- Media: Flash button - флеш буттонлар билан ишлаш
- Date – вақт
- Comment -
- Templates -
- Tag Chooser – тег танлащ
Энди эса юқорида келтириб ўтилган Common – умумийбўлимининг ички бўлим ва буйруқларининг айримларини ишлатилиши хақида тўхталиб ўтамиз.
- Hyperlink – гипербоғланиш тугмачасини сичқончанинг чап тугмачаси ёрдамида бир марта босганимиздан сўнг қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади.
5 – расм.
Ушбу мулоқот ойнасини керакли бўлимларини тўлдириб ОК тугмачаси чертилади. Натижада гипербоғланишли матн ҳосил бўлади.
- Email link – Email га боғланиш. Ушбу тугмачани бир маротаба чертганимиздан сўнг қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Бу ерда ҳам керакли маълумотларни киритиб тўлдириб ОК тугмачаси чертилади. Қуйидаги расмда айнан шу жараён тасвирланган.
- Named Anchor – автор номи. Ушбу тугмачасини танлаганимиздан кейин экранимизда ушбу мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Ушбу ойнанинг ҳам Anchor name бўлимининг таклиф қаторига керакли маълумот киритилиб ОК тугмачаси чертилади.
- Table – жадваллар билан ишлаш. Macromedia Dreamweaver дастурининг ушбу объекти web саҳифалар ва умуман олганда ҳар қандай иш бажаришда ҳам энг кўп қўлланиладиган объектларидан бири дейиш мумкин. Бунинг асосий сабабларидан бири шундаки биз юқорида айтиб ўтдикки Macromedia Dreamweaver дастурида ҳар бир файллари алоҳида – алоҳида фреймлар кўринишида сақланади. Жадвалларнинг асосий ҳусусиятлари ҳам шундаки жадвалдаги ҳар бир ячейкаларни фреймлар кўринишида тасвирлаб олишимиз мумкинлигидадир. Бу ишларни қуйидаги тартибда амалга оширамиз. - Table–тугмачасини сичқончанинг чап тугмачаси ёрдамида бир маротаба чертганимиздан кейин экранимизда қуйидаги расмдагидек мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Биз ушбу мулоқот ойнасидан жадвални керакли параметрларини (устунлар сони, қаторлар сони, жадвал бўйи, эни, чизиқлар қалинлиги, жойлашиш тартиби ва ҳакозо) киритиб ОК тугмачасини чертамиз. Натижада ўзимиз киритган параметрлар бўйича янги жадвал пайдо бўлади. Керакли жадвалимиз ҳосил бўлгач, жадвални қайси ячейкасини алоҳида фрейм кўринишида тасвирламоқчи бўлсак, ўша ечейка ичида сиқончани чап тугмачасини бир маротаба чертиш билан курсорни ўша ячейка ичига жойлаштирилади. Бундан кўзланган асосий мақсад ўша ячейкани актив ҳолатга келтиришдир. Ячейка актив ҳолатга келгач Macromedia Dreamweaver дастурининг яна бир асосий имкониятларидан бири ҳисобланган Code – кодлар бўлимига кириб қуйидаги кодларни ёзишимиз керак бўлади.
6-расм
Натижада ушбу ячейкани алоҳида фрейм кўринишида ишлатиш мумкин бўлади ва гипербоғланишларни шу фреймга ҳам очиш мумкин.
- Images: Rollover image – ушбу бўлимдан биз ўзимиз тайёрлаган бирор бир расмни жойлаштиришимиз, бир расмни устига иккинчи расмни очишимиз, расмларга силькалар беришимиз мумкин. - Images – расмлар бўлимининг умумий кўриниши қуйидаги расмда кўрсатилган.
Демак ушбу бўлимнинг ичида қуйидаги буйруқ тугмачалари жойлашган:
- расм. Ушбу тугмача ёрдамида олдиндан тайёрланган ёки мавжуд бўлган расмларни жойлаштиришимиз мумкин. Ушбу тугмачани босганимиздан кейин ушбу мулоқот ойнаси пайдо бўлади.
7-расм
Бу ойнадан керакли расмни танлаб ОК тугмачасини чертамиз.
9 - расм жойлашган жой. - расмдан жойлаштириш. Ушбу тугмачанинг асосий мақсади биринчи расм устига сичқончани олиб борилганда иккинчи расмни очиб ўша иккинчи расмга эса бирор бир файлга гиперсилька бериш мумкиндир. Бу тугмачани устида сичқончани чап тугмачасини бир марта чертсак қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади.
8 - расм.
Бу ерда ҳам керакли катакларни тўлдириб ОК тугмачасини чертишимиз керак бўлади.
- ушбу тугмачалар мос ҳолатда (тўртбурчак, овал ва ихтиёрий бурчакка) расмлар устига чизиқлар тортиб гиперсилкалар ўрнатиш.
- Media: Flash button - флеш буттонлар билан ишлаш. Ушбу бўлимда асосан буттонлар билан ишланади.
- ушбу тугмачани устида сичқончани чап тугмачасини бир маротаба чертганимиздан кейин қуйидаги расмда тасвирлаганидек мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Ушбу мулоқот ойнасидан биз яна ўзимиз кекракли Flash дастури ёрдамида тайёрланган файлларни танлаб ОК тугмачасини чертишимиз керак.
- ушбу тугмача ёрдамида биз Flash Button ва уларга гиперсилькаларни жойлаштиришимиз мумкин. Ушбу тугмачани ишга туширганимиздан кейин қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади.
бу ойнада ҳам бошқалари сингари керакли бўлимларни тўлдириб бўлинганидан сўнг ОК тугмачаси чертилади.
Ушбу бўлимнинг қолган бўлимларида ҳам юқоридаги каби ишларни амалга оширишимиз мумкин бўлади. Масалан, видео файллар ва музикаларни жойлаштиришимиз мумкин бўлади.
Layout – жойлаштириш бўлими
Layout – жойлаштириш бўлимининг умумий кўриниши қуйидагича.
Ушбу бўлимдан биз юқорида кўрсатиб ўтилганидек янги фреймлар ва жадваллар очишимиз қолаверса ишчи майдон кўринишини созлашимиз мумкин бўлади.