49
2-Илова
Баҳолаш мезони ва кўрсаткич
Гуруҳлар
Саволнинг
тўлиқ ва аниқ
ёритилиши
0-5 балл
Мисоллар
билан муаммога
ечим топиши 0-
5 балл
Гуруҳ
аъзоларининг
фаоллиги
0-5 балл
Жами
балл
15 – 13 балл – «аъло».
12 – 10 балл – «яхши».
9 – 6 балл – «қониқарли».
3-илова
Ижтимоий педагогика алохида фан ва амалий фаолият сохаси сифатида.
Боланинг социумда (яқин муҳитда) ўсиши
Педагогика фанидан маълумки, тарбия — бу ижтимоий ходисадир. Демак,
индивиднинг баркамол шахс сифатида шаклланиши унинг ижтимоий хаёти
давомида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларига боғлиқ. Афсуски, педагогика
оламида ёш авлоднинг ижтимоий хаётидаги ходиса ва жараёнларнинг тарбиявий
таъсири масалаларини илмий-назарий ва амалий ўрганишга қаратилган
махсус
йўналиш назардан четда қолиб келди. Мустақил юртимизда бугунги кунда
ёшларимизнинг онги ва қалби учун кечаётган кураш жараёнида мазкур йўналиш,
яъни ижтимоий педагогиканинг педагогика ўқув юртларига махсус курс сифатида
киритилиши айни муддаодир.
Чунки XXI аср, яъни ахборотлар тизими даврида
ёшлар ва умуман кенг жамоатчилик орасидаги
ижтимоий фикрларни хар
томонлама ўрганиш, ижтимоий хаётни аниқ ва реал, оммавий халқ фикрига
асосланиб ўрганиш ва нафақат таълим-тарбия муассасаларидаги тарбиявий мухит,
балки ижтимоий хаётимизнинг барча жабхаларини педагогик ўрганиш даври етиб
келди. Демак, педагогика фанининг яна бир йўналиши —
ИЖТИМОИЙ
ПЕДАГОГИКАга бўлган эхтиёжни даврнинг ўзи кўрсатмоқда.
Dostları ilə paylaş: