77
асосий аъзолиги назарда тутилган.
Кўзга яқин
ибораси жозибадор, таъсирчан,
диққатни жалб этадиган нарса-ҳодиса, объектларга нисбатан қўлланади.
Кўзда тутмоқ
“назарда тутмоқ, нарса-ҳодисанинг кўзга ташланадиган,
кўринадиган жиҳатини эътиборга олмоқ” тушунчасини билдиради.
Кўзи
етмоқ
кўзнинг чамалаш, ўлчаш омилидан келиб чиққан.
Кўзи ёримоқ
иборасида фарзанд туғилганидан кейин кўзнинг ёришиши, дарддан халос
бўлиб, енгиллашиши назарда тутилган.
Ёришмоқ
сўзи
ёримоқ
тарихий асос
ҳолида сақланиб қолган.
Кўзи илинмоқ
“енгил уйқуга кетмоқ”,
кўзи мошдек
очилмоқ
“оқ-қорани танимоқ, билмоқ”,
кўзи очиқкетмоқ
кўзни юма
олмаслик, хотиржам бўлмаслик, безовталик, нимадандир (ёки кимдандир)
умид уза олмаслик ҳолатларини
ифода этади;
кўзи пишмоқ
“кўравериб,
кўникиб қолмоқ”,
кўзи тинмоқ
“ҳолсизланмоқ, кўриш қобилиятини қисман
йўқотмоқ” тушунчаларини билдиради;
кўзи тор
руҳий ҳолатни ифодалайди,
инсон сиқилганда, руҳан изтироб чекканда кўп нарсага қараб туриб ҳам
уларни кўрмаслик, ҳис қилмаслик ҳолати назарда тутилган;
кўзи тўрт
бўлмоқ
ниҳоятда интиқлик билан кутмоқни билдиради, кўзнинг “тўртта” деб
келтирилиши диққат билан қарашга иккита кўзнинг камлик қилиши, бошқа
аъзоларнинг ҳам кўзга айланганини таъкидлаш, услубий бўёқдорликни
ифода этган;
Dostları ilə paylaş: