2. Dreamweaver dasturning menyusi, komponentlari.

  3. Master va shablonlar bilan ishlash va web-sahifa yaratish

Macromedia Dreamweaver дастури Macromedia дастурлари пакети таркибига кириб кенг кўламдаги Web саҳифалар, электрон дасликлар, виртуал лабораториялар, электрон кутубхоналар ва HTML файллар яратиш учун мўлжалланган дастур ҳисобланади. Macromedia Dreamweaver дастурини ишга тушириш учун қуйидаги тартибдаги ишларни амалга оширишимиз керак бўлади. Сичқонча кўрсаткичини пуск менюсига олиб бориб унинг чап тугмачасини бир маротаба чертамиз. Ҳосил бўлган менюдан “Все программы” бўлимига ўтамиз, у ердан эса “Macromedia” бўлимини танлаймиз. Хосил бўлган янги менюдан эса буйруғини устида яна сичқончани чап тугмачасини чертамиз (қуйидаги расмга қаранг).



1-расм
Натижада Macromedia Dreamweaver дастури юкланади. Macromedia Dreamweaver дастури тўла юкланиб бўлингач у ерда таклиф ойнаси пайдо бўлади. Бу таклиф ойнасининг асосий мақсади бизга агар ўзимиз ҳоҳласак янги HTML документ ёки PHP документ ёки мавжуд файлардан очиб олишимиз мумкин бўлади. Ушбу ойнанинг кўриниши 2- расмда келтирилган.

2-расм
Биз ўзимиз учун керакли бўлган хужжатни очиб олганимиздан сўнг (юқорида келтириб ўтилганидек, агар ҳоҳласак янги, ҳоҳласак мавжуд файлни) Macromedia Dreamweaver дастурининг ишчи ойнасининг кўриниши қуйилаги кўринишга келади (-расм). Dreamweaver дастурининг интерфейси қуйидаги қисмлардан ташкил топган.
Барча дастурларда бўлгани каби бу дастурнинг энг юқори қатори сарлавҳа сатри ҳисобланади. Яъни ушбу қаторда файл номи ва қайси дастурга тегишли эканлиги, ҳамда учта стандарт тугмачалар жойлашган. Бу қуйидаги тугмачалардир.
- Свернуть – очиқ ойнани масалалар панели қаторига тушуриб қўйиш.
- Развернуть – ойна ўлчамларни ўзгартириш.
- Закрыть – дастурдан чиқиш.
Сарлавҳа сатрининг пастки қисмида Macromedia Dreamweaver дастурининг менюлар қатори жойлашган.


3-расм
Менюлар қаторининг пастки қисмида Macromedia Dreamweaver дастурининг асосий объектлари жойлашган бўлиб, бу объектлар ёрдамида биз бажармоқчи бўлган ишларимизнинг деярли 70-80% қисмини бажаришимиз мумкин бўлади.

Биз шу ерда туриб янги файл ҳосил қилмоқчи бўлсак ҳам албатта мана объектларга мурожот қилишимизга тўғри келади. Бунинг учун объектлар қаторининг Layout – жойлаштириш бўлимига кириб қуйидаги расмда кўрсатилганидек ўзимиз учун керакли фреймларни белгилашимиз керак бўлади.



3-расм
Биз ушбу мисолимизда чап фрейм, юқори фреймли бўлимини танладик. Бунинг сабаби шундан иборатки, бизнинг яратмоқчи бўлган ушбу Web саҳифамиз ҳудди шу кўринишда бўлишидадир. Шу ўринда шуни эслатма сифатида қайд этиб ўтиш керакки марказий яъни MainFrame ўз-ўзидан автоматик равишда чап ва юқори фреймлар кесишмасидан ҳосил бўлади. Ҳар қандай дастурда ҳам иш қилишдан олдин яратмоқчи бўлган файлимизни сақлаб олишимиз керак бўлади. Бунинг учун файл мекнюсига кириб Save as… - барчасини сақлаш буйруғини танлашимиз керак бўлади. Ушбу ҳолатда яна бир эслатиб ўтиш зарур бўлган яъна бир нарса ҳам борки, у ҳа бўлса яратилаётган фреймларни умумий сақлаб қўйишдир. Кўпинча ушбу файга index.html деб ном берилади. Index.html бу ўз ичида қолган барча фреймларни бирлаштириб турувчи асосий файл ҳисобланади.

4-расм
Демак биз ўзимиз учун керакли ўлчам ва миқдордаги фреймларни яратиб олганимиздан сўнг унга маълумотлар киришни бошлашимиз мумкин бўлади.
Энди эса юқорида айтиб ўтганимиз Macromedia Dreamweaver дастурининг объектлари ҳақида батафсилроқ танишиб чиқайлик. Бунинг сабаби юқорида айтиб ўтгинимиздек биз яратмоқчи бўлган веб саҳифамизни деярли шу объектлар ёрдамида тайёрлашимиз мумкинлигидир.



Yüklə 15 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   75




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin