O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БАЪЗИ ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАР НОМЛАРИНИ



Yüklə 3,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə21/151
tarix05.07.2023
ölçüsü3,21 Mb.
#135817
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   151
Toponimika majmua B. Abduraxmonov

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БАЪЗИ ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАР НОМЛАРИНИ 
ТАРТИБГА КЕЛТИРИШ ТЎҒРИСИДА 
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунининг 
10-моддаси 
(«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2011 
йил, 41-сон, 448-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 
октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга 
солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли («Ўзбекистон Республикаси қонун 
ҳужжатлари тўплами», 2012 йил, 41-42-сон, 483-модда) 
қарори
, Тошкент шаҳар 
ҳокимининг 2012 йил 24 октябрдаги 845-сонли қарорига мувофиқ, Географик объектларни 
номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига 
асосан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади: 
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар 
комиссиясининг баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисидаги 
таклифлари маъқуллансин. 
2. Ном берилган ва номлари ўзгарган Тошкент шаҳридаги баъзи географик 
объектлар 
иловага
 мувофиқ тасдиқлансин. 
3. Туман ҳокимликлари, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. 
Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов), Ички ишлар бош бошқармаси 
(Б. Қурбонов), ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар, Тошкент шаҳар 
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда: 
Туман ҳудудидаги баъзи жойларга янги номлар берилиши ва номлар 
ўзгартирилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан 15 кунлик 
муддатда белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилсин ҳамда ҳужжатларга тегишли 
ўзгартиришлар киритилсин. 
4. «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. 
Акромов), «Компьютерлаштириш маркази» ДУК (М. Асамов) мазкур қарор оммавий 
ахборот воситалари орқали расмий эълон қилинсин ҳамда www.tashkent.uz веб-сайтига 
жойлаштирсин. 
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. 
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар 
Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси 
зиммасига юклатилсин. 

Yüklə 3,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   151




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin