39-мавзу. Шайбонийлар ва Аштархонийлар даврида маданий ҳаёт ХVI - ХVII аср ўрталарида - Шайбонийлар ва Аштархонийлар ҳукмронлиги йилларида Бухоро хонлигида маданий ҳаётнинг ривожланиши. Адабиёт ва тарих. Заҳириддин Муҳамммад Бобур ва унинг “Бобурнома” асари. Муҳаммад Солиҳ ва унинг “Шайбонийнома” асари. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома” (“Шарафномайи шоҳий”) асари. Меъморчилик. Меъморий обидаларининг қурилиши, вазифалари, меъморчилик услублари. Мир Араб мадрасаси. Хаттотлик. Ислом дини ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни.
40-мавзу. Ўзбек халқининг этник шаклланиши. Мавзунинг тарихшунослиги. Ўрта Осиё ҳудудларида IХ - ХVI аср бошларида юз берган этник ва маданий жараёнлар. Турли этнос вакиллларининг Ўрта Осиё халқлари таркибига қўшилиб бориши. Ўрта Осиёда жанубий қисмида, Зарафшон воҳасида форсийзабон тожик халқи, бошқа ҳудудларда эса туркийзабон аҳолининг, жумладан, ўзбек халқининг шаклланиши.
41-мавзу. Ўзбек хонликлари иқтисодий ва сиёсий тарихининг тарихшунослик ва манбашунослик масалалари Ўзбек хонликлари иқтисодий ва сиёсий тарихининг тарихшунослик ва манбашунослик масалаларини ёритиб берувчи асосий илмий ва ўқув адабиётлари, мазкур давр тарихини акс этувчи манбалар ва уларнинг тавсифи, мавзуни ёритиб беришдаги алоқадорлиги.
42-мавзу. ХVI - ХVII асрларда Хива хонлиги ХVI аср бошларида Хиванинг Эрон таъсири остига тушиб қолиши. Хивада озодлик учун курашлар. Шайбонийларнинг Хивада ҳукмронлигини ўрнатиши ва Хива шайбонийлари сулоласига асос солиниши. Элбарсхон, Хива - Бухоро муносабатларининг кескинлашуви. Хива хонлигида сиёсий, ижтимоий - иқтисодий вазият. Давлат бошқаруви. Абулғози Баҳодирхон.
43-мавзу. Қўқон хонлигининг ташкил топиши ХVII аср бошларида Бухоро хонлигида иқтисодий - сиёсий вазиятнинг кесикнлашуви. Убайдуллахон II нинг пул ислоҳоти ва унинг оқибатлари. Сиёсий парокандаликнинг кучайиши ва хонликдан Фарғона водийсийнинг ажралиб чиқиши. Чодак хўжалари. Фарғона водийсида ҳокимият учун курашларнинг кучайиб бориши. Шоҳруҳбий ва минглар сулоласининг ҳокимият тепасига келиши. Абдураҳимбий ва Абдулкаримбий. Қўқон шаҳрининг қурилиш ва пойтахтнинг Тепақўрғондан қўқонга кўчирилиши. Хонликда ижтимоий - иқтисодий ва сиёсий вазият.