47-мавзу. ХVI - ХIХ асрнинг иккинчи ярмида қорақалпоқлар.
Қорақалпоқламинг турмуши ва хўжалиги. Хива хонлигининг қорақалпоқлар ҳудудларига ҳужуми ва уларни бўйсундиришга бўлган ҳаракатлари. Қорақалпоқлар маданияти. Маданият ривожининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий омиллари. Маданий ҳаёт ривожининг ўзига хос хусусиятлари.
48-мавзу. ХVII - ХIХ асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё халқлари маданияти.
ХVII - ХIХ асрнинг биринчи ярмидаЎрта Осиё хонликларида тарихий вазият ва унинг хонликлар маданий ҳаётига таъсири. Хонликларда адабиёт ва тарих илмининг ривожланиб бориши. Хаттотлик ишлари. Китоб санъати. Меъморчилик ишларининг кенгайиб ориши. Бухоро, Хива, Қўқон каби йирик шаҳарларда, хонликларнинг турли сиёсий ва маданий марказларида йирик меъморчилик обидалари, тўғонлар, каналлар ва бошқаларнинг барпо этилиши. Хонликлар аҳолисининг ижтимоий ҳаётида ислом динининг тутган ўрни ва аҳамияти.
Dostları ilə paylaş: |