Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Yüklə 1,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə2/11
tarix19.11.2019
ölçüsü1,21 Mb.
#29612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
6.3 Zamonaviy o'zbek leksikografiyasi va terminologiyasi


III.  Махсус адабиётлар 

1. 


Дадабаев  Х.  Общественно-политическая  и  социально-экономическая 

терминология  в  тюркоязычных  письменных  памятниках  Х1-Х1У  вв.  Ташкент: 

Ёзувчи.1991. 

2. Абдушукуров Б. Эски туркий тил лексикаси. – Тошкент, 2015. 

3. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 1-1У. – Тошкент: Фан, 

1983-1985. 

4. Бектемиров  Ҳ.,  Бегматов  Э.  Мустақиллик  даври  атамалари.    –Тошкент, 

2002. 


5. Дадабаев Х. Старотюркская дипломатическая терминология в Х1-Х1У вв. 

Историко-лингвистический  анализ  лексики  старописьменных  памятников.  – 

Ташкент: Фан, 1994. -С.4-13.    

6. Дадабаев 

Х.  Астрономическая  наименования  в  старотюркских 

письменных  памятниках  ХI-ХIV  вв.  Историко-лингвистический  анализ  лексики 

старописьменных памятников. – Ташкент: Фан, 1994. 

7. Дадабоев  Ҳ.,  Ҳамидов  З.,  Холманова  З.  Ўзбек  адабий  тили  лексикаси 

тарихи. – Тошкент: Фан, 2007. 

8. Дадабаев  Х.  Общественно-политическая  терминология  в  историко-

хронологических  произведениях  Агахи.  Казахская  терминология  в  годы 

независимости. – Алматы, 2014. – С.97-103. 



 

11

 



9. Дадабаев Х. Лексико-генетические особенности узбекской терминологии. 

Лингвист. Илмий мақолалар тўплами У1. – Тошкент,2015.-С.4-10. 

10. Дадабоев  Ҳ.  Ўзбек  тилида  аффиксация  усули  билан  ясалган  сифат-

терминлар,  “Ўзбек  тилшунослиги:  тараққиёти  ва  истиқболлари”  мавзусидаги 

Республика илмий-назарий анжумани материаллари. – Тошкент, 2016. –Б.193-199. 

11. Дадабоев  Ҳ.Ўзбек  тилида  морфологик  усул  билан  термин  ясаш. 

Лингвист. Илмий мақолалар тўплами УП. – Тошкент, 2016.-Б.4-10.  

12. Дадабоев Ҳ. Тарихий ҳарбий терминлар луғати. – Тошкент, 2007. 

13. Даниленко  В.П.  Русская  терминология.  Опыт  лингвистического 

описания. – М.,: Наука, 1977. 

14. Исмоилов  М.,  Шарапов  А.  Тарих  атамалари  луғати.  –  Тошкент: 

«Akademnashr», 2013. 

15. Холманова З. “Бобурнома” лексикаси. – Тошкент, Фан, 2007. 

16. Чориев З. Тарих атамаларининг изоҳли луғати. – Тошкент: Шарқ, 1999.  

17. Ўзбек  тили  терминологияси  ва  унинг  тараққиёт  перспективалари.  1 

республика терминология конференцияси материаллари. – Тошкент: Фан, 1986. 

18. Ўразбоев  А.  Огаҳийнинг  тарихий  асарлари  лексикаси.  –  Тошкент: 

Muharrir nashriyot, 2013. 

19. Ҳожиев  А.  Тилшунослик  терминларининг  изоҳли  луғати.  –  Тошкент: 

Фан, 2002. 

 

                          IV. Электрон таълим ресурслари 

1. 


www.ziyonet.uz

 

2. 



www.edu.uz

 

3. Infocom.uz электрон журнали: www.infocom.uz 



4. 

www.tdpu.uz

 

5. 


www.pedagog.uz

 

6. 



www.nuuz.uz

 

7. 



www.bimm.uz

 

8.  



www.literature.uz

 

9.  



www.kutubxona.uz

 


 

12

 



II.  МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ 

ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ 

 

«Хулосалаш» (Резюме, Веер) методи 

Методнинг  мақсади:  Бу  метод  мураккаб,  кўптармоқли,  мумкин  қадар 

муаммоли  характердаги  мавзуларни  ўрганишга  қаратилган.  Методнинг  моҳияти 

шундан  иборатки,  бунда  мавзунинг  турли  тармоқлари  бўйича  бир  хил  ахборот 

берилади  ва  айни  пайтда,  уларнинг  ҳар  бири  алоҳида  аспектларда  муҳокама 

этилади.  Масалан,  муаммо  ижобий  ва  салбий  томонлари,  афзаллик,  фазилат  ва 

камчиликлари,  фойда  ва  зарарлари  бўйича  ўрганилади.  Бу  интерфаол  метод 

танқидий, 

таҳлилий, 

аниқ 

мантиқий 



фикрлашни 

муваффақиятли 

ривожлантиришга  ҳамда  ўқувчиларнинг  мустақил  ғоялари,  фикрларини  ёзма  ва 

оғзаки  шаклда  тизимли  баён  этиш,  ҳимоя  қилишга  имконият  яратади. 

“Хулосалаш” 

 

методидан 



маъруза 

машғулотларида 

индивидуал 

ва 


жуфтликлардаги  иш  шаклида,    амалий  ва    семинар  машғулотларида  кичик 

гуруҳлардаги  иш  шаклида  мавзу  юзасидан  билимларни  мустаҳкамлаш,  таҳлили 

қилиш ва таққослаш мақсадида фойдаланиш мумкин.  

 

 



 

 

 

 

 

 

 

 

 

Методни амалга ошириш тартиби:

 

тренер-ўқитувчи иштирокчиларни  5-6 кишидан 



иборат кичик гуруҳларга ажратади;

 

тренинг мақсади, шартлари ва тартиби билан 



иштирокчиларни таништиргач, ҳар бир гуруҳга умумий 

муаммони  таҳлил қилиниши зарур бўлган қисмлари 

туширилган тарқатма материалларни тарқатади;

 

ҳар бир гуруҳ ўзига берилган муаммони атрофлича таҳлил 



қилиб, ўз мулоҳазаларини тавсия этилаётган схема бўйича 

тарқатмага ёзма баён қилади;

 

навбатдаги босқичда барча гуруҳлар ўз тақдимотларини 



ўтказадилар. Шундан сўнг, тренер томонидан таҳлиллар 

умумлаштирилади, зарурий ахборотлр билан тўлдирилади 

ва мавзу якунланади.

 


 

13

 



Намуна: 

Терминларнинг қўлланиши 

умумлексикада 

Соҳа 

терминологиясида 

Бадиий адабиётда 

афзаллиги  камчилиги  афзаллиги  камчилиги 

афзаллиги 

камчилиги 

 

 

 



 

 

 



Хулоса: 

 

 

“Тушунчалар таҳлили” методи 



Методнинг  мақсади:  мазкур  метод  тингловчилар  ёки  қатнашчиларни  мавзу 

буйича  таянч  тушунчаларни  ўзлаштириш  даражасини  аниқлаш,  ўз  билимларини 

мустақил равишда текшириш, баҳолаш, шунингдек, янги мавзу буйича дастлабки 

билимлар даражасини ташхис қилиш мақсадида қўлланилади. 

Методни амалга ошириш тартиби: 

 



иштирокчилар машғулот қоидалари билан таништирилади; 

 



тингловчиларга  мавзуга  ёки  бобга  тегишли  бўлган  сўзлар,  тушунчалар 

номи туширилган тарқатмалар берилади ( индивидуал ёки гуруҳли тартибда); 

 

тингловчилар мазкур тушунчалар қандай маъно англатиши, қачон, қандай 



ҳолатларда қўлланилиши ҳақида ёзма маълумот берадилар; 

 



белгиланган вақт якунига етгач ўқитувчи берилган тушунчаларнинг тўғри 

ва тўлиқ изоҳини ўқиб эшиттиради ёки слайд орқали намойиш этади;  

 

ҳар  бир  иштирокчи  берилган  тўғри  жавоблар  билан  ўзининг  шахсий 



муносабатини  таққослайди,  фарқларини  аниқлайди  ва  ўз  билим  даражасини 

текшириб, баҳолайди. 



Намуна: “Модулдаги таянч тушунчалар таҳлили” 

Тушунчалар 

Сизнингча бу тушунча қандай 

маънони англатади? 

Қўшимча 

маълумот 

терминология 

 

 

 туб термин  



 

  

ўзлашма термин  



 

  

модель  



 

 

дериват 



 

 


 

14

 



 унификация 

 

  



Изоҳ: Иккинчи устунчага қатнашчилар томонидан фикр билдирилади. Мазкур 

тушунчалар ҳақида қўшимча маълумот глоссарийда келтирилган.  

 

 


 

15

 



 

III.  НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 

 

 

 



 

 

 

Таянч  иборалар:    Ўзбек  терминологияси  тизими,  термин,  истилоҳ,  атама, 

ўзбек  терминлогиясини  даврлаштириш,  асл  туркийча,  сўғдча,  санскритча, 

хитойча,  эронча,  арабча,  Русча-байналминал    терминлар,  ўзбек  луғатшунослиги 

босқичлари,таржима луғатлар. 

 

1.1 Ўзбек терминологияси ва лексикографияси шаклланишининг уч 

босқичи

 

Муайян  адбий  тилнинг  сўз  бойлиги  ўз  таркибида    махсус  тушунчаларни 



ифодаловчи  терминологик  лексикани  у  ёки  бу  даражада  қамраб  олиши 

лингвистикада  эътироф  этилган  воқелик  ҳисобланади.  Ўзбек  терминологияси 

тизими ҳам бундан мустасно эмас. 

Умумистеъмол  сўзлардан  фарқли  равишда  доим  махсус  тушунчаларни 

англатиш,  ифодалаш  учун  хизмат  қилишга  йўналтирилган  терминлар  ўзбек 

адабий  тилининг  шаклланиш  ва  тараққий  этиш  босқичлари  заминимда  таркиб 

топди ва такомиллашди. 

Ўзбек  адабий  тили  лексикаси  қонуниятлари  негизида  шаклланган 

терминологик  лексика  тарихини  қадимги  туркий  тил  (VII-Х)  терминологияси, 

эски  туркий  тил  (ХI-ХIV)  терминологияси,  эски  ўзбек  адабий  тили  (ХV-ХХ  аср 

боши)  терминлогияси,  шўролар  даври  ўзбек  тили  терминологияси  ва  истиқлол 

даври ўзбек тили терминологияси тарзида даврлаштириш салкам ўн тўрт асрлик 

вақт  мобайнида  терминлогик  лексика  тизимида  экстралингвистик  ва  

интралингвистик  омиллар  негизида  содир  бўлган  жараёнларни  англаб  етиш 

имконини беради. 

 Ҳозирги  қардош  туркий  тиллар,  жумладан,  ўзбек  тили  лексик  хазинасида 

муайян  даражада  қўлланишда  давом  этаётган  ёки  бугун  истеъмолдан  бутунлай 

чиқиб  кетган  қадимги  туркий  тилга  тааллуқли  лексик  бирликлар  таркибида 

терминологик лексика ҳам сезиларли ўринни эгаллаганлиги билан характерлидир. 

Қадимги туркий тил манбаларида қайд этилган турфа соҳа терминологияси асосан 



 

1-мавзу: Ўзбек лексикографияси ва терминологиясининг 

шаклланиш босқичлари: ўзбек тили сўз бойлигида соҳавий 

терминлар ва уларнинг тил хусусиятлари. 

 

РЕЖА: 

 

1.  Ўзбек терминологияси ва лексикографияси шаклланишининг  уч 

босқичи. 

2.  Соҳа терминологиясининг ўзбек тили луғат фондидаги ўрни. 

 

 



 

16

 



соф туркийча туб ҳамда ясамалардан ҳамда буддизм ва монийзм таъсирида сўғд, 

санскрит,  хитой  тилларидан    кириб  келган  ўзлашмалардан  ташкил  топган  эди. 

Жумладан,    барғу  “ўлжа”,  қарғу  “соқчи,  дозор”,  тамға  “муғр”,  кўруг  “айғоқчи”, 

элчи  “элчи;  ҳукмдор,  юртбоши”,  йўлчи  “сардор”,  чиғай    “йўқсил,  камбағал”, 

қишлағ(қ)” қўшиннинг қишки қароргоҳи”, айғучи “давлат маслаҳатчиси” сингари 

асл туркча, чериг/черик “қўшин, армия”, сарт “тожир, савдогар” каби санскритча



хатун/қатун  “малика”,  кент  “қишлоқ;  шаҳар”  сингари  сўғдча, қаған  “ҳукмдор”, 

хан  “ҳоким”,  тегин  “хонзода,  шаҳзода”,  йабғу  “хоқондан  кейинги  олий  лавозим 

эгаси”,  сенгун  “хитой  генерали”,  тарқан  “тархон”,  тутуғ  “туман  ҳокими”  каби 

хитойча,  шад  “Турк  хоқонлигида  олий  лавозим”  ,  шадапит  сингари  эронча 

терминлар  фаол  қўлланишда  бўлганлигини  манбалар  сўз  бойлиги  яққол 

кўрсатади.  

 Айни чоғда эътироф этиш жоизки, санскрит, эрон, хитой тилларида битилган 

асарларнинг  туркий  тилга  қилинган    таржималарида    қайд  этилган  ижтимоий-

сиёсий,  ҳарбий,  иқтисодий,  социал,  ҳайвонот  дунёси-фауна,  ўсимлик  дунёси-

флора,  илми  нужум-асторономия  ва  ҳ.к.  соҳаларга  хос  терминлар  кейинчалик 

деярли қўлланмади, туркий тиллар, чунончи, ўзбек тили уларни қабул қилмади. 

  Саккизинчи асрдан эътиборан араб тили, араб хати ва ислом мафкурасининг 

Туронзаминда  қарор  топиши,  бир  қатор  маҳаллий  сулолар  (қорхонийлар, 

ғазнавийлар,  салжуқийлар)нинг  бирин-кетин  сиёсат  саҳнасига  чиқиши  сингари 

объектив  жараёнлар  остида  ўзлигини  йўқотмаган  эски  туркий  тил  (ХI-ХIV)да 

терминологик  лексика  кўламининг  бир  қадар  кенгайганини  кузатиш  мумкин. 

Эски  туркий  тил  терминологияси  мавжуд  лисоний  қонун-қоидалар  доирасида 

шаклланди  ва  ривожланди.  Унинг  қадимги  туркий  тил  даврига  нисбатан  янада 

тарақққий этишида жонли сўзлашув тили, турфа шева  материаллари  қатори сўз 

ясаш  андозалари  –  моделлари  асосида  юзага  чиққан  истилоҳлар  муҳим  аҳамият 

касб  этади.  Қадимги  туркий  тилдан  фарқли  ўлароқ  эски  туркий  тилда  санскрит, 

сўғд,  хитой  тилига  оид  ўзлашмаларнинг  ишлатилиш  суръати  пасайди,  аксинча, 

арабча  ва  форсча-тожикча  ўзлашмаларнинг  қўлланиш  частотаси  ва  кўлами  анча 

кенгайди. Бироқ эски туркий тил терминологиясининг ўзагини асл туркий қатлам 

ташкил  қилишда  давом  эди.  Алим  “қарз,  кредит”,  берим  “тўлов,  қарзни 

қайтариш”,  беглиг  “беклик”,  битигчи  “мирза,  мунший,  котиб”,  йатғақ  “тунги 

соқчи”,  йариша  “кўршапалак”,  йарғу  “ажрим”,  йарғучи  “қози,  судья”  каби 

туркийча,  рабат  “карвонсарой”,  малик  “ҳукмдор”,  сийасат  “сиёсат”,  омил  “иш 

юритувчи”, тиб “медицина, тиббиёт”, нужум “астрология”,  ҳандаса “геометрия” 

сингари арабча, лашкар “қўшин”, майфуруш “май ичувчи; май сотувчи” сингари 

форсча-тожикча, даруға “қалъа, қўрғон коменданти”, муран “дарё”, нукар/навкар 

“навкар, аскар” каби мўғулча терминлар бу давр терминологик тизимида нисбатан 

кенг кўламда ишлатилган. 

Эски  ўзбек  адабий  тили  терминологиясининг  такомиллашувида,  унинг  янада 

юқорироқ  босқичга  кўтарилишида  тилнинг  ички  қонуниятлари  қатори  ташқи 

таъсирнинг,  яъни  экстралингвистик  омилларнинг  роли  салмоқли  бўлган.  Ўзбек 

адабий  тилининг  асосчи  Алишер  Навоий,  унинг  Лутфий,  Отоий,  Саккокий, 

Яқиний  сингари  салафлари,  Бобур,  Муҳаммад  Солиҳ,  Огаҳий,  Мунис  каби 

издошлари  томонидан  таълиф  этилган  бадиий,  тарихий,  илмий  асралар  лексик 



 

17

 



бойлиги  таҳлилидан  келиб  чиққан  ҳолда  айтиш  жоизки,  ўзбек  тили  ички 

имкониятларидан  кенг  фойдаланилган  тарзда  термин  яратиш  бу  давр  учун  анча 

сермаҳсул  усул  ҳисобланган.  Она  тилига  миллатнинг  бош  кўзгуси  тарзида 

муносабатда  бўлиш  заруриятининг  Алишер  Навоий  томонидан  зиёлилар, 

олимлар, шоиру ёзувчилар олдида кун тартибига қатъий ва рўй-рост  қўйилиши ўз 

ижобий  аксини  терминлар  тизимида  ҳам  топган  эди.  Аниқ  фанлар  қатори 

ижтимоий-гуманитар  фан  соҳаларининг  шаклланиб  бориш  жараёни  уларга 

тааллуқли  махсус  тушунчаларни  ифодаловчи  терминлар  яратилиши  билан 

параллел  кечди.  Бунда  биринчи  галда  эски  ўзбек  адабий  тили,  жонли  сўзлашув 

тили,  лаҳжа  ва  шеваларда  мавжуд  лексик  бирликлар  терминлар  сафини 

кенгайтирди,  ўзбек  тилда  сўз  ясашда  кенг  қўлланган  аффикслар  ёрдамида  катта 

ададда терминлар ҳосил қилинди. Араб, форс-тожик, мўғул тилларидан ўзлашган 

терминлар миқдори шиддат билан ошиб борди. Хорижий тиллардан кириб келган 

сўз  ясовчи  қўшимчалар  ҳам  терминлар  ясашда  муҳим  ўрин  эгаллади.  Ҳарбий 

қурол-яроғ,  техника  билан  боғлиқ  тўп  “замбарак”,  қазан  “оғир  тўп”,  туфанг 

“милтиқ”  каби  асл  ўзбекча  терминлар  билан  ёнма-ён  арабча  раъд  “  ёниб  турган 

нефтни  душман  томон  ирғитувчи  тўп”,  аррода  “палоқмон”,  манжаниқ 

“катапульта”, форсча-тожикча зарбзан “замбарак тури”, фарангий “Европа, Кичик 

Осиёда қуйилган тўп”, занбурак “замбарак” каби терминлар жамият аъзоларининг 

маълум қатлами тилидан ўрин олди. 

 

1.2.Соҳа терминологиясининг ўзбек тили луғат фондидаги ўрни 

 

Ҳар  қандай  тилнинг  сўз  бойлиги  у  тарихий  ёки  замонавий  тусда  бўлмасин, 



инсонлар  томонидан  тузиладиган  ранг-баранг  луғатларда  маълум  даражада 

аксини топади. Луғат тил сўз бойлигини ўзида сақловчи аккумулятор вазифасини 

бажаради. Бугун муайян тилшуносликнинг қай даражада ривожлангани, такомил 

топгани  айни  тилда  яратилган  луғатларнинг  тури,  миқдори  ва  сифати  билан 

ўлчанмоқда. 

Ўзбек луғатчилиги тарихи узоқ даврларга бориб тақалади. Ҳозирга қадар етиб 

келган  луғатлар  ичида  1074-1075  йили  атоқли  луғатнавис  Маҳмуд  Кошғарий 

томонидан тузилган “Туркий сўзлар девони”, яъни “Девону луғотит турк” улкан 

аҳамиятга  эгалиги  билан  характерланади.  Зотан,  араб  миллати  вакиллари  учун 

жуда  катта  ҳудудда  истиқомат  қилувчи  туркий  халқлар  тил  хусусиятлари, 

чунончи,  алифбоси,  товуш  қурилиши,  луғат  бойлиги,  сўз  туркумлари  ва  гап 

қурилиши  ҳақида  маълумот  бериш  учун  мўлжалланган  мазкур  асарнинг  илмий 

аҳамияти шу кунга қадар дунё олимлари қаламига мансуб 1800 атрофидаги илмий 

изланишларда  эътироф  этилган.    Араб  луғатчилиги  анъаналари  ва  қоидалари 

асосида  тузилган  бу  луғатдан  тахминан  саккиз  минга  яқин  сўзлар,  бирикмалар, 

иборалар, мақол ва  маталлар, халқ оғзаги ижоди намуналари жой олган. “Девону 

луғотит турк”, гарчи, луғат деб номлансада, бироқ унда қорахонийлар даври эски 

туркий тилнинг ўзига хос хусусиятлари яхши таҳлил қилинган. 

Шуни  алоҳида  таъкидлаш  жоизки,  “Девон”дан  ўрин  олган  лексик  бирликлар 

қатори,  қорахонийлар  салтанатининг  ижтимоий-сиёсий,  социал-иқтисодий, 

ҳарбий,  маиший  турмуш  тарзида  мавжуд  тушунчаларни  ифодаловчи  истилоҳлар 


 

18

 



сон  жиҳатдан  салмоқли  ҳисобланади.  Бу  каби  соҳа  истилоҳлари  билан  ёнма-ён 

ономистика,  жумладан,  атоқли  отлар,  жой  номлари,  географик  объектлар  номи, 

гидронимлар,  ҳайвонот  (фауна)  ва    ўсимлик  дунёси(флора)га  оид  талайгина 

лексемалар қиёмига етган ҳолда изоҳланган. 

  Ўзбек  лексикографиясининг  шаклланишида  Маҳмуд  Замахшарийнинг 

(18.03.1075 -1144) “Муқаддимат ул-адаб”(Адаб илмига муқаддима) асари алоҳида 

илмий  аҳамиятга  эга.  Отсиз  Хоразмшоҳга  бағишлаб  тузилган  асардаги  арабча 

сўзлар  остида  форсча  ва  туркийча  таржималарнинг  берилиши  ўзбек  тарихий 

лексикологияси  ва  лексикографияси  учун  қимматли  ҳисобланади.  Луғат  беш 

қисмдан  иборат  бўлиб,  от,  феъл,  боғловчи  ҳамда  от  ўзгаришлари  ва  феъл 

ўзгаришлари  ҳақида  фикр  юритилади.  Луғат  муаллифи  асарда  ўша  давр  араб 

тилида  қўлланишда  бўлган  ҳамма  сўзларни,  ибораларни  қамраб  олган  ҳолда 

изоҳлашга ҳаракат қилган, уларнинг этимологиясини аниқлашга интилган. Луғат 

арабчадан форс, эски ўзбек тили (чиғатой тили), мўғул ҳамда турк тилларига илк 

бор  1706  йилда  Хожа  Исҳоқ  афанди  томонидан  усмонли  турк  тилига  таржима 

қилинган.  Замахшарийнинг  мазкур  асарида  шеършунослик,  услубшунослик 

хусусида  ҳам  бахс  юритилган.  Бадиий  тасвир  воситаларига  аниқ,  лўнда  изоҳлар 

келтирилган. Чунончи, киноя ва тарз бадиий санъатлари орасидаги фарқ кўрсатиб 

берилган.  

Ўзбек  терминологияси  ва  лексикографиясининг  қарор  топишида  ХIV  асрга 

оид  араб  тилида  ёзилган  грамматик(филологик)    рисолаларнинг  сезиларли  ўрни  

борлиги туркологияда аллақачон эътироф этилган. Туркий тилнинг грамматикаси 

ҳақида бахс юришишга йўналтирилган Абу Ҳайённинг (вафоти 1344 йил) “Китоб 

ул-идрок  ли-лисон  ул-атрок”,  М.Т.  Хоутсма  фикрича,  1245  йилда  Мамлюклар 

давлати(1250-1517)да  Ҳалил  бин  Муҳаммад  бин  Юсуф  ал-Кўнявий  томонидан 

яратилган  “Китоби  мажмуаи  таржумони  турки  ва  ажами  ва  муғали”,  муаллифи 

номаълум  “Китоби  ат-туҳфат  уз-закийа  фи-л-луғатит  туркийа”,  Жамолуддин 

Туркийнинг “Китоб булғат ал-муштоқ фи-л-луғатат- турк ва-л-қифчақ”, ХУ1 аср 

бошида    Қоҳирада  таълиф  этилган  “  Ал-қавонину-л  куллийа  ли-забтил-луғатит-

туркийа”  сингари  асрларда    туркий  тилнинг  сўз  бойлиги,алалхусус,  терминлар 

тизими  маълум  даражада  ифодасини  топган.    Мазкур  давр  асарларида  қайд 

этилган  туркий  тил  лексикаси,  чунончи,  терминлар  сиистемасини  “Таржумони 

турки  ва  ажами  ва  муғали”да  келтирилган  қуйидаги  мавзуий  гуруҳларнинг 

ажратилганини  қайд  этиш  билан  чекланамиз:  киши  номлари  –  Алақуш,  Ақтай, 

Алтунташ,  Байбарс,  Сонқур  ва  ҳ.к.;  Астронимлар  :  Улкар;  географик  номлар

Шам,  Миср;  зоонимлар:  ат,  окуз,  қатир,  боға,  айғир  ва  ҳ.к.;  йиртқич  ҳайвонлар

аслан,  сиртлан,  бори,  тулку  ва  ҳ.к.;  қуш  ва  ҳашоратлар:  қартал  “бургут”,  сарча 

“чумчуқ”,  қаз,  қарлағач,  қарға  ва  ҳ.к.;  ҳарбий  асбоб-анжомлар:  йа,  кириш  “ёй 

ипи(тетива)”,  сунгу  “найза”,  қалқан,  чоқмар  ва  ҳ.к.;  тиббий  терминлар:  йиг/ик 

“касаллик, иллат”, ағри “оғриқ”, сокан “бемор, касал”, иситма, отурмак “йўтал” ва 

ҳ.к.;  мусиқий  терминлар:  дудук  “мусиқа  асбоби”,  томру  “дўмбира”,  йақлиқ 

“рубоб”, сибизғу “сивизға” ва ҳ.к. 

Ўзбек лексикографиясининг шаклланишида Алишер Навоий ва ўзбек мумтоз 

адабиёти  намояндалари  асарларига  тузилган  луғатларнинг  роли  сезиларлидир. 

Жумладан,  Ҳусайн Бойқаро мирзо  кўрсатмасига биноан 1405 йилда Толи Имони 


 

19

 



Ҳиравий  томонидан  тузилган  “Бадое  ул-луғат”,    Туркия  (Рум)да  яратилган 

муаллифи  номаълум  чиғатойча(эски  ўзбекча)-усмонли  туркча  “Абушқа”  (ХVI 

аср), Муҳаммад Маҳдийхоннинг  эски ўзбекча-форсча “Санглох” (1748), Фатҳали 

Кожар Қазвинийнинг 1862 йилда тузилган “Луғати атрокия”, Яъқуб Чингийнинг 

“Келурнома”, Шайх Сулаймон Бухорийнинг  “Луғати чиғатойи ва турки усмоний” 

каби асрлар ўзбек луғатнавислигининг дурдоналари сафидан ўрин олган. 

ХIХ  асрнинг  70-йилларидан  эътиборан  ўзбек  терминологияси  ва 

лексикографияси  рус  тили  орқали  Ғарбий  Европа  тилларидан  кириб  келаётган 

ўзлашмалар  таъсирида  ривожланиш  палласига  қадам  қўйди.  Собиқ  шўролар 

ҳукмронлиги  вақтида  ўзбек  тили  терминологияси  янги  тушунчалар  ва  уларни 

ифодаловчи  ҳаддан  ташқари  кўп  миқдордаги  ўзлашмалар  терминлар  ҳисобига 

кенгайди.  Соҳа  терминологияси  тизимининг  вужудга  келишида  соф  ўзбекча 

лексик бирликлар қатори Русча-байналминал  терминларнинг роли юқори бўлди. 

Бу жиҳат айниқса, табиий фанларга хос терминологик тизимда яққол ифодасини 

топди.  Мустақиллик  даври  ўзбек  терминологияси  Глобаллашув  ва  Интернетга 

қадам  қўйилган  ХХI  асрда  ҳар  томонлама  такомиллашув  жараёнини  бошидан 

кечирмоқда. 

Хуллас,  ўзбек  терминологияси  ва  луғатшунослиги  бир  неча  асрлик 

шаклланиш  ва  тарққий  этиш  босқичларини  босиб  ўтди.    Бу  босқичларда  ўзбек 

терминологияси  ва  лексикографияси  на  фақат  ўз  ресурслари,  шунингдек 

қариндош  бўлмаган  тиллар  бойликларидан  ўрни  билан  фойдаланган  ҳолда  ўз 

ривожланиш йўлида давом этди. 

 


Yüklə 1,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin