Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  Гностик-динамик  ѐндошув



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə2/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Innovatsion talim texnologiyalari


1.  Гностик-динамик  ѐндошув  (унга  кўра  педагоглар 
педагогик инновациялар, уларнинг турлари, яратилиши, амалиѐтга 
тадбиқ  этилиши,  хориж  мамлакатларида  яратилган  илғор 
педагогик (таълимий) инновациялар ва уларни ўрганиш, маҳаллий 
шарт-шароитларни  инобатга  олган  ҳолда  амалиѐтда  улардан 
фойдаланишга  доир  билим,  кўникма,  малакаларни  изчил 
ўзлаштирадилар,  ўз  фаолиятларида  педагогик  инновацияларни 
фаол қўллаш борасидаги тажрибаларни ўзлаштирадилар). 
15

2.  Индивидуал  фаолиятли  ѐндошув  (бунда  педагоглар  ўз-
ларининг индивиуал имкониятлари, қобилиятлари, тажрибаларига 
таянган  ҳола  амалиѐ  фаолиятда  педагогик  инновацияларни  
қўллашда муайян изчилликка эришадилар). 
3.  Кўп  субъектли  (диалогик)  ѐндошув  (мазкур  ѐндошув 
педагогик  жараѐнда  инновацияларни    ҳамкасбларнинг  ўзаро, 
хусусан, кўп йиллик иш тажрибаси, касбий маҳорат ва тажрибага 
эга педагогларнинг фаолиятлари билан танишиш, уларнинг таълим 
инновацияларини самарали, мақсадли ва узлуксиз қўллашга доир 
тавсия ҳамда кўрсатмаларидан фойдаланишларини ифодалайди).   
4.  Инсонпарварлик  ѐндошуви  (ушбу  ѐндошув  педагогик 
жараѐнда  инновацияларни  қўллашда  таълим  олувчиларнинг 
имкониятлари, хоҳиш-истаклари, қизиқишлари, билим, кўникма ва 
малакалари  даражасини  инобатга  олиш  мақсадга  мувофиқлигини 
ѐритишга хизмат қилади). 
5.  Индивидуал-ижодий ѐндошув (унга кўра ҳар бир педагог 
фаолиятини  ўрганилаѐтган  мавзу,  ўқув  материалининг  моҳияти, 
шунингдек,  ўз  имкониятлари,  салоҳияти,  маҳорати,  иш 
тажрибасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва тарбия жараѐнларини 
ижодий ишланмалар асосида ташкил этади). 
 
 
 
Моҳиятига  кўра  инновацион  фаолият  илмий  изланишлар, 
ишланмалар  яратиш,  тажриба-синов  ишлари  олиб  бориш,  фан-
техника  ютуқларидан  фойдаланиш  асосида  янги  технологик  жа-
раѐн ѐки янги такомиллаштирилган маҳсулот яратишдан иборат.  
Педагогнинг  инновацион  фаолияти  қуйидагилар  билан 
белгиланади:  
 
Инновацион фаолият – янги ижтимоий талабларнинг анъанавий 
меъѐрларга мос келмаслиги ѐки янги шаклланаѐтган ғояларнинг 
мавжуд ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган 
мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият
 
16

 
 
Инновацион  фаолият  педагогнинг  руҳий,  ақлий,  жисмоний 
кучини  маълум  мақсадга  йўналтириш  асосида  назарий  билим, 
амалий  кўникма  ва  малакаларни  эгаллаш,  амалий  фаолиятни 
назарий  билимлар  билан  тўлдириб  бориш,  билиш,  лойиҳалаш, 
коммуникатив  нутқ  ва  ташкилотчилик  маҳоратини  ривожлантиришни 
талаб этади.  
М.Жуманиѐзованинг  эътироф  этишича,  педагогик  инновацион 
фаолияти қуйидаги белгилар асосида намоѐн бўлади: 
 
 
 
В.Сластениннинг фикрига кўра инновацион ѐндошув қуйидаги-
ларга эга бўлишни ифодалайди: 
 
- янгиликни қўллашга тайѐргарлиги; 
- педагогик янгиликларни қабул қилиши; 
- новаторлик даражаси
- коммуникатив қобилиятнинг ривожланганлиги; 
- ижодкорлиги 
- ижодий фаолият фалсафасини эгаллашга интилиш; 
- педагогик тадқиқот методларини эгаллаш
- муаллифлик концепцияларини яратиш қобилияти; 
-  тажриба-синов  ишларини  режалаштириш  ва  амалга  ошира 
олиш; 
- ўзидан бошқа тадқиқотчи-педагоглар тажрибаларини қўллай 
олиш; 
- ҳамкасблар билан ҳамкорлик; 
- фикр алмашиш ва методик ѐрдам кўрсата олишлик; 
- зиддиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш; 
- янгиликларни излаб топиш ва уларни ўз шароитига мослаш-
тириб бориш 
 
17

 
Педагогик инновациялар тегишли соҳада ижобий ўзгаришларни 
содир  этиш,  сифат  жиҳатдан  юқори  натижаларга  эришиш 
мақсадида  қўлланилади.  Бу  турдаги  инновацияларни  асослаш 
муайян босқичларда кечади. Улар (3-расм): 
 
 
 
3-расм. Инновацияларни асослаш босқичлари 
 
Р.Н.Юсуфбекова  педагогик  нуқтаи  назардан  инновацион 
жараѐн тузилмаси уч блокдан иборат деб ҳисоблайди. Яъни: 
1.  Соҳада  намоѐн  бўлаѐтган  янгиликни  ажратиб  кўрсатувчи 
блок (унда педагогикадаги янги ғоялар, педагогик янгиликларнинг 
таснифи,  уларни  асослашга  хизмат  қиладиган  шарт-шароитлар, 
янгилик даражасини белгиловчи  меъѐрлар, педагогларнинг янги-
- ижодий фаоллик; 
- фаолиятга  янгилик (ўзгартириш) киритишга технологик ва 
методологик жиҳатдан тайѐргарлик; 
- янгича фикрлаш; 
- юксак муомала маданияти 
А
со
си
й б
осқ
ич
ла
р 
1-босқич 
4-босқич 
3-босқич 
2-босқич 
6-босқич 
5-босқич 
Янги ғоянинг туғилиши ѐки янгилик моҳиятини  
ѐритувчи концепциянинг ишлаб чиқилиши   
(кашфиѐт босқичи) 
Янги ғояга таянган ҳолда янгиликнинг  
асосланиши 
Асосланган янгиликнинг амалиѐтда қўлланилиши 
Янгиликнинг ѐйилиши ва кенг кўламда амалиѐтга тадбиқ 
этилиши 
Янгиликнинг тегишли соҳада ҳукмронлик қилиши (янгилик мо-
ҳиятини йўқотади, изланишлар натижасида унинг янада 
самарали муқобили яратилади) 
Муқобиллик, алмаштириш орқали соҳада  
янгиликни қўллаш доирасини қисқартириш 
18

ликларни ўзлаштириш ва унан амалиѐтда самарали фойдаланишга 
тайѐрликлари,  анъаналар  ва  новаторлик  ташаббуслари,  соҳада 
янгиликларни яратиш босқичлари акс этади). 
2.  Педагоглар  томонидан  янгиликнинг  идрок  қилиниши, 
ўзлаштирилиши ва баҳоланиши ифодаловчи блок (унда педагогик 
жамоалар 
томонидан 
янгиликларнинг 
баҳоланиши 
ва 
ўзлаштирилиши  – турли инновацион  жараѐнлар, консерваторлик 
ва  новаторлик,  инновация  муҳити,  педагогик  жамоаларнинг 
янгиликни идрок этиш ва баҳолашга тайѐрликлари акс этади. 
3.  Янгиликдан  фойдаланиш  ва  уни  жорий  этиш  блоки  (унда 
янгиликни  амалиѐтга  тадбиқ  этиш  ва  улардан  самарали 
фойдаланиш ҳодисаси рўй беради). 
Бу ўринда М.М.Поташник томонидан эътироф этилган иннова-
ция жараѐнлар моҳиятини ифодаловчи талқин алоҳида аҳамиятли 
эканлигини кўрсатиш ўтиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур талқин-
га кўра инновацион жараѐн қуйидаги тузилмаларга эга (4-расм): 
 
 
А
со
си
й 
ту
зи
лм
ала
р 
Фаолият 
тузилмаси  
Субъектив 
тузилма 
Даврийлик 
тузилмаси 
Бошқарув 
тузилмаси 
Даражали  
тузилма 
Ғоявий  
тузилма 
Мотив – мақсад – вазифа – мазмун – шакл – 
методлар – методика компонентлари йиғиндиси 
Инновацион жараѐнда иштирок этувчи субъектлар 
Инновацион фаолият субъектларининг халқаро, 
минтақавий, туман, шаҳар ва б. даражалари 
 
Янгиликнинг пайдо бўлиши – жадал ривожла-
ниши – камолот чўққиси – ўзлаштириш – диф-
фузия (сингиб кетиши, тарқалиши) – янги ғоялар 
билан бойитилиши – қолоқлик – инқироз – 
иррадиация (алданиш) – замонавийлаштириш 
Ўқув жараѐни, маънавий-маърифий ишлар,  
бошқарув ва ҳ.к.да янгиликнинг пайдо бўлиши,  
ишлаб чиқилиши ва ўзлаштирилиши 
Бошқарув жараѐни (режалаштириш – ташкил 
этиш – раҳбарлик қилиш – назорат) элементларининг 
ўзаро алоқаси 
Диагностик, прогностик, ташкилий, амалий, 
умумлаштирувчи ва тадбиқ этувчи инновациялар  
Ташкилий  
тузилма 
19

 
4-расм. Инновацион жараѐн тузилмалари 
 
Инновация  жараѐни  таркибий  тузилмалардан  иборат  бўлиш 
билан бирга муайян қонуниятларга ҳам бўйсунади. Мазкур жараѐн 
учун қуйидаги тўртта қонуният характерли саналади (5-расм). 
 
 
 
5-расм. Педагогик инновацион жараѐн қонуниятлари 
 
Кескин  беқарорлик  қонуниятига  кўра  педагогик  жараѐн  ва 
ҳодисалар  тўғрисидаги  яхлит  тасаввурлар  ўзгаради,  шаклланган 
педагогик  янгилик  баҳоланади  ва  бу  янгиликнинг  аҳамияти, 
қиймати эътироф этилади. 
Амалга  ошиш  қонунияти  янгиликнинг  ҳаѐтийлигини 
ифодалайди, унга кўра янги педагогик инновациялар стихияли ѐки 
онгли  равишда  ўта  тезкор  ѐки  тезкор  равиша  амалиѐтга  тадбиқ 
этилаи. 
Қолиплаштириш  (стереотиплаштириш)  қонунияти  аксарият 
педагогларда  янгича  тафаккурнинг  қарор  топганлигини  ва 
уларнинг инновацияларни амалиѐтга тадбиқ этиш йўлида фаоллик 
кўрсатишларини  тавсифлайди.  Бу  жараѐнда  дастлаб  инновацион 
характер  касб  этган  ғоялар  янада  илғор  янгиликларни  амалга 
оширишш йўлида тўсиқ бўла бошлайди.  
Педагогик  инновацияларнинг  даврий  такрорланиши  ва 
қайтарилиши  қонунияти  янгиликларнинг  янги,  янада  қулай 
шароитларда қайта тикланишини ифодалайди. 
Одатда педагогик инновацияларнинг амалиѐтга тадбиқ этилиши 
икки хил кечади: 
 
Қонуниятлар 
1-қонуният 
4-қонуният 
3-қонуният 
2-қонуният 
Педагогик 
инновацион 
муҳитининг 
кескин беқарорлик  
Амалга  
ошиш  
Қолиплаштириш 
(стереотиплаш-
тириш)  
Педагогик иннова-
цияларнинг даврий 
такрорланиши ва 
қайтарилиши 
20

 
 
Таълим инновацияларини педагогик жараѐнга тадбиқ этиш бир 
неча босқичларда кечади. Улар қуйидагилардир (6-расм). 
 
 
 
6-расм. Инновацияларни педагогик жараѐнга  
тадбиқ этиш босқичлари 
 
Бугунги  кунда  педагогларнинг  инновацион  фаолият  кўникма, 
малакаларига  эга  бўлишлари  муҳим  аҳамиятга  эга.  Педагоглар 
томонидан  иннофацион  фаолият  кўникма,  малакаларини  ўзлаш-
тира олишларида уларнинг инновацион ѐндошувга эга бўлишлари 
талаб  этилади.  Ўз  моҳиятига  кўра  педагоглар  томонидан 
инновацион  фаолият  кўникма,  малакаларининг  ўзлаштирилиши 
уларда  инновацион  ѐндошувни  қарор  топиши  асосида  кечади. 
Педагогларда  инновацион  ѐндошувнинг  қарор  топиши  ҳам 
муракаб жараѐн бўлиб, у бир неча босқичда кечади. Яъни (7-расм):   
 
1.  Педагогик  инновацияларнинг  амалиѐтга  тадбиқи 
стихияли  кечади,  яъни,  инновацион  жараѐнда  педагогик 
янгиликларга  бўлган  эҳтиѐж  ҳисобга  олинмайди,  уларни 
амалиѐтга тадбиқ этишда мавжуд шарт-шароитлар, усул ва 
йўлларига онгли муносабат билдирилмайди. 
2.  Педагогик  инновацияларнинг  амалиѐтга  тадбиқи 
стихияли кечади, яъни,  педагогик янгиликлар инновацион 
жараѐнда  онгли,  мақсадга  мувофиқ,  илмий  асосланган 
фаолият маҳсули сифатида амалиѐтга жорий этилади
 
Босқичлар 
Муаммони таҳ-
лил асосида 
аниқлаш 
Мўлжалланаѐтга
н таълим 
тизимини 
йиҳалаш 
Ўзгаришлар ва 
янгиликларни 
режалаштириш 
Ўзгаришларни 
амалга 
ошириш 
21

 
 
7-расм. Педагогларда инновацион ѐндошувни 
қарор топтириш босқичлари 
 
IV.  Инновацион  характердаги  назорат воситалари.  Замона-
вий  шароитда  нафақат  таълим  жараѐнини  ташкил  этишда,  шу 
билан бирга талабаларнинг ўқув фаолиятларини назорат қилишда 
ҳам  инновацион  характерга  эга  воситалардан  фойдаланилмоқда. 
Айни  ўринда  ана  шундай  воситалардан  иккитаси  –  ўқув  портфо-
лиоси ва “Ассесмент” технологияси тўғрисида тўхталиб ўтилади. 
Сўнгги  йилларда  замонавий  таълимда  педагогнинг  касбий,  та-
лабанинг  эса  ўқув  фаолиятини  мазмунан  такомиллаштириш,  шу-
нингдек, ҳар икки фаолият турининг сифатини маълум кўрсаткич-
лар  асосида  етарлича,  холис  баҳолашга  нисбатан  эҳтиѐж  кучай-
моқда.  Портфолио  педагог  ҳамда  талабанинг  фаолиятига  билво-
сита  баҳо  бериш,  қай  даражада  сифатли  ва  самарали  эканлигини 
таҳлил  қилиш  имкониятини  таъминлашга  хизмат  қилади. 
Қолаверса, портфолиолар педагог ва талабаларга уларнинг шахси, 
фаолияти  билан  турли  экспертиза  (текширув)лар  жараѐнида 
комиссия аъзоларини билвосита танишиш имкониятини беради.     
 
 
 
Ушбу  тўплам  педагог  ѐки  талабанинг  шахси,  фаолиятининг 
турлари, 
эришилган 
ютуқлари 
тўғрисидаги 
батафсил 
маълумотларни беришга хизмат қиладиган индивидуал ҳужжатлар 
Бо
сқ
ич
ла
р 
“Портфолио” (ингл. “portfolio” – “портфел”, “ҳужжатлар солина-
диган сумка”) –  автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами 
 
1-босқич 
4-босқич 
3-босқич 
2-босқич 
Тайѐр методик тавсиянома (мавжуд инновация)лардан 
фойдаланилади 
 
Мавжуд тизимга янги ғояларни, методларни киритади 
Янги ғояни амалга ошириш  мазмуни, шакл ва методларини 
тизимлаштиради 
Педагог ўқитиш ва тарбиялашга оид ўз концепцияси ѐки 
методикасини яратади 
22

тўплами  саналади.  Умуман  олганда,  портфолио  ҳар  бир  педагог 
ѐки  талабанинг  максимал  даражада  эришган  ютуқлари,  уларнинг 
ижодий имкониятлари, қизиқиш ҳамда қобилиятларини ѐритади.  
 
 
 
Ўқув  портфолиоси.  Бугунги  кунда  хорижий  мамлакатлар 
тажрибасида  кенг  қўлланилаѐтган  назорат  воситаси  бўлган  ўқув 
портфолиоси  қуйидаги  имкониятларга  эгалигига  кўра  амалий 
аҳамият касб этади:    
 
 
Моҳиятига  кўра  талабаларнинг  ўқув  портфолиолари  бир  неча 
турга бўлинади. Улар (8-расм): 
 
 
 
8-расм. Талабалар ўқув портфолиоларининг асосий турлари 
Портфолио-  педагог  ѐки  талаба  учун 
ўзига хос рекламадир 
- кўп функциялилик ва ўзининг шахсий мувафаққиятини баҳолаш; 
- индивидуал мувафаққиятлар мониторингини амалга ошириш; 
- имтиҳонни ташкил этиш; 
- таълим натижаларини холис белгилаш; 
-  таълимий  мувафаққиятлар  ҳамда  қўшимча  натижаларни  аниқ 
кўра олиш; 
- талабанинг мавжуд имконият ва қобилиятларини, унинг кучли ва 
кучсиз  томонларини  кўра  олиш,  шахсий,  касбий  ҳамда  ижодий 
салоҳиятига етарлича баҳо бериш
 
Асосий турлари 
Тақризлар портфолиоси 
 
Ҳужжатлар портфолиоси 
 
Ишлар портфолиоси 
Натижалар портфолиоси 
Баҳоловчи портфолио 
On-line портфолио 
23

 
Қуйида  талабалар  ўқув  портфолиоларининг  турларига  хос 
хусусиятлар тўғрисиа сўз юритилади. 
1.  Ҳужжатлар  портфолиоси  (бунда  талабанинг  индивиудал 
таълимий муваффақиятлари акс эттирувчи диплом, фахрий ѐрлиқ, 
гувоҳнома ва бошқалар жамланади). 
2.  Ишлар  портфолиоси  (унда  талаба  томонидан  бажарилган 
ижодий  ишлар,  лойиҳалар,  тадқиқотлар,  уларнинг  натижаларини 
акс эттирувчи рейтинг дафтарчаси, ижодий иш дафтари, электрон 
ҳужжатлар,  моделлар,  лойиҳалар,  ижтимоий,  ишлаб  чиқариш, 
педагогик амалиѐтга доир ҳисоботлар, талаба томонидан мустақил 
ѐки гуруҳдошлар билан ҳамкорликда тўплаган адабиѐтлар, даврий 
нашрларнинг ксеронусхалари, иллюстрациялар жой олади).   
3.  Натижалар  портфолиоси  (бунда  талабанинг  ўзи  ѐки 
педагоглар  томонидан  жамланган  талабаларнинг  энг  яхши  ишлари 
ўрин олади; натижалар портфолиоси индивидуал ва гуруҳли бўлиши 
мумкин;  ушбу  портфолиода  акс  этган  маълумотлар  асосида  “Энг 
яхши талабалар гуруҳи” танловини ташкил этиш мумкин). 
4.  Баҳоловчи  портфолио  (у  талабанинг  билим,  кўникма  ва 
малакаларини  назорат  қилиш  мақсадида  шакллантирилади;  бу 
турдаги  портфолиодан  назорат  ишлари,  тестлар,  чизмалар, 
кроссвордлар ва бошқалар ўрин олади). 
5. Тақризлар портфолиоси (бунда талаба томонидан эришган 
ютуқларни  баҳолашга  доир  хулоса,  тақриз,  резюме,  эссе, 
тавсиянома ва тавсифномалар жамланади) 
6. On-line  портфолио  (бу  каби  портфолио  турли  шаклларда 
намоѐн  бўлади;  масалан:  1)  талабалар  томонидан  олий  таълим 
муассасаси ѐки факультет сайтига материалларни қўшиш; 2) шахсий 
веб-сайтларни  яратиш;  3)  семестр  якунлари  бўйича  ҳисобот 
тайѐрлаш).  
Портфолиолар  яратилишига  кўра  ҳам  турлича  бўлади.  Яъни 
улар  электрон,  босма  ва  қоғоз  вариантларда  яратилади.  Қайси 
вариантда портфолиони яратишни субъектнинг ўзи танлайди. 
Портфолиода  талабанинг  жорий,  оралиқ  ва  мустақил  ишлари 
бўйича  бажарган  топшириқлари,  уларга  қўйилган  ўзлаштириш 
баллари ҳам жамланиб борилади. Портфолио юргизиш талабанинг 
семестр  (курс)  ва  ўқув  муддати  давомидаги  ўзлаштириши,  мус-
тақил иш топшириқларини мунтазам равишда бажариб борганлиги 
24

тўғрисидаги  далилий  ҳужжат  ҳисобланади.  Портфолио  педагогик 
жараѐнда  педагогга  талабанинг  эришаѐтган  ютуқлари  юзасидан 
мониторингни  олиб  бориш  имкониятини  яратади  ва  ўзлаштириш 
балларининг  ҳаққоний,  ишончли  бўлишини  таъминлайди.  Тала-
бага эса билим даражасининг қай даражадалигини, унинг динамик 
ўсишини  кузатиб  бориш,  касбий  жиҳатдан  шахсан  ривожланиш 
даражасини мустакил баҳолаш учун зарур шароитни яратади. 
Талабалар  қандай  шароитларда  портфолиоларни  шаклланти-
ришлари керак?   
Қуйидаги ҳолатларда талабалар томонидан портфолиоларнинг шакл-
лантирилиши мақсадга мувофиқдир: 
 
 
 
Талабаларнинг портфолиолари қуйидаги тузилишга эга бўлади: 
 
 
 
Турига  кўра  портфолиолар  бир  неча  бўлимларни  ўз  ичига 
олиши  мумкин.  Масалан,  “Ишлар  портфолиоси”  қуйидаги  тўртта 
бўлимдан таркиб топади:  
1.  Истиқболли  иш  ўрнига  эга  бўлишда  (раҳбарият  ва  ҳамкасблар 
ѐш  мутахассис  билан  яқиндан  танишиш  имкониятига  эга 
бўладилар). 
2.  Илмий-тадқиқот  ишларини  олиб  боришда  (тадқиқот  натижа-
ларини патентлаштириш имкониятини таъминлайди). 
3.  Фан  олипиадаларда  иштирок  этишда  (олипиаданинг  турли 
босқичларида  талабанинг  имкониятларини  баҳолаш  ва  чамалашга 
мувффақ бўлинади). 
4.  Номдор  ҳамда  Президент  стипендиясига  талабгор  бўлишда 
(танлов хайъати талабанинг имкониятларидан тўла хабар бўлади). 
5. Шахсий мақсадларни амалга оширишда (қўшимча фаолият тури 
билан  шуғулланишда  ҳамкорларга  талаба  шахсини  яқиндан 
таништириш имкониятини яратади)
 
1) титул; 
2) мундарижа; 
3) портфолионинг мақсади; 
4) портфолионинг бўлимлари
 
25

1.  “Менинг қиѐфам” (талабанинг шахсига оид маълумотлар 
талабанинг расми, эссе, анкета, тавсифномалар асосида берилади; 
унда қуйидаги лавҳалар мавжуд: “Менинг анкетам”; “Танишинг – 
бу мен!”; “Менинг ўйларим”; - “Мен ва менинг қизиқишларим”.). 
2.  Портфолио-коллектор  (талаба  томонидан  мутахассислик 
фанлари  бўйича  тўплаган  материаллар  (адабиѐтлар  рўйхати, 
чизма,  жадвал  ва  расмлар,  мақолаларнинг  ксеронусхалари, 
курсдошларининг  ижодий  ишлари)  ўрин  олади;  бўлим  қуйидаги 
лавҳалардан  иборат  бўлиши  мумкин:  “Иш  столи”;  “Бу  қизиқ”; 
“Курсдошларим  ижодидан”;  портфолио-коллектор  унча  катта 
бўлмаган ўзига хос архив саналади). 
3.  Иш  материаллари  (талабанинг  ўзи  томонидан  яратилган, 
тизимлаштирилган  барча  материаллар  киритилади;  бўлимнинг 
лавҳалари  қуйидагича  бўлиши  мумкин:  “Ёзма  ишлар”,  “Ижодий 
ишлар”, “Тадқиқот тажрибалари”, “Амалиѐт ишланмалари”). 
4.  Шахсий  ютуқлар  (талабанинг  ярим,  бир  ўқув  йили  ѐки 
яхлит таълим даврида эришган ютуқлари, қўлга киритган натижа-
лари акс этади; унда қуйидаги лавҳалар бўлиши мумкин: “Менинг 
бунѐдкор ғоям”; “Менинг таълим борасидаги ташаббусларим”). 
Талабаларнинг  ўқув  портфолиосини  яратишга  қаратилган 
амалий ҳаракат бир неча босқичда ташкил этилади. Яъни (9-расм). 
 
 
 
9-расм. Талабалар ўқув портфолиосини яратиш босқичлари 
 
 “Ассесмент” технологияси. Бугунги кунда республика таълим 
муассасалариа  таълим  олувчилар  фаолиятини  назорат  қилишда 
“ассесмент” синови кенг қўлланилмоқда.  
А
со
си
й 
 
бо
сқи
чла
р 
1-босқич 
3-босқич 
2-босқич 
Талабаларга портфолионинг афзалликлари, уни 
 яратишдан кўзланган мақсад, портфолионинг  
турлари ҳақида маълумот берилади 
Талабалар портфолионинг тузилишига оид  
маълумотлар билан таништирилади 
Амалий ҳаракатларни ташкил этиш асосида  
талабалар ўз портфолиоларини яратади 
 
26

 
 
 
Кўп  ҳолатларда  бу  технология  биографик  анкета,  таълим 
соҳасидаги  ютуқлар  баѐни,  ўқув  индивидуал  топшириқ,  баҳс-
мунозара, интервью, ижодий иш, тест, индивидул кейс, тақдимот, 
эксперт  кузатиш,  ролли  ҳамда  ишбилармонлик  ўйинлари 
кабилардан ташкил топади. Технология, асосан, қуйидаги мақсадга 
хизмат қилади: 
 
 
 
Мазкур технологиянинг яратилиш тарихи ўтган асрнинг 30-40-
йилларига  бориб  тақалади.  Дастлаб  технология  мавжуд  ҳарбий 
вазиятларни  тўғри  баҳолай  оладиган,  ҳарбий  ҳаракатлар 
жараѐнини  самарали  бошқарадиган,  зарур  ўринларда  оқилона 
ҳаракатни  ташкил  эта  оладиган  инглиз  ҳамда  немис  ҳарбийлари 
орасидан билимдон, тадбиркор, маҳоратли ҳарбийлар, шунингдек, 
офицерларни  танлаш  мақсадида  қўлланилган.  Кейинчалик  ушбу 
технология тадбиркорлик соҳасига ҳам самарали тадбиқ этилди.  
 
 
 
Малакали  менежерларни  танлаш  мақсадида  қўлланила 
бошланган  технология  негизида,  тадбиркорлар  психологлар  билан 
ҳамкорликда  ишлаб  чиқариш,  савдо,  маиший  хизмат  кўрсатиш 
корхона  ҳамда  ташкилотлари  учун  малакали  мутахассисларни 
танлаш  хизмати  –  “Ассесмент-марказ”  (“The Assessment 
Centre”)ни  йўлга  қўйишган.  1960  йилда  “IBM”,  “Standart oil of 
“Ассесмент”  технологияси  (ингл.  “assesment”  –  “баҳо”, 
“баҳолаш”)  –  таълим  олувчиларнинг  билим,  кўникма  ва 
малакалари  даражасини  ҳар  томонлама,  холис  баҳолаш 
имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами
 
1) талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ҳар томонлама, 
холис баҳолаш; 
2) талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш 
имкониятларини аниқлаш; 
3)  талабаларнинг  билим,  кўникма  ва  малакаларини  ривожлан-
тиришга  хизмат  қиладиган  истиқболли  режа  (мақсадли  дастур)ни 
шакллантириш
 
Технология  биринчи  марта  1954-йилда  “AT&T”  компанияси 
томонидан  тадқиқот  дастурларини  амалга  ошириш  доирасида 
қўлланилган
 
27

Ohio”,  “Сирс  Робакс”  каби  йирик  америка  компаниялари  ўз 
фаолиятларига технологияни самарали тадбиқ этдилар. Агарда 1980 
йилда  2000  та  фирма  “Ассесмент-марказ”  асосида  малакали 
мутахассисларни  танлашни  маъқул  кўрган  бўлса,  айни  вақтда  бу 
технология  ўн  минглаб  корхона,  ташкилот,  фирма  ва 
компанияларда самарали қўлланилмоқда.  
Айни вақтда ишлаб чиқарувчи ва савдо компаниялар малакали 
менежерларни  танлаш  мақсадида  мазкур  технологияндан 
муваффақиятли  фойдаланмоқда.  Сўнгги  йилларда  мазкур 
технология  таълим  тизимига  ҳам  самарали  жорий  этилди.  Унинг 
ѐрдамида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражаси 
ҳар томонлама, холис баҳоланмоқда. 
Айни вақтда республика таълим муассасаларида талабаларнинг 
билим,  кўникма  ва  малакалари  камида  тўртта  топшириқ  бўйича 
баҳоланмоқда. М:  
 
Изоҳли луғат 
Муаммоли вазият 
Ижодий иш 
Тест 
 
Шундай  қилиб,  замонавий  таълимда  инновация,  янада  аниқроғи, 
педагогик  ҳамда  таълим  инновацияларидан  фойдаланиш  муҳим 
аҳамият  касб  этмоқда.  Бинобарин,  глобаллашув  ҳамда  жамиятнинг 
ахборотлашуви  таълим  жараѐнини  ноанъанавий  шаклларда  самарали 
метод  ва  воситаларни  қўллашни  тақозо  этиш  билан  бирга,  ўқув 
материалларини  шакллантириш  ва  улардан  амалда  фойдаланишга 
нисбатан  ҳам  инновацион  ѐндошишни  тақозо  этмоқда.  Педагогик 
инновациялар  педагогик  тизимнинг  ички  тузилишини  ўзгартиради. 
Олий  таълим  муассасалари  педагогларининг  педагогик  ѐки  таълим 
инновацияларидан  самарали,  фаол  фойдалана  олишлари  муайян 
жараѐнда  кечади.  Педагогларнинг  касбий  фаолиятга  инновацион 
ѐндаша  олишлари  кўзланган  мақсадга  эришишни  кафолатлаш  билан 
бирга  таълим  сифати  ва  самарадорлигини  оширишга,  талабаларда 
билиш фаоллигини кучайтиришга ѐрдам беради. 
Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin