Biotexnologiya



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə37/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   141
720 (1)

 
NAZORAT UCHUN SAVOLLAR 
1.
Ex vivogen terapiyasi necha bosqichlarda amalga oshiriladi? 
2.
Ex vivogen terapiyasining 1-bosqichida nima ish bahariladi? 
3.
Gen terapiyasi kontsepsiyasi 
4.
Gen terapiyasi yordamida qanday kasalliklar davolangan? 


Mikroorganizmlardan olinadigan antibiotiklar va ularni biotexnologik usullar 
bilan ishlab chiqarish samaradorligini oshirish
 
Ma’ruzarejasi
1) Антибиотикларсинтезловчипродуцентмикроорганизмлар. 
2)Антибиотикларвауларнингхалқхўжалигидагиаҳамияти. 
3) Саноат шароитида антибиотиклар олиш ва уларни қўллаш 
Tayanch atamalar va iboralar: Produtsent, aktinomitset, zamburug’
Республикамизда 
иқтисодиётнинг 
жадал 
ривожланиши 
натижасида 
фаол 
антибиотиксинтезқилувчи микроорганизмлар ажратиб олиш, хусусан кимё ва озиқ-овқат, 
фармацевтик ва дори –воситаларини ишлаб чиқариш соҳаларида қўлланилаётган замонавий 
биотехнологик жараёнларда антибиотикларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Шунинг учун 
республикамизда рақобатбардош, фаол ва серҳосил антибиотиклар ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришдан иборат. 
Антибиотиклар - микроорганизмлар синтез қилувчи энг йирик фармацевтик препаратлар 
ҳисобланади. Улардан баъзи-бирлари қишлоқ хўжалигида хилма-хил зараркунандаларга 
қарши (масалан, полиоксин, баридамицин, косгалицин ва х.к.) ишлатилса, бошқалари 
тиббиётда (пенициллин, тетрациклин, цефоласпорин С ва х.к.) кенг қўлланилади.
Атиги 6 авлодга мансуб замбуруғларни 1000 дан ортиқ хилма-хил антибиотиклар синтез 
қилиши маълум. Кўпгина антибиотикларни актиномицетлар синтез қиладилар. Биргина 
Streptoмyces griscus 50 дан ортиқ антибиотиклар синтез қилиши маълум. Микроорганизмлар 
синтез қиладиган антибиотиклардан атиги бир қисмигина амалиётда кенг ишлатилади. Энг 
аввало булар пенициллинлар ва цефоласпоринлардир. 
Бу антибиотикларни синтез қилувчи замбуруғлар Penicillum ва Ctpholosporum авлодига 
мансуб. Стрептомицин, гентамицин, тетрациклин каби антибиотик Streptomyces авлодига 
мансуб актиномицетлар хамда Micromonospora ва Bacillus авлодларига мансуб бактериялар 
томонларидан синтез қилинади. 
Ген мухандислиги “даври”гача антибиотик синтез қилувчи микроорганизмлар 
штаммларини асосан мутагенез ва селекция йўллари орқали олинган. Масалан: селекция 
ҳамда ферментация шароитларини танлаш оқибатида саноат шароитида пенициллин ишлаб 
чиқарадиган штаммни хосилдорлиги 1 литр озиқа мухитида 40 граммгача кўтарилди. Бу 
кўрсаткич, дастлабки, Penecillum chrysogenum штаммига нисбатан 20 минг маротаба 
кўпроқдир.
Шунингдек, модификация қилинган антибиотикларни ишлаб-чиқариш имкониятини 
берадиган мутасинтез усули хам яратилди. Бу усул - антибиотиклар синтезининг маълум 
қисмида ўзгариш киритилган мутант штаммлардан фойдаланишга асосланган. 


Функционал фаол бўлган антибиотик синтез қилувчи озиқа мухитига ўзгартирилган 
қисмни анологлари қўшилади ва оқибатда ўша қўшилган модда сақлаган, антибиотикни 
модификациялари хосил бўлади. Бу усул айниқса патоген бактерияларни антибиотикларга 
мослашиб бораётган жараёнларда жуда қўл келади.
Маълум бир қисми ўзгарган, аммо функционал фаоллиги сақланиб қолган 
антибиотикларга мослашиш қийинлашиб боради. Хозирги пайтда ампициллин, цефолекцин, 
метициллин каби ярим синтетик антибиотиклардан кенг фойдаланилмоқда. 
Антибиотиклар - микроорганизмларнинг 10 дан 30 гача баъзида эса ундан хам кўпроқ ген 
махсулотларининг хамкорликдаги таъсири натижасида пайдо бўлади. Шунинг учун хам ген 
мухандислиги орқали серхосил штаммлар яратиш анча мушкул иш. Аммо, бу муаммо бир 
оперонда синтез бўладиган мультиферментлар комплекси орқали синтез бўладиган пептид 
боғли антибиотикларга таълуқли эмас. Бир микроорганизмлардаги генларни шу авлодга яқин 
бўлган микроорганизмларга ўтказиш натижасида янги хусусиятга эга бўлган “гибрид” 
антибиотиклари синтез қилишга эришиш мумкин.
Худди шу усул билан 1988 йилда АҚШда биокимёгар Михаэл Хопвуд томонидан 
ишлатилган эди. Оқибатда антинородин ва медермицин антибиотикларини биосинтезида 
иштирок этувчи генларни қўшиш натижасида “медерродин” деб аталган янги антибиотик 
яратишга эришилган эди. Худди шу олим томонидан кейинроқ дигидрогранатиродин номли 
гибрид антибиотик синтез қилувчи янги штамм хам яратилган эди. Баъзи бир мисолларда 
хужайрада антибиотик синтез қилувчи генларнинг нусхаларини кўпайтириш натижасида 
микроорганизмлар штаммларини хосилдорлигини ошириш мумкинлиги хам келтириб 
ўтилган. Масалан, худди шу усул билан антинородин антибиотигини синтези бир неча 
маротаба оширилганлиги илмий адабиётларда келтирилган. 
Антибиотиклар синтезловчи продуцент микроорганизмлар. 
Антибиотик моддаларни саноат шароитида ишлаб чиқариш асосан биологик синтез 
асосида амалга оширилади ёки биосинтез жараёнида олинган физиологик фаол бирикма 
молекуласини кимёвий модификация қилиш йўли билан олинади. Фақат саноқли 
антибиотикларгина кимёвий синтез йўли билан олинади (масалан: хлоромфеникол). 
Саноатда ишлаб чиқарилаётган антибиотикларни манбалари бактериялар, актиномицетлар 
ва мицелиали замбуруғлардир. 
Бактериялар синтез қиладиган антибиотиклар 
Бактериялар ишлаб чиқарадиган антибиотиклар 600 га яқин ном билан айтилади. Лекин, 
нисбатан унча кўп бўлмаган миқдордаги антибиотиклар саноат асосида чиқарилади. Булар 
орасида Bacillusbrevisvar. У.В. хосил қиладиган С гамицидинни, Bac.polymyxa ва Bac.circuis 
лар ишлаб чиқарадиган полимиксинлар, Bacilluslicheniformis синтезлайдиган бацитроцинлар, 
Streptococcuslactis культураси хосил қиладиган низинларни айтиш мумкин. Бактериялар 


синтез қиладиган антибиотикларнинг ўзига хослик томони улар ўзининг кимёвий тузилиши 
жихатидан полипептидларга (узунчоқ ёки халқасимон) ва кичик молекулали оқсилларга 
киради. 
Битта продуцент тараққиёти жараёнида бир қанча кимёвий тузилиши жихатидан бир-
бирига яқин антибиотиклар синтез қилади. Масалан: грамицидинларни беш шаклдагиси 
маълум (А, В, С
D
, С
(S)
, D), булар аминокислоталар таркиби билан фарқланади; 
полимиксинларни (22 шакли бор, шулар қаторида А, А
2
, В, В
2
, С, D, D
2
, Е
1
(колистин А), Е

(колистин В, М, Р, Р
2
).
Полимиксинлар таркибига аминокислоталар билан бир қаторда диаминмойли ва 
метилоктан кислоталар (метилгептан) киради. Бацироцинлар ўнта алохида антибиотикларни 
бирлаштиради (А, А
1
, В, С, D, Е, F, F
2
, F
3
, ва Y). Сут ачитқиси стрептококк хосил қиладиган 
низин еттита асосий оқсил таркибига киради. Лекин фақат низин биологик фаолликга эга. 
Низин стрептококклар синтез қиладиган хамма оқсилнинг 20% га яқинини ташкил қилади. 
Актиномицетлар синтез қиладиган антибиотиклар 
Амалиётга кенг тадбиқ қилинган энг кўп сонли антибиотиклар, демак саноатда ишлаб 
чиқариладиган, актиномицетлар хосил қиладиган биологик фаол моддаларга киради. Бу 
антибиотик моддалар турли хил кимёвий тузилишга ва кенг спектрли биологик таъсирга эга 
бўлган бир қанча гурух бирикмалардан иборат. 
Актиномицинлар - антибиотик актиномицинлар катта (юздан ортиқ препаратлар) гурух 
кимёвий тузилиши жахатидан бир бирига яқин 20 дан ортиқ тур актиномицетлар хосил 
қиладиган моддалар, шулар қаторида Streptomyces antibioticus, Str.chrysomallus, Str.flavus 
лардир. Актиномицинлар кимёвий тузилиши бўйича хромопептидларга киради, бу 
антибиотиклар учун умумий бўлган феносизин хромофор гурухли ва иккита полипептиддан 
иборат. Хар битта полипептид таркибига лактон цикли киради, бунинг узилиши препаратни 
биологик фаоллигини йўқотишга олиб келади. Актиномицинларнинг хилма-хиллиги 
полипептидлар молекуласи таркибига кирадиган аминокислоталарни хилма-хиллигига 
боғлиқ. Бу гурухга кирадиган антибиотикларнинг мухим хусусияти айрим актиномицинлар 
рак хосил қилувчи хужайралар ривожини тўхтатиш қобилиятига эгалигидир. 
Замбуруғлар синтез қиладиган антибиотиклар 
Мицелиал замбуруғлар нисбатан кўп миқдорда антибиотик модда хосил қилади. Энг 
катта қизиқиш уйғотадиганлари: пенициллинлар, цефолоспоринлар, гризеофульвин, 
трихотецин, фумагиллин ва айрим бошқа замбуруғларни хаёт фаолиятидаги махсулотлар, 
тиббиётшуносликда ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилади. 
Антибиотиклар синтез қилувчи замбуруғлардан энг кўп ишлатиладигани Penicillium 
chrysogeum дир. Бу замбуруғ ўзининг хаёт фаолиятида пенициллинни турли хил шаклларини 


хосил қилади. Замонавий микробиология фанининг ривожланиб бориши, юқори фаолликка 
эга бўлган замбуруғларнинг янги-янги турларини топишга имкон яратди. 
Саноат шароитида антибиотиклар олиш технологияси 
Антибиотикларни тиббиётда, қишлоқ хўжалигида ва халқ хўжалигининг бошқа 
сохаларида кенг қўлланилиши, бу биологик фаол моддаларни катта хажмда ишлаб чиқариш 
вазифасини қўйди. Бу улкан вазифа катта қувватга эга бўлган антибиотика саноатини яратиш 
орқали ечилди. 
Антибиотикларни саноат асосида ишлаб чиқаришда бир қанча кетма-кет босқичлар ётади:

юқори маҳсулдор штамм-продуцент яратиш,

антибиотик ҳосил қилувчи штаммни энг кўп миқдорда махсулот чиқариши учун мўтадил 
шароит яратиш,

антибиотикларни ажратиш ва тозалашни мувофиқлаштирилган усулини танлаш ва амалиётга 
қўллаш,

тайёр препаратни яратиш ва унинг сифатини назорат қилиш.

Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin