Reja: Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va madaniyat



Yüklə 356,55 Kb.
səhifə28/50
tarix20.11.2023
ölçüsü356,55 Kb.
#165811
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   50
Reja Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va

Вербал коммуникация. Инсон нутқи белгилар тизими сифатида қўлланилади. Нутқ – инсон томонидан қўлланиладиган товуш сигналлари ёки ёзма белгилардан иборат бўлиб, улар орқали мулоқотдан олинган маълумот қайта ишланади, сақланади ва узатилади. У жараён тил орқали амалга оширилади. Тил сўз белгилари тизими бўлиб, у мулоқот жараёнида психик фаолият маҳсули бўлиб юзага келади.
Тил муомала воситасидир. Тил муомалага киришувчилар ўртасидаги коммуникацияни таъминлайди, чунки уни ахборот берувчи ҳам, уни қабул қилувчи ҳам бирдай тушунади. Бошқа кишига ахборот берувчи (коммуникатор) ва уни қабул қилувчи (реципиент) мулоқот жараёнида бир хил тилдан фойдаланиши керак, акс ҳолда бирбирини тўғри тушунолмайди. Ахборот алмашиш муомала қатнашувчиларига тушунарли белги ва мазмунга эга бўлиши керак. Тил сўз белгилари йиғиндисидан иборатдир. Сўзнинг маъноси унинг мазмуний томонидир. Ҳар бир алоҳида одамнинг ҳаракатлари ва фаолиятларини бошқа одамнинг ҳаракати ва фаолиятларини 3 та муҳим омил белгилайди. Биринчидан, бутун инсониятнинг ёки бир мунча тор доирадаги кишилар жамоасининг ижтимоий-тарихий тажрибасини белгилайди. Кичкина бола дунёни мустақил равишда билиб олмайди. У ота-онасига саволлар беради ва улар унга жавоб берадилар, бу жавоблардан бола ўз фаолиятини кейинчалик фойдаланадиган умумий билимларнинг фақат озгина қисмини олади. Умумий билимларнинг бу озгинагина қисмини бола тил шаклида, тил ёрдамида сўз белгилари тизимида ҳосил қила олади. Мактабда ҳам худди шундай бўлади, ўқувчи олам ҳақида барча билимларни ўқитувчининг тушунтиришидан ёки дарсликдан, яъни тил ёрдамида ўзлаштиради. Бу ерда тил ўзининг муҳим вазифаларидан бирини бажарадиган, яъни яшаш воситаси, ижтимоий-тарихий тажрибани бериш ва ўзлаштириш воситаси тарзида намоён бўлади.
Иккинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш-ҳаракати ва фаолиятини кўпинча ижтимоий қийматга эга бўлмаган ўзга кишиларнинг бевосита тажрибаларини белгилайди. Масалан, мен ошхона томон йўл оламан. Йўлда ўртоғим учраб менга: «ошхона ёпилган», дейди. Шу пайтда бу хабар менинг фаолиятимни маълум бир тарзда бошқаради: мен қайрилиб, бошқа ошхона томон жўнайман. Бу ерда тил ўзининг бошқа муҳим вазифаси билан, яъни восита ёки коммуникация усули ёки оламнинг хатти-ҳаракатларини бошқарувчи бир восита сифатида намоён бўлади. Натижада ҳар қандай коммуникация, ҳар қандай муносабат суҳбатдошига таъсир қилишдан иборатдир.


  1. PEDAGOGIK FAOLIYATDA MULOQOT

Reja:
1. Muloqot va shaxslararo munosabatlar.
2. Muloqot kishilarning o`zaro munosabatga kirishish jarayoni ekani.
3. Muloqot ma’lumot almashinuvi jaryoni.
Har qanday faoliyat odamlarning bir-birlari bilan til topishishni,bir-birlariga turli xil ma’lumotlar o`zatishni,fikrlar almashinuvi kabi murakkab hamkorlikni talab qiladi. Shuning uchun ham har bir shaxsning jamiyatda tutgan o`rni, ishlarining muvoffaqiyati, obro`si uning muloqotga kirish qobilyati bilan bevosita bog`liq.
Shaxslararo muloqot jarayoni juda murakkabdir. B.F.Pariginning yozishicha, «muloqot shunchalik ko`p qirrali jarayonki, unga bir vaqtning o`zida quyidagilar kiradi»
Individlarning o`zaro ta’sir jarayoni
Individlar o`rtasidagi axborot almashinuvi jarayoni
Bir shaxsning boshqa bir shaxsga munosabati jarayoni
Bir kishining boshqalarga ta’sir ko`rsatish jarayoni.
Bir-birlariga hamdardlik bildirish imkoniyati
Shaxslarning bir-birlarini tushinish jarayoni

Yüklə 356,55 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   50




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin