тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизаси
— географик объектларга ном бериш
ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Ергеодезкадастр давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган топонимик, этнографик,
лингвистик, картографик ва бошқа тадқиқотлар мажмуи.
4-модда. Географик объектларнинг номларига доир талаблар
Географик объектга берилаѐтган ном:
географик объектга энг хос бўлган белгиларни акс эттириши;
мазкур географик объект жойлашган ердаги географик объектлар номларининг
мавжуд тизимига мос тушиши;
маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиши;
қоида тариқасида, кўпи билан учта сўздан иборат бўлиши;
ушбу Қонун 6-моддасининг
иккинчи қисми
талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли
пунктларига одамларнинг исми-шарифини беришга, шунингдек уларни тарихий воқеалар
шарафига номлашга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.
Кўчалар, шоҳкўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғларга ва аҳоли пунктларининг
бошқа таркибий қисмларига айрим одамлар, жамоат арбоблари, сиѐсий арбоблар исми-
шарифини беришга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди, Ўзбекистон тарихида чуқур из
қолдирган шахслар бундан мустасно.
Ваколатли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ташкил
этилаѐтган географик объектларга уларни ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар
билан ушбу
Қонун
талабларига мувофиқ ном берилади.
Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг номлари, қоида тариқасида, уларнинг
маъмурий марказлари номидан, ушбу маъмурий-ҳудудий бирликлар жойлашган ҳудуд
қисмининг географик ѐки тарихий номидан ҳосил бўлиши лозим.
Транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларининг, шу
жумладан аэропортлар, вокзаллар, портлар, пристанлар, разъездлар, темир йўл
станцияларининг ва бошқа объектларнинг номлари, қоида тариқасида, уларнинг ѐнида
жойлашган аҳоли пунктларининг ѐки улар таркибий қисмларининг, бошқа географик
объектларнинг номларидан ҳосил бўлиши керак.
Қуйидагиларга айнан бир хил ном берилишига йўл қўйилмайди:
Ўзбекистон Республикаси доирасидаги вилоятлар, туманлар, шаҳарларга;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар доирасидаги шаҳарчалар, қишлоқлар,
овулларга;
бир туман, шаҳар ѐки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик
объектларга.
Dostları ilə paylaş: |