кўзи ўйнамоқ,
даставвал, кўзнинг бежо ҳаракатидан
шаклланган, бу ҳолат руҳият ифодаси бўлиб, нотинч одамнинг бирор
мақсадни кўзлаган бежо ҳаракат-ҳолатини билдиради;
кўз қиймаслик
“истамаслик”, “арзитмаслик”. “тенг кўрмаслик”ни ифода этади;
кўзга иссиқ
кўринмоқ
иссиқ сўзининг “яқин” маъносидан шаклланган;
кўзини ёғ босмоқ
денотатив маънодан шаклланган. Кўзни ёғ босиши натижасида кўриш
қобилияти қийинлашади. Бу иборанинг маъноси коннотативликка асосланган
бўлиб, кибрланиш, ҳаволаниш оқибатида назарга илмаслик ҳолатини ифода
этади.
Кўзини шамғалат қилиб
нигоҳдан четга қочиш ёки диққат-эътиборни
сусайтиришга эришиш тушунчасини ифодалайди. Кўзининг оқу қораси кўз
қисмларининг кўриш фаолиятини амалга оширишда бирдек зарурлигидан
келиб чиққан.
Кўзининг пахтаси
салбий маънода айтилган бўлиб, кўз
оқининг ёқимсиз кўринишини ҳам ифода этади.
Қош қўяман деб кўз чиқарма
бирор ишни бажаришдаги ноаниқлик, мўлжални аниқ белгиламаслик
тушунчасини, ношудлик билан қилинган хатти-ҳаракатни билдиради.
Эски ўзбек тилида шундай сўзлар борки, таркибида
кўз
лексемаси
иштирок этмаса-да, бевосита шу денотатга алоқадор воқеликни акс эттиради.
Тўтиё, сурма
шулар жумласидандир.
Тўтиё
форсча-тожикча сўз бўлиб, туркий халқларнинг эроний халқлар
билан муайян ижтимоий муҳитда яшаган, маданий-маънавий муносабатда
бўлган даврларига бўлиб тақалади. Кейинчалик, бу сўз фаол қўлланиб,
78
маъно
кенгайишига
учраган.
Тўтиё
изоҳли
луғатда
шундай
тавсифланган:
Тўтиё
“мис зангидан ҳосил бўлган кристалл”ни билдиради.
1.Мис купороси (тиниқ кўк йирик кристаллардан иборат модда, мис
сульфат). 2.Эски вақтларда кўз оғриғига қарши ёки кўзни равшан қилиш
учун кўзга суртиладиган дори (ЎТИЛ, 4, 248).Маълумки, ўз қатлам сўзлари
семантикасида даврлар оша тилнинг ички қонуниятлари ҳамда ташқи
омиллар таъсирида ўзгаришлар юзага келади. Бу ҳолат ўзлашган қатлам
сўзлари семантикасида ҳам кузатилади. Ўзлашган сўзлар ўзбек тили луғат
фондига киргач, шу тил бирлиги сифатида истифода этилади. Ўзлашган
сўзлар муайян тилнинг луғат фондида фаол қўллана бошлагач, семантик
ўзгаришлар юзага келади.Муайян даврларда
тўтиё
кўзга суриладиган
сургини ифодалаган. Кейинчалик, “кўзга суриш” семасига асосан
кўзга
тўтиё
,
тўтиё қилмоқ
бирликлари шаклланди.
Кўзга тўтиё
жуда азиз,
муқаддас ёки ноёб нарса ҳақида айтилган.
Тўтиё қилмоқ
Тўтиёдек кўзга
суртмоқ, эъзозламоқ (ЎТИЛ, 4, 248). Бу ўринда тўтиёнинг ноёблиги ҳам
назарда тутилган. Тўтиё малҳам сифатида суртилар экан, унинг танқис
бўлиши табиий ҳол. Кейинчалик, сўз семантикасида “кўзга суриш”
семасидан “ноёб, камёб” семалари шаклланди.
Кўзга дори
жуда қадрли ва
кам топиладиган нарса ҳақида ишлатиладиган ибора (ЎТИЛ,2,446). Бу
семадан шаклланган
кўзга суртмоқ
феъли “азиз қилмоқ, эъзозламоқ”
маъносини билдиради.
Кўзга суртмоқ
ортиқ даражада қадрламоқ,
эъзозламоқ (ЎТИЛ, 2, 446). Нон ушоғининг кўзга суртилиши, муқаддас
китобни тавоф қилиш анъанаси шу семантик хусусият билан боғланади.
Кўринадики, тўтиё, даставвал, кўзга малҳам бўладиган сургини
ифодалаган, денотатив маънода қўлланган. Муайян даврдан сўнг лексема
семантикасида “кўзга суртиш” асосий эътибор нуқтасига кўтарилган. “Кўзга
суртмоқ” маъносидаги
тўтиё қилмоқ
қўшма феъли шаклланган.
Тўтиё
лексемасида “кўк ранг”, “кукун”, “малҳам”, “сурги” семалари мавжуд
бўлган. Семантик кенгайиш натижасида “азиз қилмоқ”, “эъзозламоқ”
семалари юзага келган,
тўтиё қилмоқ
типидагиянги лексема юзага келган. Бу
феъл мумтоз лирикада кўп учрайди. Жумладан, Алишер Навоий ижодида бу
бирлик фаол қўлланган. Масалан:
Неча оқғай кўз ёшим, еткур ғуборин,
Эй, насим, Фарзи айн эрур ешорур кўзга солмоқ тўтиё
13
(12).
Бу байтда
тўтиё
луғавий бирлигининг денотатив маъноси ифодаланган.Шоир руҳий
ситам оқибатида кўз ёши тўккани вакўз ёшини тўхтатиш мақсадида унга
малҳам бўлувчиғуборни юборишни шамолдан сўрайди. Бу ўринда ғубор
сўзининг “кукун”, чанг” маъноси назарда тутилмоқда. Шоир фикрига мисол
келтиради ва тамсил санъати асосида таъсирчан ифода ҳосил қилади, ёшарур,
яъни ёшланадиган (табиийки, кўзнинг ёшланиши ундаги жароҳатдан ёки
носиҳатликдан далолатдир) кўзга малҳам сифатида тўтиёни суришларини
эслатади, мисол қилиб келтиради”.
Ғубор
арабча “гард”“чанг”, “тўзон”
маъноларини билдиради. Чанг, тўзон кабилардан ҳавода сақланган ёки нарса
13
Алишер Навоий. Топмадим.-Тошкент:Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,1988.-Б.12.
79
сатҳига инган майда зарралар, гард; умуман, тиниқлик, равшанликни
бузувчи, хира қилувчи (хиралаштирувчи) зарралар; кўчма маънода: киши
руҳиятини бузувчи ҳолат, доғ, хиралик тушунчаларини ифодалайди
(ЎТИЛ,5,456). Навоий ғуборни кўз ёшини тўхтатувчи малҳам сифатида
қўллайди, бу ўринда ғубор агрегат ҳолатининг тўтиё агрегат ҳолатига
монандлигидан маҳорат билан фойдаланган.
Онча даврон бирла кўрдим аҳли даврондин жафо
Ким, кўзимга тўтидек бўлди жонондин жафо (30).
Бу байтда лирик
қаҳрамон жононнинг жафосини ҳам азиз билиши,
кўзга тўтиё қилиши
айтилади.
Dostları ilə paylaş: |