Ятрофармокогения – дорилар билан даволаш даво-
мида уларнинг бемор организмига салбий таъсир этиши.
16. Ятрофизиогения – даволаш тадбирларини бемор
саломатлигига нохуш таъсир қилиши.
17.K асбий жиноятлар – тиббий ходимнинг беихтиёр
ёки атайин бемор саломатлигига, ҳаётига зарар келтириши-
дир.
18. Туғилиш – йил давомида туғилганлар сонининг 1000
аҳоли сонига олинган нисбати бўлиб, ҳозирги кунда бу
нисбат 15 дан 25 фоизгача ўзгариб туради.
19. Ўлим – йил давомида ўлганлар сонининг 1000 аҳоли
сонига олинган нисбати бўлиб, ҳозирги кунда бу нисбат 9
дан 15 фоизни ташкил қилади.
20. K асалланиш – аҳоли саломатлигининг издан чиқиш
ҳоллари.
21. Турмуш тарзи – инсоннинг ҳаётдаги яшаши, меҳнат
қилиши, дам олиши, даволаниши ва бошқаларни ўз ичига
олган тушунча.
22.
Билиш – беморнинг ташқи муҳитдан олган билим-
ларини таассуротлари ёрдамида таҳлил қилиши, фикр
қилишидир.
23.
Эмотционал – шахснинг эмотционал хусусиятла-
рини: таъсирчанлик, қўрслик, очиқлик ва бошқаларни ифо-
далайди.
24.
Психоматор соҳа – шахснинг нерв-руҳий ва соматик
касалликлар натижасида келиб чиқадиган психоматор ри-
вожланиш даражасини, умумий ҳолатини шахс кайфияти,
сезгилари ва ҳаракат фаоллигига таъсиридир.