O`zbekistonni rivojlantirish strategiyasi. Fuqarolik jamiyati asoslari


Mahalliy hokimiyat va fuqarolar o‘zini o‘zi boshqarish organlarining o‘zaro munosabatlari



Yüklə 311,31 Kb.
səhifə97/103
tarix02.01.2022
ölçüsü311,31 Kb.
#38035
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   103
1O`zbekistonni rivojlantirish strategiyasi Fuqarolik jamiyati 77

Mahalliy hokimiyat va fuqarolar o‘zini o‘zi boshqarish organlarining o‘zaro munosabatlari.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мустақиллиги уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари билан муносабатларида акс этади. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг73-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан

ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир. Мазкур Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга ошириши мустаҳкамланган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари турли масалалар юзасидан ўзаро муносабатларга киришадилар. Ушбу муносабатлар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бошқарувдаги иштирокини таъминлаш, шунингдек маҳаллий ҳокимият органларини ўзини ўзи бошқаришни йўналтиришдан иборатлиги аён бўлди.

Ўзбекистонда маҳалла фаолиятини ташкил этиш, уни ривожлантиришга кўмаклашишга алоҳида эътибор берилмоқда. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўн йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида 2003 йилни “Обод маҳалла йили”, - деб эълон қилиб, “... маҳалланинг ҳаётимиздаги мавқеи юксак, унинг қонуний, ҳуқуқий асослари ҳар томонлама мустаҳкам бўлиб ривож топса, бу идорани жамиятимиз сиёсий-иқтисодий ва маънавий ҳаётининг ажралмас бир қисми, қуйи бошқариш тизими сифатида нечоғли кучайтирсак, бунинг учун

барча моддий-молиявий шароитларни ташкил қилиб берсак, ўйлайманки, бу ўз олдимизга қўйган олий мақсадларга эришиш йўлида катта қадам бўлади”8, деб таъкидлади.

Барча давлатларда, фуқарорлар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларга ўтказилган давлат органлари ваколатлари ижроси устидан назорат амалга оширилади ҳамда уларнинг қонунга зид қарорларининг суд органлари томонидан бекор қилинади. Бундай назоратга эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти томонидан ўтказилган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни мониторинги натижаларидан9 ҳам кўриш мумкин. Мониторинг давомида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилган фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги фуқаролик ишлари юзасидан умумлашмаси таҳлилига кўра, судлар иш юритувига келиб тушган жами 14 та фуқаролик ишларидан 12 таси ёки қарийб 86 фоизи қаноатлантирилган



  1. Yüklə 311,31 Kb.

    Dostları ilə paylaş:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   103




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin